Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг
Қарори
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1672-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг 2022 йил 28 октябрдаги 284-сон, Молия вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 58-сон ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 27 октябрдаги 59-сонли ««Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1672-3, 28.11.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2006 йил 25 декабрдаги 104, 17, 01-1371-сон қарори (рўйхат рақами 1672, 2007 йил 10 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 161-модда) билан тасдиқланган Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 август,
74-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2015 йил 13 август,
98-сон
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директори У. ХАЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 13 август,
014-1/576-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг 2015 йил 13 августдаги 74, 98, 014-1/576-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 26-банддаги «меҳнатига ҳақ тўлаш фондига» деган сўзлар «меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 27-банддаги «меҳнатга ҳақ тўлаш фондига» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 33-банднинг «б» кичик бандидаги «иш ҳақи фондига» деган сўзлар «меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2015 йил 13 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 33-сон, 448-модда)