Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019 11.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2714
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 11.09.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2714
Кучга кириш санаси
14.12.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019
Ҳужжат 14.12.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 01-02/12-6-сонли «Товар ва транспорт воситаларининг божхона кўздан кечируви хамда уларни божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек, унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2714-2, 19.04.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 5 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-34-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 5 августдаги 01-02/12-34-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи (бундан буён матнда божхона органи деб аталади) ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш — товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтилишининг қонунийлигини аниқлаш мақсадида транспорт воситалари ва уларнинг юк ортиладиган бўлмаларига ўрнатилган пломбалар, муҳрлар ва бошқа божхона қиёслаш воситаларини бузмасдан, товарлар ўрамларини ва қўл юкларини очмасдан, текширилаётган объектлар ва бошқа қисмларни демонтаж қилмасдан ҳамда бошқа йўллар билан бутлигини бузмасдан божхона органи ходими томонидан текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўриги — товарлар ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш мақсадида товарларнинг ўрамини, транспорт воситалари, уларнинг юк ортиладиган бўлими ёки товарлар жойлаштирилган ёхуд жойлаштирилиши мумкин бўлган бошқа жойларни очиб, уларнинг божхона пломбалари ва бошқа қиёслаш воситаларини бузиб, зарур ҳолларда текширилаётган объектлар ҳамда бошқа қисмларни демонтаж қилиб ёки бошқа йўллар билан бутлигини бузиб очиш орқали уларни санаш, ўлчаш, тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга товарларнинг амалда мос келишини ўрганиш билан боғлиқ бўлган божхона органи ходимининг ҳаракатлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона кўриги» ААТ — мазкур Йўриқноманинг иловасида белгиланган шаклдаги божхона кўриги далолатномаларини расмийлаштириш ва улар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган Давлат божхона қўмитасининг автоматлаштирилган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолият божхона пости — божхона юк декларациялари асосида товар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона пости;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара божхона пости — Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида ёки чегарадан ўтгандан кейинги транспорт воситалари тўхтайдиган биринчи (охирги) манзилда жойлашган, давлат чегараси орқали ҳаракатланаётган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назорати ва расмийлаштируви амалга ошириладиган божхона пости.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги товарлар, транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтишнинг қонунийлигини аниқлаш, уларни ҳисобга олиш, бож, солиқлар, йиғимлар ундириш, шунингдек олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда транзит қилиш тақиқланган товарларни божхона чегараси орқали ўтишининг олдини олиш учун амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга оширишда инсон, ҳайвонот ва ўсимликлар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсиз бўлган ҳамда товарлар ва транспорт воситаларига зиён етказмайдиган техникавий ва бошқа воситалар қўлланилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга оширишда божхона органи ходими Божхона кодексининг 53-моддасига мувофиқ ёрдам кўрсатиш учун мутахассислар ва экспертларни жалб этиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг иловасига мувофиқ белгиланган шаклда божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларнинг қўл юклари, багажлари, халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўригидан ўтказилганда божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилмайди, бундан божхона юк декларацияси расмийлаштириладиган ҳолатлар мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Битта транспорт воситасидан бошқа транспорт воситасига товарлар юкланаётганда божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги қайта юклаш жараёнини назорат қилувчи ташқи иқтисодий фаолият ёки чегара божхона пости ходимлари томонидан амалга оширилади. Бундай ҳолларда божхона кўригини амалга ошириш учун божхона органи ходимининг билдиргиси ҳамда божхона пости бошлиғининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма рухсати талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Чегара божхона постларида кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга ошириш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чегара божхона постларида божхона органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланаётган барча товарлар ва транспорт воситалари божхона органи ходимлари томонидан кўздан кечирилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товар ва транспорт воситалари қуйидаги ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ўзаро бир-бирига мувофиқ бўлмаган ёхуд ташилаётган товарларнинг тўлиқ номи ва кодлари Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасида кўрсатилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назоратининг техник воситаларини қўллаш якунлари бўйича амалдаги маълумотларнинг товарга илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга номувофиқлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситасининг юк бўлмасига бевосита (эркин) кириш имконияти мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига Республиканинг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки Республика давлат бошқаруви бошқа органларидан тушган материаллар, шунингдек хорижий давлатларнинг божхона ва бошқа давлат органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан олинган божхона кўригини амалга ошириш зарурлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органи ходимларида божхона қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида асосли гумони мавжуд бўлганда мажбурий тартибда божхона кўриги амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кўздан кечириш давлат божхона хизмати органи ходимининг билдиргиси асосида ҳамда божхона пости бошлиғининг ёхуд унинг вазифасини бажарувчи шахснинг ёзма рухсати билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташилаётган товарларнинг тўлиқ номи ва кодлари Товарларни тавсифлаш ва кодлашнинг уйғунлаштирилган тизимига мувофиқ камида 6 та белги даражасида кўрсатилмаган ҳолларда транспорт воситасига нисбатан ваколатли шахс ушбу маълумотларни ҳужжатлар тақдим қилинган пайтдан бошлаб йигирма тўрт соат ичида тақдим қилса чегара божхона постида божхона кўригини ўтказиш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолларда техник воситалар қўллаш натижасини акс эттирувчи маълумотлар божхона органи ходимининг билдиргисига илова қилинади ва божхона постида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўриги товар ва транспорт воситаларига тегишли ҳужжатлар тақдим қилингандан сўнг бевосита чегара божхона постида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чегара