Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссияси тўғрисида
низом
Бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталаётган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати бундан кейин Қўшма комиссия деб аталаётган Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиясини таъсис этдилар.
1. Қўшма комиссиянинг вазифалари:
икки томонлама ўзаро манфаатли сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, мудофаа ва маданий соҳаларда ҳамкорлик қилишга кўмаклашиш;
келишилган битимлар доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг турли соҳаларини фаоллаштиришга, биргаликда қабул қилинган қарорларнинг бажарилишга кўмаклашиш, ўзаро муносабатларнинг турли соҳалари бўйича Томонларнинг ҳукуматларига таклифлар киритиш.
2. Қўшма комиссия Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси томонидан бир миқдордаги аъзолардан тузилади.
3. Аҳдлашувчи Томонлар Қўшма комиссиянинг миллий қисмларининг раисларини, раислар ўринбосарлари ва масъул котибларини тайинлайдилар.
Раислар Қўшма комиссиянинг фаолиятини мувофиқлаштирадилар ва ташкил этишни таъминлайдилар, доим маслаҳатлашадилар ва маълумот билан алмашадилар.
4. Қўшма комиссия мувофиқлаштирилган муддатларда, лекин камида йилда икки мартда йиғилишади. Ҳар бир йиғилишнинг кун тартиби бир йилга тасдиқланган тадбирлар истиқбол режасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Қўшма комиссия йиғилишлари навбатма-навбат Ўзбекистон Республикасида ва Қозоғистон Республикасида йиғилишни ўтказаётган давлатдан раис раислигида ўтказилади.
Қўшма комиссия ўз йиғилишларини раисларнинг ўртасидаги келишуви бўйича тасдиқланган иш жадвалига мувофиқ ўтказади.
Қўшма комиссия йиғилишлари учун материалларни тайёрлашга давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари, шунингдек Аҳдлашувчи Томонларнинг маслаҳатчилари ва экспертлари жалб этилади.
Қўшма комиссия йиғилишларининг ишчи тили рус тили бўлади.
5. Навбатдаги йиғилишларнинг кун тартиби раислар маслаҳатлашишлар йўли билан келишилади.
6. Раислардан бирининг илтимосига кўра Қўшма комиссиянинг навбатсиз йиғилиши чақирилиши мумкин.
7. Қўшма комиссия қарорлари имзоланган вақтдан кучга киради, агар бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса. Келишиш муддати Қўшма комиссия қарори қабул қилинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмаслиги керак.
Раислардан бирининг фикрича, тегишли Томоннинг ваколатли органлари томонидан маьқулланиши керак бўлган қарорлар уларни маъқуллаш тўғрисида тегишли раис томонидан хабар берган кунидан бошлаб кучга киради.
8. Қўшма комиссия йиғилишларининг протоколлари рус тилида олиб борилади ва Қўшма комиссиянинг раислари томонидан имзоланади.
9. Ўз вазифаларини бажариш мақсадида Қўшма комиссия зарур бўлган ҳолда доимий ва мувофаққат қўшма подкомиссияларини ва ишчи гуруҳларини тузиши мумкин.
10. Қўшма комиссия йиғилишларини ўтказиш, жумладан унинг аъзоларининг яшаши, овқатланиши ва транспорт хизмати бўйича харажатларни қабул қилувчи Томон ва бошқа харажатларни юборувчи Томон қоплайди.
(имзолар)