Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2019 28.08.2015 йилдаги 249-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.02.2019
Ҳужжат 11.04.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 163-сонли «Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш, экспорт контрактларини суғурта қилишнинг амалдаги механизмини такомиллаштириш, шунингдек маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турларини экспорт қилишга доир контрактларни божхонада расмийлаштиришнинг янада очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда уларнинг республика божхона чегарасидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилиш фақат темир йўл ва ҳаво транспортида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, 2016 йил 1 июлга қадар автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишга Вазирлар Маҳкамасининг «2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг прогноз параметрлари тўғрисида» 2016 йил 4 январдаги 1-сон қарори билан ташкил этилган Республиканинг ички бозорида мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, картошка ва узумдан, шу жумладан дуккакли маҳсулотлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек экспортга етказиб беришни самарали ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ томонидан тасдиқланадиган рўйхатга киритилган юридик шахсларга рухсат берилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 январдаги 13-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 3-сон, 25-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2016 йил 1 июлдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) экспорт қилишни юкларни автомобиль транспорти билан халқаро ташишларни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахсларига тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишга рухсат берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 апрелдаги 100-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 14-сон, 131-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юк жўнатувчиларнинг буюртманомалари бўйича талаб қилинадиган изотермик ва универсал ҳаракатланадиган таркиб белгиланган тартибда ўз вақтида берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилиш ўз вақтида божхонада расмийлаштирилишини ва қўлланиладиган транспорт воситалари қатъий назорат қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йил 1 октябрдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш механизмини жорий этиш тўғрисида таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассисларини аниқлаш, шунингдек уларнинг реестрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни 2015 йил 1 октябргача бўлган муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари тўғрисидаги ахборот ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ва Давлат божхона қўмитасига тақдим этилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар хўжалик субъектини мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрига киритиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебиторлик қарзлари мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишдан тушган хорижий валютадаги тушумнинг бир қисми ваколатли банкларга ўз вақтида мажбурий сотилмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрига киритилган хўжалик субъектлари томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум экспорт қилинишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик субъектини ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестридан чиқариш хўжалик субъектини ушбу реестрга киритиш учун асос бўлган камчиликлар улар томонидан бартараф этилгандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт контрактларини суғурталашни алоҳида ҳисобга олиш, ҳисобот ва суғурталовчилар фаолиятини назорат қилиш тартибини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда суғурталовчиларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш чораларини кучайтирсин, бунда экспорт контрактларининг суғурта шартномалари бўйича суғурта товонларини тўлаш муддатлари, шунингдек экспорт контрактларини суғурта қилиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот талаблари бузилганлиги учун суғурталовчиларга нисбатан суғурта фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурталовчилар учун белгиланган устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизигача миқдорда белгиланган тартибда жарима санкциялари қўлланилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 28 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
249-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 457-модда, 41-сон, 527-модда; 2016 й., 3-сон, 25-модда, 14-сон, 131-модда, 24-сон, 292-модда)