16.09.2015 йилдаги 267-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.09.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга олинган шахсларнинг ҳарбий ҳисобини юритиш бўйича мудофаа ишлари органларининг фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари» Махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритиш бўйича қўшимча ходимлар сонига ҳар йили иш ҳақи тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 16 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
267-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 сентябрдаги 267-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги учта хатбоши сифатида баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳарбий йиғинлардан ўтиш даврида, уларни ўтказиш жойига бориш ва қайтишга кетадиган вақтни қўшиб ҳисоблаганда, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг иш жойларида уларнинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади. Ҳарбий йиғинларга юборилганлик ҳақидаги маълумотнома олинган кундан бошлаб ҳарбий йиғинлардан қайтгунга қадар бўлган даврда кўрсатиб ўтилган шахслар билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхонанинг тугатилиши ҳолатларидан ташқари. Агар сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий йиғинлар вақтида касалланиб қолган бўлиб, улар тугагандан кейин ҳам тузалмаётган бўлса унинг иш ўрни (лавозими) сақлаб турилади, ҳарбий йиғинлар тугаган кундан бошлаб эса қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишга яроқсизлиги бўйича нафақа тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик чақируви резервидаги хизмат сафига олинган шахслар томонидан тўланадиган маблағлар Молия вазирлигининг очиладиган «Сафарбарлик чақируви резерви маблағлари Махсус ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда Махсус ҳисоб рақами деб аталади) жамланади ҳамда муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотини оширишга, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга, сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи ходимларнинг мудофаа ишлари органларидаги таъминотига, шунингдек сафарбарлик чақируви резерви сафига олинган шахслар билан ҳарбий йиғинлар ўтказишга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи қўшимча ходимлар сони ҳар йили Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқланаётганда белгиланади. Бунда янги молия йилида Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқлангунга қадар уларга иш ҳақи тўлаш ўтган молия йилида белгиланган ходимлар сони доирасида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўртинчи хатбошидаги «15 декабргача» сўзлари «15 мартгача» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳар йили Махсус ҳисоб рақамининг баланси тасдиқлангунга қадар келгуси молия йилининг 25 декабригача Махсус ҳисоб рақами маблағларидан тўланадиган харажатларнинг вақтинчалик сметаларини рўйхатга олиш назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Махсус ҳисоб рақами балансини тасдиқлаш вақтида Мудофаа вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Махсус ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан мудофаа ишлари органларидаги сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларининг ҳисобини юритувчи қўшимча ходимлар сонига иш ҳақи тўлаш назарда тутилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги иккинчи жумла қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда шартномада кўрсатилган пул бадалининг миқдори ўзгартирилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 9-банддаги иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги 91, 92 ва 93-бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«91. Пул бадалларини тўлаган, бироқ ҳарбий йиғинлардан ўтмаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг тўлаган пул бадаллари белгиланган тартибда қуйидаги ҳолатларда қайтариб берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ҳарбий хизматга яроқсиз деб эътироф этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унга тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси (ТМЭК) томонидан I ёки II гуруҳ ногиронлиги берилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси вафот этган тақдирда тўланган пул бадаллари унинг яқин қариндошига, меросхўрига, васийсига ёки ҳомийсига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ортиқча тўланган, шунингдек Махсус ҳисоб рақамига янглиш ўтказилган пул бадаллари мазкур Низомнинг 92 ва 93-бандларида белгиланган тартибда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа ҳолатларда Махсус ҳисоб рақамига ўтказилган пул бадаллари қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. ТМЭК томонидан I ёки II гуруҳ ногирони (лаёқатсиз) деб топилган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси ёки белгиланган тартибда берилган ишончнома асосида унинг номидан иш кўраётган сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг лаёқатсиз деб топилган ишончли вакили ёки вафот этган (ҳалок бўлган) сафарбарлик чақируви резерви хизматчисининг яқин қариндоши (меросхўри, васийси ёки ҳомийси) ТМЭК хулосасининг (ўлганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг) нусхаси, Махсус ҳисоб рақамига бадаллар ўтказиш тартиби тўғрисидаги томонларнинг имзолари қўйилган шартноманинг, шунингдек яқин қариндошлик алоқаларини (меросхўрлик ҳуқуқини, васийликни ёки ҳомийликни) тасдиқловчи тегишли ҳужжатларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ҳисоб рақамига пул бадалларини тўлаган сафарбарлик чақируви резерви хизматчиси тўланган пул бадаллари тўғрисидаги квитанцияларнинг (тўлов топшириқномасининг) нусхаларини илова қилган ҳолда (ҳарбий ҳисобга қўйилган жойидаги) мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг номига ортиқча тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида (тўланган ва ортиқча тўланган пул суммасини