1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2013 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 14 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги 844-II-сонли Қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2013 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 10 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-425-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2013 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси инсон ва фуқаро ҳуқуқий мақомининг, иқтисодий ва сиёсий тузумнинг, ижтимоий муносабатлар ҳамда жамият маънавий ҳаётининг асосларини белгилаб берди. Конституцияга мувофиқ инсон, унинг ҳуқуқлари ва эркинликлари олий қадрият ҳисобланади. Шунинг учун ҳам барчанинг инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва унга риоя этишининг таъминланиши мамлакатни янада ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг устувор стратегик йўналишларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 12 ноябрда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли Дастурий ҳужжатнинг қабул қилиниши билан мамлакатимизни жамият ҳаётининг барча жабҳаларини янада демократлаштириш ва эркинлаштириш йўлидан ривожлантиришнинг янги босқичи бошланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21 йиллигига бағишланган тантанали маросимда таъкидлаб ўтганидек, «Мазкур Концепция, моҳият эътиборига кўра, узоқ муддатга мўлжалланган Дастур бўлиб, у бугунги глобаллашув замонида, дунё шиддат билан ўзгариб бораётган бир шароитда ўзаро узвий боғлиқ бўлган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини демократлаштириш ва эркинлаштириш, суд ҳокимиятининг мустақиллигини, сўз ва ахборот эркинлигини, сайлов эркинлигини таъминлаш, сайлов тизимини такомиллаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг долзарб вазифаларини амалга ошириш ва ҳаётга татбиқ этиш борасидаги уч йил мобайнида ҳокимиятлар бўлинишининг конституциявий принципини амалга ошириш, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанатининг самарали тизимини яратиш, марказда ва жойларда қонун чиқарувчи ҳамда вакиллик ҳокимиятининг роли, ваколатлари ва назорат қилувчи вазифаларини кучайтириш, сайлов қонунчилиги ҳамда бозор иқтисодиётининг қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича кенг миқёсдаги ишлар қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Концепцияга мувофиқ суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ этиш, жамиятни демократлаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг энг муҳим таркибий қисми сифатида судлар мустақиллигини мустаҳкамлаш борасида кенг миқёсдаги изчил ишлар олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят ишини юритишда суд назоратини мустаҳкамлаш учун «хабеас корпус» институтидан фойдаланишни кенгайтириш, ҳимоя ва айбловнинг рақобатлашувини таъминлаш тизими ҳамда тартиботларини такомиллаштиришга доир қонунлар амалга ошириб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинган қонунларда тезкор қидирув тадбирларини ўтказишнинг аниқ асослари белгиланди, қонунийликка риоя этишнинг, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг, маъмурий зўравонликка йўл қўймасликнинг аниқ ҳуқуқий кафолатлари яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд тизими ходимларини ижтимоий ҳимоя қилишни тубдан яхшилаш, шунингдек туман ва шаҳар умумий юрисдикция судлари фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонларининг қабул қилиниши суд ҳокимиятининг обрў-эътиборини мустаҳкамлашда, суд кадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишнинг замонавий демократик талабларга жавоб берувчи самарали тизимини яратишда муҳим аҳамият касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда мамлакатимизда биринчи марта Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишига мувофиқ «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказилди. Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ҳуқуқий экспериментнинг ўтказилиши ушбу қонун лойиҳасини такомиллаштириш ҳамда қонун ижодкорлиги амалиётига янги истиқболли усулни кенг жорий этиш учун янги имкониятлар очди. «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг ўзи эса давлат органлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлигини, бу органларга оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг кенг кириб боришини таъминлашга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президент И. Каримов ташаббусига биноан 2013 йил — «Обод турмуш йили» деб эълон қилинди, мамлакатимиз фуқароларининг муносиб турмуш шароитларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи тегишли Давлат дастури қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан тартиботларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш, фуқароларнинг долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда бу институтларнинг роли ва аҳамиятини кучайтириш борасида изчил ва тизимли чора-тадбирлар кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг 2013 йилдаги фаолиятини таҳлил қилиш фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга оширишда айрим муаммоли жиҳатлар мавжудлигини тасдиқлади. Чунончи, ҳисобот йилида инсоннинг яшаш, эркинлик ва шахсий дахлсизликка бўлган ҳуқуқларини кўплаб бузиш ҳоллари ҳамон Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг диққат-эътиборида бўлди. Мазкур муаммо нафақат қонун ҳужжатларини ва уни қўллаш амалиётини такомиллаштиришни, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини тайёрлаш ва тарбиялашнинг янада самарали тизимини жорий этишни ҳам назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини қабул қилишни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд орқали ҳимоя қилиш инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тартиботларидан биридир. Ҳисобот йилида мақсади одил судловни амалга оширишни яхшилашдан, суд мустақиллигини мустаҳкамлашдан иборат бўлган кенг миқёсдаги тадбирлар давом эттирилди. Шу