Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг узлуксиз фаолиятини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолати остида жалб этилган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида:
1. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг таркибий бўлинмаларига 2015 йилнинг тўртинчи чорагида ҳисобланадиган қўшилган қиймат солиғи ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати кечиктирилсин, тўловлар 2016 йил давомида ҳар чоракда тенг улушларда амалга оширилсин.
2. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «Учувчилар мажмуаси» ДУКнинг Ўзбекистон Республикаси аэропортларида самолётларга авиация керосинини қуйиш хизматидан олинган даромадига соф тушум сифатида қаралмаслиги ва Республика йўл жамғармасига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳамда Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғармасига мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш объекти ҳисобланмаслиги белгилансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 2 октябрь,
282-сон