11.05.1999 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма Баёнот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий алоқалар масалалари бўйича маслаҳатлашув органини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1997 йил 3 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Италия Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги Қўшма декларацияни назарда тутган ҳолда, икки томонлама иқтисодий алоқаларнинг ривожланишига янги туртки бериш заруратини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Италия Республикаси Ҳукумати икки ишчи гуруҳи тузиш ҳақида қарор қабул қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий, умумий масалалар ва алмашиш бўйича ишчи гуруҳи ва савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ҳамда экспорт кредитлари масалалари бўйича ишчи гуруҳи зарур мувофиқлаштириш ва рағбатлантиришни таъминлаш билан икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор берган ҳолда икки томонлама ҳамкорликнинг умумий мавзулари билан шуғулланади. Биринчи гуруҳга ўзбек томонидан Вазирлар Маҳкамаси Инвестиция дастурлари департаментининг вакили ва итальян томонидан Ташқи ишлар вазирлигининг вакили бошчилик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала давлатнинг икки томонлама иқтисодий алоқалар соҳасидаги ваколатли барча давлат органларининг вакиллари ва, зарур ҳолда, Томонлардан ҳар бири танлаган экспертлар иштирокида йиғиладиган бу гуруҳлар, ҳар сафар икки ҳукуматнинг келишилган қарори бўйича, ҳам икки томонлама характердаги, ҳам ўзаро қизиқиш уйғотувчи ва Европа Иттифоқи (ёки Европа Иттифоқи муассасалари) ҳамда минтақавий ҳамкорлик органлари томонидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳалар кўринишидаги иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича икки томонлама форум шаклига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо, иқтисодий ва саноат ҳамкорлиги ҳамда экспорт кредитлари масалалари бўйича ишчи гуруҳи тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиб, шунингдек икки мамлакат корхоналари ўртасида юзага келиши мумкин бўлган баҳсларнинг олдини олиш ва ҳал этиш учун энг тўғри келадиган қарорларни ишлаб чиқиш йўли билан иқтисодий, саноат ҳамда техникавий ҳамкорликни, шунингдек тегишли алмашишларни ривожлантириш билан шуғулланади. Бу гуруҳ ўзбек томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг вакили ва итальян томонидан Ташқи савдо вазирлигининг вакили бошчилигида бўлади ва ўз таркибида асосан корхоналар ва тармоқ саноат ассоциацияларининг вакилларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1999 йил 11 майда икки нусхада ўзбек ва итальян тилларида имзоланди, иккала матн бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)