Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида» 161-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) ва Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги 161-сонли қарорига («Тошкент оқшоми», 2015 йил 27 февраль, 51-сон) мувофиқ, Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти ва Тошкент ИИББ ЙҲХБнинг мурожаатларини инобатга олиб, қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 24 февралдаги «Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг янги миқдорларини жорий этиш тўғрисида»ги 161-сонли қарори 1.1-иловасининг 4.5-позицияси чиқариб ташлансин.
2. Ахборот хизмати (Х. Эрматов), «Вечерний Ташкент» ва «Тошкент оқшоми» таҳририяти (А. Акромов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М. Асамов), мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси ва Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Р.А. Абдумажитов зиммаларига юклатилсин.
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 11 сентябрь,
804-сон