ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИ РАЁСАТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Қарори
«МУСТАҚИЛЛИК» МАЙДОНИДАГИ В.И. ЛЕНИН ҲАЙКАЛИ ТЎҒРИСИДА
Тошкент шаҳридаги В.И. Ленин номли майдоннинг номи «Мустақиллик» майдони деб ўзгартирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади.
Тошкент шаҳрининг ҳокимига В.И. Ленин ҳайкалини кўчириб олишни уч кунлик муддат ичида таъминлаш ҳамда бундан буён ундан қандай фойдаланиш ҳақидаги таклифни киритиш топширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 4 июнь,
592-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 8-сон 308-модда)