30.10.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Венгрия Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар томонлама ҳамкорликни ва дўстона муносабатларни янада чуқурлаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 29 октябрдан 1 ноябргача бўлган даврда Венгрия Республикаси Президенти Арпад Гёнц Ўзбекистон Республикасида расмий ташриф билан бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташриф давомида у Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан музокаралар ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошлиқлари қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси ва Венгрия Республикаси ўртасидаги муносабатларни дўстлик, тотувлик ва ўзаро фойдали ҳамкорлик, суверенитет ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлини ўзаро қўллаб-қувватлаш асосида, баҳсларни тинч йўл билан ҳал қилиш, ички ишларга аралашмаслик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари бўйича бундан буён ҳам ривожлантириш ниятидалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий Осиё ва Европада ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни ривожлантиришга, барқарорликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлашга кўмаклашишда барча зарур кучларни сарфлайдилар. Шу мақсадларда улар давлатларининг вакиллари БМТ, ЕХҲТ ва улар иштирокчилари бўлган бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида, жумладан демократик институтлар, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатлашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Барча давлатлар хавфсизликка тенг ҳуқуққа эга эканликларини тан олиб, Евроатлантик Шериклик Кенгаши доирасида икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг аҳамиятини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзаро манфаатдорлик асосида турли даражалардаги икки томонлама иқтисодий муносабатларни фаоллаштиришга кўмаклашадилар. Улар икки томонлама савдони амалга оширишга ёрдам берадиган зарур чораларни кўришга ҳамда жисмоний ва юридик шахслар учун улар ўзаро хўжалик алоқаларини амалга оширишида қулай ҳуқуқий режимни яратиб беришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдо алмашувининг барча шаклларини, кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий ҳамкорликда фаол иштирок этишини, зарур тижорат ва иқтисодий ахборот билан алмашишни, молиявий ва иқтисодий сиёсат бўйича фикр ва тажриба алмашишни рағбатлантирадилар, қўшма корхоналарни ташкил этиш ва фаолиятига, ишлаб чиқариш, сармоя, банк ва тижорат соҳаларида миллий капиталлар ҳамкорлигининг бошқа илғор шаклларини ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Транзит ташишлар ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга интиладилар ва ўз давлатлари ҳудудида автомобиль, темир йўл, ҳаво ва бошқа транспорт турларида йўловчилар ва юкларни ташиш учун қулай шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Евросиё транспорт йўлагини барпо қилиш бўйича амалий чоралар кўрилишига, уни Марказий Осиё ва Европа давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида қараб, муҳим аҳамият берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга кўмаклашувчи маданий ҳамкорликнинг аҳамиятини тан олиб, турли даражалардаги маданий алмашишларни қутлайдилар ва рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Наркотик воситалар ва психотроп моддаларни ноқонуний тарқатиш, хавфли жиноятларнинг бошқа турларига қарши кураш соҳасида ваколатли органларнинг ҳамкорлигига интиладилар ва шу мақсадларда иккала давлат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг биргаликдаги ҳаракатларига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзаро қизиқиш уйғотувчи барча бошқа соҳа ва йўналишларда, демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари соҳасида уларнинг халқлари манфаати йўлида келгусида биргаликда ҳаракат қилишни ва ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)