Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК, КИЧИК ВА ўРТА БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни жадал ривожлантириш асосида мулкдорлар синфини шакллантириш, тегишли институтлар тизимини ташкил этиш, кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолияти соҳасига кредит ресурсларини кенг жалб қилиш ва хорижий сармояларни бевосита олиб кириш учун мақбул шароит яратиш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳисобланадилар:
мулк шаклидан қатъи назар, ишлаб чиқариш соҳасида йилига ўрта ҳисобда 10 нафаргача, савдо хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 5 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган микрофирмалар;
мулк шаклидан қатъи назар, ишлаб чиқариш соҳасида йилига ўрта ҳисобда 40 нафаргача, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб-чиқариш соҳасида 20 нафаргача, илм-фан, илмий хизмат кўрсатиш, чакана савдо ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 10 нафаргача иш билан банд ходимга эга бўлган кичик корхоналар;
мулк шаклидан қатъи назар, кичик корхоналар учун йилига белгиланганидан ортиқ, лекин ишлаб чиқариш соҳасида 100 нафардан, қурилишда 50 нафардан, қишлоқ хўжалиги ва бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида, улгуржи савдода 30 нафардан, чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда бошқа ишлаб чиқаришдан ташқари соҳаларда 20 нафардан ошмайдиган иш билан банд ходимга эга бўлган ўрта корхоналар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, кичик ва ўрта корхоналар одатда хом ашё ва материалларни дастлабки қайта ишлаш, кичик ҳажмли, лекин кўп меҳнат талаб қиладиган бутловчи маҳсулотлар, жиҳоз ва асбоб-ускуналар, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари ишлаб чиқариш соҳаларида, шунингдек, сервис хизмати ва аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларида барпо этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кичик ва ўрта бизнес корхоналари ўзлари ташкил этаётган ишлаб чиқариш учун хорижий технологияни олиб киришда божхона тўловларидан озод қилинсин.
Қўрғонлар, қишлоқ ва овулларда янгидан барпо этилаётган, ишлаб чиқариш-техника соҳасига мўлжалланган маҳсулотлар, қурилиш материаллари ишлаб чиқарадиган, шунингдек, қурилиш фаолияти билан шуғулланадиган, таъмирлаш, таъмирлаш-қурилиш, маиший ва коммунал хизмат кўрсатадиган хусусий корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 31-моддасининг 18-банди тадбиқ этилсин.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур бандда кўрсатилган имтиёзлар фақат Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига аъзо бўлган кичик ва ўрта бизнес корхоналаригагина тегишлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ўз вазифаси ва фаолият йўналишларини кенгайтириш ҳақидаги таклифлари қуйидаги ҳолларда қабул қилинсин:
кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ривожлантириш учун хорижий сармояларни жалб этиш бўйича фаолиятни йўлга қўйиш, сармоя жалб этиш жараёнининг барча босқичларида сармоя лойиҳаларининг, шу жумладан, жалб этилаётган хорижий кредитлар лойиҳаларининг самарадорлиги мониторингини ўтказиш;
корхонанинг катта-кичиклиги, мулк шакли ва соҳа бўйича кимга бўйсунишидан қатъи назар, барча товар ишлаб чиқарувчиларга дастлабки ҳисоб-китоб ва ҳисобот, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, сармоя жалб этиш, маҳсулотни экспорт қилиш, кадрларга профессионал таълим бериш билан боғлиқ бўлган барча масалаларда кўмаклашиш;
кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарорларининг амалда бажарилиши борасидаги ишларни йўлга қўйиш;
«Бизнес-фонд», «Мадад» суғурта агентлиги, «Тадбиркорбанк» кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошираётган тадбирларни мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, тижорат банкларининг:
«Бизнес-фонд», «Мадад» суғурта агентлиги, «Тадбиркорбанк»нинг Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасига аъзо бўлиб кириши ҳақидаги;
мулк шаклидан қатъи назар, кичик ва ўрта бизнес корхоналарига, тармоқ ва ҳудудий хўжалик бирлашмалари ва улар таркибига кирадиган корхоналарга кредит беришни амалга ошираётган тижорат банклари Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятида шартнома асосида, унинг билвосита аъзоси сифатида иштирок этиши ҳақидаги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳудудий хўжалик бирлашмалари, маҳаллий саноат, савдо, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек, бозор инфратузилмаси ташкилотларининг Палатанинг марказий ва минтақавий кенгашлари фаолиятида уларнинг аъзоси сифатида иштирок этиши ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Фермер ва деҳқон хўжаликларининг ташкилий фаолиятини яхшилаш мақсадида фермер ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватловчи Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари уюшмасининг уни Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига айлантириш, айни вақтда Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлаш фондини Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш фонди деб аташ ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси деҳқон ва фермер хўжаликларини шартнома асосида ўзининг аъзолари сифатида бирлаштиради, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган мустақил нодавлат ташкилоти ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини иқтисодий мустақиллик ва ўз-ўзини бошқариш тамойиллари асосида амалга оширади.
«Замин» банкининг Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятида унинг аъзоси сифатида иштирок этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Европа таъмирлаш ва тараққиёт банкининг деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун 20 мингдан 125 минг АҚШ долларигача миқдордаги ўрта муддатли микро ва кичик кредитларга асосланган кредит йўналиши ажратиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларининг кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун, деҳқон ва фермер хўжаликларини ҳам қўшган ҳолда, сармоя лойиҳаларига ажратилган хорижий кредитларни қайта тақсимлашдан тушадиган воситачилик йиғимларининг умумий миқдори субкредит суммасидан олинадиган йиллик фойданинг 0,15 фоизидан ошмаслиги лозим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
хорижий кредит йўналишлари бўйича олинган кредитларни тўлаш муддати улар субзаёмга қайта тақсимланаётганида 3 ойдан ортиқ муддатга қисқартирилиши мумкин эмас.
8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан ташқари фондларнинг кичик ва ўрта бизнес корхоналарига кредит бериш бўйича барча операциялари тижорат банклари, жумладан, «Тадбиркорбанк» ва «Замин» банки орқали, бюджетдан ташқари фондлар ва тижорат банклари ўртасида тузиладиган бош битимлар асосида кредит йўллари очиш орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзининг ихтисослашган ташқи савдо фирмалари орқали кичик ва ўрта бизнес корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотишни ташкил этсин. Уларга хорижий бозорларнинг маркетинг тадқиқотини ўтказишда кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг ҳудудий бўлимлари, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, маҳаллий солиқ ва статистика хизматлари билан биргаликда 1998 йил 1 июлига қадар барпо этилган ва ишлаб турган кичик ва ўрта бизнесга мансуб барча корхоналарнинг сонини аниқлаш мақсадида, уларнинг рўйхатини инвентаризациядан ўтказсинлар;
хусусий кичик ва ўрта корхоналарнинг Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг тегишли ҳудудий бўлимларига ёки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасига белгиланган тартибда аъзо бўлиб киришига кўмаклашиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасини барпо этилаётган ва тугатилаётган кичик ва ўрта бизнес корхоналари ҳақидаги ахборот билан ҳар ойда таъминлаб турсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида:
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида;
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида;
кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилсин.
12. Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк қўмитаси, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси, бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларни мазкур Фармон қоидаларига мувофиқлаштириш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
13. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 9 апрель,
ПФ-1987-сон