Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси КЕНГАШИнинг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАХШИСИ» ФАХРИЙ УНВОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонини белгилаш тўғрисида» 2000 йил 14 март Фармонидаги бахшичилик санъатини янада ривожлантириш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ва ўзбек халқ оғзаки ижодиётини кенг тарғиб этишдаги, ўз ижоди ва ижрочилик фаолияти билан халқимизни, айниқса ёшларни кўп минг йиллик маданиятимиз сарчашмаларидан баҳраманд қилишдаги салмоқли ҳиссалари ҳамда Ватан истиқлоли ва шон-шарафини улуғлаш йўлида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рағбатлантиришнинг мақсадга мувофиқ эканлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони таъсис этилсин.
2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси тасдиғига киритилсин.
3. Олий Мажлиснинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталарига Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаб, Олий Мажлис муҳокамасига ҳавола этиш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 14 март,
48-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 2-3-сон, 109-модда)