Норасмий таржима
Кимё ва нефть-кимё соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Битим
Мазкур Битим қатнашчилари бўлган Давлатлар Ҳукуматлари — бундан буён Томонлар, кимё ва нефт-кимё саноатининг муҳим аҳамиятини ҳисобга олган холда ушбу Битим қатнашчилари бўлган давлатлар иқтисодиётини ривожлантириш мақсадида,
Битим қатнашчилари бўлган давлатларда кимё ва нефт-кимё саноатининг ҳозирги ҳолатига ва муҳим кимё маҳсулотларининг (полимер маҳсулотлар, синтетик каучуклар, кимёвий толалар ва калавалар, синтетик бўёқлар, лок-бўёқ маҳсулотлари, минерал ўғитлар, пестицидлар ва бошқалар) ишлаб чиқариш ҳажмлари камайиши давом этиб бораётганлигига жиддий хавотир билан қараган холда,
Мазкур Битим қатнашчилари бўлган давлатларда кимё ва нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш доирасида турли тармоқ илмий-техник, ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари ўртасида мавжуд бўлган технологик алоқаларни сақлаб қолиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда,
Кимё ва нефт-кимё саноатида интеграцион жараёнларни ривожлантириш юзасидан чоралар кўриш заруриятини таъкидлаган, илмий-техник ривожланишни таъминловчи, ҳамкорликнинг янги босқичига чиқиш имкониятини кўзда тутувчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги қатнашчилари бўлган давлатларда кимё ва нефт-кимё саноати корхоналари ва ташкилотларининг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда,
қуйидагиларга келишилди,
1-модда
Тасдиқланган ва амалдаги Низом ва Устав асосида кимё ва нефт-кимё доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳамдўстлик аъзолари бўлган давлатларнинг вазирлик ва идора раҳбарларининг Кенгаши тушилиши маъқуллансин (Москва, 22 июл 1993 й.).
Томонлар кимё ва нефт-кимё доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ҳамдўстлик аъзолари бўлган давлатларнинг вазирлик ва идора раҳбарларининг Кенгашига иқтисодий бошқариш миллий тузилмалари, бошқа тегишли кимё ва нефт-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар иштирокида, мазкур Битим қатнашчилари бўлган давлатларнинг шаклланган кимё ва нефт-кимё саноати ишлаб чиқариш ва илмий-техник потенциали таҳлили асосида, олиб борилаётган тизимли қайта қуришни ҳисобга олган холда олти ой муддатда мазкур потенциалдан унумли фойдаланиш ўзаро ҳамкорлик қилиш концепциясини ишлаб чиқиш ва ушбу концепция асосида кимё ва нефт-кимё доирасида инвестицион, ишлаб чиқариш ва илмий-техник ҳамкорликни кенгайтириш бўйича давлатлараро дастурни тайёрлашни топширади.
Томонлар тегишли дастурни тасдиқлаш учун Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукуматлари раҳбарлари Кенгашига киритадилар.
2-модда
Кимё ва нефт-кимё корхоналарида саноат ишлаб чиқаришни стабилизациялаш ва ривожлантириш, ишлаб чиқариш алоқаларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш, илмий-техник ривожланиш эришмаларидан фойдаланиш мақсадида Ҳамдўстлик аъзолари бўлган давлатларнинг вазирлик ва идора раҳбарларининг Кенгаши Ҳамдўстлик давлатлари доирасида кимё ва нефт-кимё доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича 1994-1995 йилларда молиявий-саноат гуруҳи, трансмиллий компаниялар, қўшма корхоналар, акционерлик жамиятлари ва бошқа иқтисодий тизимларни тузиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Томонлар мазкур таклифларни амалга ошириш бўйича тўлақонли ёрдам кўрсатиш мажбуриятларини оладилар.
3-модда
Томонлар кимё ва нефт-кимё корхоналари ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган қурилмалар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва маҳсулотлар етказиб берувчи корхоналарни сақлаб қолиш, ривожлантириш ва бирлаштириш юзасидан узоқ муддатга икки ва кўп томонлама битимлар тузишлари мумкин.
4-модда
Мазкур Битимда иштирок этиш Томонлар ҳамкорлигининг бошқа шаклларидан фойдаланиш ҳуқуқларини чекламайди.
5-модда
Мазкур Битимни қўллаш ва талқин қилиш доирасида юзага келган келишмовчиликлар ўрнатилган тартибда Томонлар музокаралари орқали ҳал этилади.
6-модда
Томонлар ўртасидаги келишувлар асосида мазкур Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
7-модда
Битимдан чиқишни хоҳлаган Томонлар учун мазкур Битим шундай Томондан депозитарий томонидан тегишли хабар олинганидан олти ой муддат ўтганидан сўнг ўз кучини йўқотади.
8-модда
Мазкур Битим унинг мақсад ва принципларини бўлишадиган бошқа давлатларнинг қўшилиши учун очиқдир.
9-модда
Мазкур Битим имзоланган кундан бошлаб кучга киради.
1994 йил 9 сентябрда рус тилида ягона нусхада тузилди. Асл нусха Беларус Республикаси Ҳукумати Архивида сақланади, тасдиқланган нусхалари мазкур Битим қатнашчилари бўлган ҳар бир давлатга йўлланади.
(имзолар)