божхона постида товарларни божхона кўригидан ўтказиш учун етарли шароит бўлмаган ҳолларда божхона кўриги товарларни тушириш, ортиш, жойлаштириш, санаш, ўлчаш, тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга амалда мос келишини аниқлаш имконияти мавжуд бўлган бошқа жойларда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Транспорт воситаларининг божхона чегараси орқали ҳаракатланишида божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ҳамкорликдаги технологик схемаларда белгиланган вақтдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар қўл юклари ва багажларини кўздан кечириш уларга тегишли ҳужжатлар божхона органи ходимига тақдим қилинган вақтда ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Транспорт воситаларини кўздан кечиришда транспорт воситасининг ташқи томони ҳамда юк жойлаштирилиши мумкин бўлган бўлимлари ва қисмлари божхона органи томонидан кўздан кечирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Чегара божхона постларида божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги товарларни ташиётган транспорт воситасига ваколатли шахс ёки унинг вакили иштирокида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чегара божхона постларида битта транспорт воситасида олиб ўтилаётган товарлар бўйича битта божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Божхона органи ходими томонидан кўздан кечириш ва божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар аниқланмаса транспорт воситасининг ҳаракатини давом эттириш учун юкни етказиб бериш назорат китобчаси расмийлаштирилади (назоратдан чиқарилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Божхона органи ходими томонидан чегара божхона постида кўздан кечириш ва божхона кўриги натижалари бўйича мазкур Йўриқноманинг 8-бандида кўрсатилган ҳолатлар билан боғлиқ божхона қоидабузарлиги аниқланган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган чоралар кўрилади. Бошқа ҳолатларда кўздан кечирилган ёки божхона кўригидан ўтказилган товарлар ва транспорт воситалари манзил божхона постига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давлат божхона қўмитасининг «Темир йўл» ёки «Авто» автоматлаштирилган ахборот тизимига юкни етказиб бериш назорат китобчасини расмийлаштирган божхона ходими томонидан транспорт воситасини кўздан кечирган божхона органи ходимининг фамилияси, исми ва отасининг исми тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида кўздан кечириш ва божхона кўригини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона органи ходими томонидан божхона кўриги қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона кўригидан ўтказилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви жараёнида тақдим қилинган ҳужжатларга амалда мослигини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг тариф ва нотариф бошқарув усулларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона қонунчилиги бузилиши тўғрисида мавжуд бўлган ахборотни текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона назоратини танлаб ўтказиш принципига риоя этиб, хавфни бошқариш тизими асосида божхона назоратини ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида божхона кўриги товарларга нисбатан божхона юк декларацияси рўйхатга олингандан сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Божхона юк декларацияси божхона органига тақдим қилингунга қадар божхона органи ходими иштирокида декларант томонидан кўздан кечирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант томонидан кўздан кечириш жараёнида божхона органи ходими:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиёслаш воситаларининг бутлигини ва йўл юк ҳужжатлари билан мос келишини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қиёслаш воситаларини олиб ташланиши ва транспорт воситасининг юкхонасини очилишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча товарлар қўшиб қўйилиши ёки товарларни олиб қўйилмаслигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт ҳужжатларига «декларант томонидан кўздан кечирилди» — деган ёзувларни ҳамда санани қайд қилади, имзо қўяди ва шахсий муҳри билан тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз чиқиб кетмаслигини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларант товарларни кўздан кечирганлиги тўғрисида товар ва транспорт ҳужжатларига исми, фамилиясини ёзиб, имзо қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Товарлар декларант томонидан кўздан кечиришдан ўтказилгандан сўнг, божхона кўриги амалга оширилгунга қадар божхона назорати остида сақланишини таъминлаш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўздан кечириш божхона омборида амалга оширилганда божхона омбори эгаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўздан кечириш божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда амалга оширилганда декларант;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар кўздан кечирилгандан сўнг транспорт воситасига юкланиб, божхона назоратининг қиёслаш воситаси ўрнатилганда, ташувчи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Божхона кўриги божхона омборларида декларант ва божхона омборининг масъул ходими иштирокида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омборларида товарларни тушириш, ортиш, жойлаштириш, санаш, ўлчаш, тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотларга амалда мос келишини аниқлаш имконияти мавжуд бўлмаганда, божхона кўриги божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларда ҳам ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида битта божхона юк декларацияси тақдим қилинган товарлар бўйича битта божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Божхона юк декларацияси божхона кўриги далолатномаси расмийлаштирилгандан сўнг расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Божхона кўриги далолатномасини расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Божхона кўриги далолатномаси «Божхона кўриги» ААТда божхона кўригини амалга оширган божхона органи ходимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш йўли билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Божхона кўриги натижасида божхона қоидалари бузилиши ҳолати аниқланган тақдирда ёки декларантнинг талабига кўра, божхона кўриги далолатномаси А4 форматдаги қоғозга чоп этилади ва божхона кўригини амалга оширган божхона органи ходимининг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Тақдим қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар билан божхона кўриги натижасида аниқланган маълумотлар ўртасида тафовут аниқланмаган тақдирда божхона кўриги далолатномасининг 10 ва 12-бандлари тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Божхона кўриги далолатномаси қоғозга чоп этилган тақдирда, унга божхона кўригида иштирок этган шахслар томонидан имзо қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Божхона кўриги далолатномаси уч йил мобайнида сақланади. Божхона кўриги далолатномасини сақлаш муддати расмийлаштирилган йилдан кейинги йилнинг 1 январь кунидан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ва транспорт воситаларини давлат божхона хизмати органи ходимлари томонидан кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказиш бўйича йўриқномага