Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИНОЯТ КОДЕКСИНИНГ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЪМУРИЙ ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИНИНГ АЙРИМ МОДДАЛАРИНИ ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 майдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси қатор моддаларида назарда тутилган кўп миқдорда, кўп зарар, анча зарар жиддий зиён дейилганда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг эллик баробаридан ортиқ миқдордаги моддий зарар, жуда кўп миқдор дейилганда эса белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг юз баробаридан ортиқ миқдордаги моддий зарар тушунилиши уқтирилсин;
2. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 56-моддасида назарда тутилган талон-торож қилинган давлат ёки жамоат мулкининг қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг ярмидан ошмаса, оз миқдорда талон-торож қилганлик ҳисобланади. Бунда талон-торож қилинган буюмларнинг натура шаклидаги миқдори (вазни, ҳажми) ва халқ хўжалиги учун зарур аҳамияти ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 29 декабрдаги 1009-XII-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 18-модда)
4. Алдаш орқасидан топилган маблағ миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг икки юздан бир қисмидан ошмаса, у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодексининг 166-1-моддасида назарда тутилган харидорлар ва буюртмачиларни унча кўп бўлмаган миқдорда алдаш деб ҳисобланади.
Алдаш орқасидан топилган маблағ миқдори энг кам ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлса, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 177-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган харидорлар ва буюртмачиларни кўп миқдорда алдаш деб ҳисобланади. Бунда қилинган жиноятга баҳо бериш масаласини ҳал этиш ва сотилган товарларнинг тури ва қиймати, бажарилган буюртмачиларнинг тури ва қиймати, аҳолига кўрсатилган хизматнинг тури ҳам ҳисобга олинади.
5. Белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан ортиқ миқдорда қонунсиз олинган ҳақ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Жиноят кодекси 177-1-моддасида назарда тутилган кўп миқдорда қонунсиз ҳақ олганлик деб ҳисобланади.
6. Юқорида баён этилганлар муносабати билан:
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1981 йил 27 октябридаги «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-1-моддасида қўлланиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1981 йил № 31, 598-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1983 йил 19 декабридаги «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 175-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг «Майда спекуляция учун жавобгарлик тўғрисида»ги 1957 йил 11 декабрь Фармонини қўлланиш тартиби тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1983 йил, № 36, 544-модда);
Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 1 мартидаги «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси иккинчи қисмини қўлланиш тартиби тўғрисида» қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, № 7, 111-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ҳамда ушбу қарор амалга кирган кунга қадар судларнинг ҳукмлари қонуний кучга кирган маҳкумларга нисбатан қўлланилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 9 декабрь,
752-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 35-модда; 1994 й., 1-сон, 18-модда)