кўрсатган ҳолда) ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бўлими тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослайди (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсни хабардор қилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг мудофаа ишлари бўлими тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бошқармаси мудофаа ишлари бўлими тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида илтимоснома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги мудофаа ишлари бошқармаси тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч иш куни мобайнида Молия вазирлигига транзит ҳисоб рақамига тўланган пул бадалларини қайтариш ҳақида хат юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиққандан сўнг уч кун муддатда аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг «Тўлов тафсилотлари» сатрида Мудофаа вазирлигидан юборилган хатнинг санаси ва рақамини, тузилган шартноманинг рақамини, пул маблағларини олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исмини кўрсатган ҳолда Махсус ҳисоб рақамидаги пул маблағларини сақлаш учун Мудофаа вазирлигининг депозит ҳисоб рақамига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги аризада кўрсатилган пул маблағлари Молия вазирлигидан Махсус ҳисоб рақамига келиб тушгандан сўнг уларни мансублигига кўра ҳарбий округнинг тегишли молия хизматига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий округнинг молия хизмати, Мудофаа вазирлигидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бошқармасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бошқармаси, ҳарбий округнинг молия хизматидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг, уларни мансублигига кўра тегишли мудофаа ишлари бўлимига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бўлими, мудофаа ишлари бошқармасидан Махсус ҳисоб рақамига пул маблағлари келиб тушгандан сўнг уч кун муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берган шахсга пул маблағларини нақд пулда тўлайди ёки (ариза берувчининг розилиги билан) пластик карточкага ўтказиб беради — пул бадаллари нақд пулда тўланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағларини ариза берган шахснинг ҳисоб рақамига ўтказади — пул бадаллари Махсус ҳисоб рақамига жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилган тақдирда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бўлими, уч иш куни мобайнида, квитанциянинг (тўлов топшириқномасининг) рақами ва санасини кўрсатган ҳолда пул бадалларининг ариза берган шахсга тўланганлиги (ўтказилганлиги) ҳақида белгиланган тартибда мудофаа ишлари бошқармасига хабар қилади ҳамда ҳисоб маълумотларига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Махсус ҳисоб рақамига пул маблағларини янглишиб ўтказган жисмоний (юридик) шахс, ўтказилган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияни (тўлов топшириқномасини) илова қилган ҳолда, янглишиб ўтказган пул маблағларини қайтариш ҳақида (тўланган пул суммасини кўрсатиб) тегишли мудофаа ишлари бўлим бошлиғи номига ариза беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бўлими янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида берилган аризани кўриб чиқади ва аризада кўрсатилган пул суммасини ҳисоб маълумотлари билан таққослаб кўради (аризада кўрсатилган пул суммаси билан ҳисоб маълумотларининг ўртасида тафовут мавжуд бўлган ҳолларда мудофаа ишлари бўлими аниқланган тафовут ҳақида ариза берган шахсга хабар қилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бўлими, аризада кўрсатилган пул суммасини таққослаб кўргандан сўнг, уч иш куни мобайнида мудофаа ишлари бошқармасига тақдим этилган ҳужжатларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бошқармаси, мудофаа ишлари бўлими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни мобайнида янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш тўғрисидаги илтимосномани Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазирлиги, мудофаа ишлари бошқармаси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч иш куни мобайнида Молия вазирлигига транзит ҳисоб рақамига янглишиб ўтказилган пул маблағларини қайтариш ҳақида хат юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги тақдим этган ҳужжатларни кўриб чиқиб, уч кун мобайнида аризада кўрсатилган пул суммасини, тўлов тақдимномасининг «Тўлов тафсилотлари» сатрида Мудофаа вазирлигидан юборилган хатнинг рақами ва санасини, пул маблағларини олувчи жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини (ёки юридик шахснинг номини) кўрсатган ҳолда пул маблағларини транзит ҳисоб рақамига янглишиб ўтказилган Халқ банки тегишли филиалининг алоҳида махсус ҳисоб рақамига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ банкининг тегишли филиали янглишиб ўтказилган пул маблағларини Молия вазирлигидан алоҳида махсус ҳисоб рақамига қабул қилиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағлари нақд пул билан тўланганда — уларни ариза берган шахсга нақд пул маблағлари билан тўлайди ёки (ариза берган шахснинг розилиги билан) пластик карточкасига ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пул маблағи жисмоний (юридик) шахслар томонидан ўтказилганда — пул маблағларини ариза берган шахснинг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2-илованинг 13-банди биринчи хатбошидаги «15 декабргача» сўзлари «15 мартгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2.4. Бадал суммаси шартнома имзоланган кунда Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдори асосида белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тўрт» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи жумла чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 5.2-банддаги «нотариал тасдиқланган» сўзлари «тарафлар имзолаган» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 37-сон, 488-модда)