09.07.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меморандум
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Туркия Жумҳурияти Бош вазири,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суверенитет, тенглик, ўзаро ҳурмат ва ички ишларга аралашмаслик принципларига асосланган икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланишини мамнуният билан қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакатнинг манбалари умумий тарих, маданият ва тил бўлган халқларини яқинлаштирувчи ўзига хос ришталарни алоҳида кўрсатиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасида тузилган икки томонлама битимларнинг муваффақиятли бажарилишини эътиборга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Низоми, Хельсинки Якунловчи Акти ва ЕХҲТнинг бошқа ҳужжатларида таъкидланган мақсад ва принципларга ўз содиқликларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари минтақалар ва бутун дунёдаги барқарорлик, тинчлик ва хавфсизлик ишига ҳисса қўшишини белгилаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон президентларининг Анқара ва Истанбулдаги учрашувларида қабул қилинган декларациялардаги қоидаларнинг муҳимлигини таъкидлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори даражага кўтариш истагини билдириб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ва 1991 йил 19 декабрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Жумҳурияти ўртасидаги муносабатларнинг асослари ва мақсадлари тўғрисидаги Битим қоидаларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар иккала мамлакатдаги мавжуд потенциални эътиборга олиб, улар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар борлигини тасдиқладилар ва шу мақсадларда зарур чораларни кўриш тўғрисида бир фикрга келдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ва савдо муносабатларида қисқа муддат ичида эришилган ютуқларни ва уларнинг келгуси ривожи учун потенциал мавжудлигини қайд этиб, бу муносабатларни бундан буён ҳам юқори даражада ривожлантириш истагини таъкидладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар шу доираларда икки мамлакат ўртасидаги товар, хизмат ва капиталларнинг самарали ҳаракатига янада кўпроқ кўмаклашишга аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлар турк ишбилармонларининг пудрат ишлари, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тажрибаларини эътиборга олиб, бу соҳадаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар иқтисодни ривожлантиришда кичик ва ўрта корхоналарнинг муҳим роль ўйнаётганини таъкидлаб, Ўзбекистонда ва Туркияда шу каби корхоналарнинг фаолиятига ўзаро кўмаклашишга аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлар, қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг муҳимлигини таъкидлаб, бу соҳада Ўзбекистон эга бўлган потенциални, шунингдек Туркиянинг бу соҳадаги тажрибаси ва имкониятларини эътиборга олиб, олимлар, мутахассислар, илмий-техник ахборот билан алмашишга, шунингдек манфаатдор бўлган давлат ва хусусий ташкилот ва фирмалар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишга аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонлар ҳамкорликнинг шартнома-ҳуқуқ базасини такомиллаштириш, имзоланган шартномаларни, биринчи навбатда савдо-иқтисодий алоқалар соҳасидаги, хусусан икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик тўғрисидаги Битим ва бошқа ҳужжатларни яқин вақтда амалга татбиқ этиш тўғрисида аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Томонлар турли соҳаларда, хусусан, банк ишида, суғурта соҳасида, табиий ресурслар қазиб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларида иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш учун чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Томонлар иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда коммуникация ва транспорт соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлаб, қуруқ йўл ва ҳаво йўли орқали юк ташишларни янада ривожлантиришга кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Томонлар ўзаро иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликни кенгайтириш учун яқин вақтда қўшма иқтисодий комиссиянинг мажлисини ўтказишга аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Томонлар улар ўртасида мавжуд бўлган алоҳида муносабатлар асосида маданият, санъат, телевидение, радио, туризм ва спорт соҳаларидаги муносабатларни бундан буён ҳам ривожлантиришга келишиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Томонлар икки мамлакат ўртасида таълим соҳасида, шу жумладан студентлар ва ўқувчилар билан алмашув соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланишидан мамнун эканликларини, шунингдек бу ҳамкорликни ривожлантиришни давом эттириш биродар ўзбек ва турк халқларининг яқинлашувига катта ҳисса қўшишини билдирдилар, яна шунингдек университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашишга қарор қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Томонлар парламентлараро алоқаларни ва ҳамкорликни ривожлантириш истагини билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни келгусида мустаҳкамлашда юқори даражадаги контакт ва учрашувларнинг муҳим аҳамиятини таъкидладилар ва тегишли вазирликлар ва ташкилотлар ўртасида контакт ва маслаҳатлашишларни кенгайтириш тўғрисида аҳдлашиб олдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Меморандум Тошкент шаҳрида 1995 йил 9 июлда ўзбек ва турк тилларида икки нусхада тузилди, иккала матн ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)