билан бирга, фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорларидан норозилик, сансалорлик ва суд қарорларининг ижро этилмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар сони кўпаяётганлиги одил судлов учун энг муҳим бўлган муаммо — жамиятнинг суд ҳокимиятига бўлган ишончи ҳамон ҳал этилмай қолаётганлигидан далолат беради. Бу муаммони фақат ташкилий-маъмурий тадбирлар билан ҳал этиб бўлмайди, балки инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг кафолати сифатида суднинг обрў-эътиборини мустаҳкамлаш мақсадида суд ҳокимиятини ислоҳ этиш борасида бундан буён ҳам чора-тадбирлар кўрилиши лозимдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг фуқаролар ҳуқуқларига риоя этмаётганлиги ёки улар ҳуқуқларини камситаётганлиги борасида инсон ҳуқуқлари бўйича вакил манзилига фуқаролардан келаётган мурожаатларни ўрганиш жиддий эътиборни талаб этадиган бир қатор ижтимоий аҳамиятга молик муаммоларни ҳам аниқлаш имконини берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг уй-жой ҳуқуқларига, ижтимоий ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этилиши муаммоларини шулар қаторига қўшиш мумкин. Аксарият ҳолларда уй-жой тўғрисидаги ва коммунал хизмат кўрсатишга оид қонун ҳужжатларининг амалга оширилишини таъминлаш масалалари ўз ваколат доирасига кирувчи айрим давлат органларининг раҳбарлари ўзлари етарли даражада малакага эга бўлмаганлиги ёки қонун нормаларини инкор этиши сабабли мазкур қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйишмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳисоботида ушбу тоифаларнинг ҳар бири бўйича айрим фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилаётганлигига доир аниқ мисоллар ва уларни тиклаш борасида олиб борилган иш натижалари келтириб ўтилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оила манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизлар ҳамда болалар ҳуқуқларига риоя этилиши ва улар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши таъминланиши билан боғлиқ муаммо Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолиятида долзарб мавзу бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатиб ўтилган муаммолар билан бир қаторда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлиги ва унинг ҳуқуқий маданиятини ошириш масалалари ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг асослари аҳолининг юксак даражадаги ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга, қонун, ҳуқуқ-тартибот ва судга, ижтимоий хулқ-атворнинг устувор модели сифатида яхшилик ва ҳалолликка нисбатан сўзсиз ҳурмат билан муносабатда бўлиш анъаналарига, шунингдек жамиятдаги ҳуқуқий нигилизмни бартараф этишга қаратилгандир. Айнан шунинг учун ҳам аҳолининг ҳуқуқий маданиятини шакллантириш бугунги кунда ўта муҳим вазифа бўлиб, у жамиятда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларига садоқат каби туб қадриятлар қарор топишига, инсоннинг демократик ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил институтининг фаолияти демократик ҳуқуқий давлатни ривожлантириш тамойилларидан бири ҳисобланади. Давлатнинг ҳуқуқни ҳимоя қилувчи бу институти фуқароларни, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилувчи қўшимча институт бўлиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳисоботи фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг аниқланган бузилиш ҳолларига муносабат билдиришнинг якуний шакли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимиз парламентига ҳисобот тақдим этар экан, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ўз фаолияти жараёнида дуч келадиган ахборотларнинг ўзига хос хусусиятини барча манфаатдор шахслар тушунишидан умид қилади. Давлат органларининг мансабдор шахслари мурожаатларда тақдим этилган ахборотни – сифатли ва таъсирчан қарорлар қабул қилиш ҳамда жамият эҳтиёжларига ўз вақтида муносабат билдириш учун зарур бўлган энг муҳим ахборот манбаи, аҳоли билан мулоқот қилишнинг, шахс манфаатларини қаноатлантиришнинг самарали воситаси сифатида қабул қилишлари Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил учун, шак-шубҳасиз, муҳимдир. Фуқаролар мурожаатлари орқали жамиятнинг фикри ва кайфияти, давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатларини амалга ошираётганда кечадиган ижобий ва салбий тамойиллар аниқланади. Шунинг учун ҳам умуман давлатнинг барқарор ривожланиши инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг маъмурий-ҳуқуқий тартиботлари тўғри фаолият кўрсатишига, ҳокимиятнинг фуқаролар мурожаатларига аниқ ва самарали муносабат билдиришига боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида таъкидланганидек, «...Бунинг тасдиғини мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш жараёни ҳеч қачон ортга қайтмайдиган, қатъий ва изчил тус олгани, одамларимиз ўзгариб, уларнинг сиёсий ва фуқаролик фаоллиги ошаётгани, онгу тафаккури юксалиб ён-атрофда бўлаётган барча воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик туйғуси, эртанги кунга ишончи ортиб бораётгани мисолида кўриш, англаш қийин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юртдошларимизнинг, бутун жамиятимизнинг ҳаётидаги ана шундай ўзгариш ва янгиланишлар, ўз моҳият эътиборига кўра, бугунги кунда мамлакатимизнинг тараққиёт ва фаровонлик йўлидан дадил ривожланиб боришини таъминлаётган ҳал қилувчи кучга айланмоқда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан 2010 йил ноябрда илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли дастурий ҳужжатда баён этилган мамлакатимизни ривожлантириш стратегияси – республикамизни демократик янгилаш ҳамда модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг қонуний ва мантиқий давоми бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этишга қаратилган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилиш жараёнлари доирасида миллий қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда мансабдор шахслар фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Бунда Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини ривожлантиришнинг асосий қисми фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек бу ҳуқуқларни амалга ошириш кафолатларини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларини ислоҳ этишда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида илгари сурилган қонунчилик ташаббусларини амалга ошириш асосий йўналиш бўлди. Ҳисобот даврида мамлакатимизда бу Дастурий ҳужжатнинг тақдириломон қоидаларини қонун чиқариш йўли билан мустаҳкамлаш борасида кенг кўламдаги сермашаққат ишлар амалга оширилган бўлиб, бу қоидалардан кўпи қабул қилинган ва кучга кирган ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қонун ҳужжатлари ўз моҳиятига кўра, ижтимоий-сиёсий ҳаётнинг барча жабҳаларида инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда амалга оширишнинг самарали ҳуқуқий тартиботини таъминлашга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини ҳаётга татбиқ этиш доирасида амалга оширилаётган қонунчилик жараёнининг такомиллаштирилиши баробарида қабул қилинган қонун ҳужжатларини амалга ошириш ва қўллаш жараёни ҳам алоҳида эътибор талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунларнинг амалий самарадорлигини ва қонун ҳужжатларининг халқаро андозаларга мувофиқлигини баҳолаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларни аниқлаш — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига парламент тартиб-таомилларидан фойдаланиш орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эълон қилинган ҳуқуқлар ва эркинликларни таъминловчи қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир фаолиятнинг самарадорлиги қонунлар ва қонун лойиҳаларини ҳар томонлама ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга боғлиқдир, шу туфайли ҳам ҳуқуқни ҳимоя қилиш экспертизаси ўта муҳим ҳисобланади, чунки у норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг энг асосий мезонини — унинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлигини ҳисобга олиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатлари, шунингдек Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан ўтказилаётган мониторинг тадқиқотлари натижалари барча даражадаги қонун ҳужжатларининг сифатини таҳлил қилиш имконини берувчи муҳим ахборот манбаи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасида назарда тутилган қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида Парламент омбудсмани:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлган, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ҳуқуқлари бузилишига сабаб бўлаётган камчиликлар ва қарама-қаршиликларни аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолларини ва бундай бузилиш сабабларини тадқиқ этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланишига қаратилган қонун лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва такомиллаштирилишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга бўлган субъектлар орқали инсон ҳуқуқлари соҳасидаги амалдаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳисоботларида такомиллашмаган қонун ҳужжатлари ҳақида ахборот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисида таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, халқаро ҳуқуқ нормаларига, Ўзбекистон Республикаси риоя этишни ўз зиммасига олган мажбуриятларга мувофиқлигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажариш ҳамда миллий қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро андозаларга мувофиқлаштириш бўйича миллий ҳаракат дастурларини тайёрлаш ва амалга оширишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ушбу ваколатларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, парламент палаталарининг қўмиталари, қуйи палатадаги сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар бирлашмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси билан ўзаро амалий ҳамкорлигининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларида, парламент эшитувларида, унинг Кенгаши ва қўмиталари йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва парламент қўмиталари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳаларини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторингларининг якунларига доир ахборотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуманлар, семинарларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда унинг Котибияти ходимларининг Қонунчилик палатаси мажлисларида, парламент эшитувларида, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига тааллуқли қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш чоғида қўмиталар, ишчи гуруҳлар ишида иштирок этиш — 2013 йилда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда иштирок этишининг фаол шаклларидан бири бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили инсоннинг шахсий, сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқларини таъминлашга тааллуқли қонун лойиҳаларини қўриб чиқишда Қонунчилик палатасининг 29 та мажлисида қатнашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Парламент омбудсмани вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари йиғилишларида иштирок этиш учун таклиф қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 мартда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси синови бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақида»ги Ф–3987-сонли Фармойишига мувофиқ ташкил этилган Ишчи комиссия таркибида унинг йиғилишларида иштирок этиш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг парламент қуйи палатаси билан ўзаро ҳамкорлигидаги бошқа бир йўналиш бўлди. Мазкур Фармойишга биноан фуқароларнинг ахборотга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий тартиботларини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти ҳамда улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар ҳақида жамоатчиликни хабардор этиш тартиб-таомилларини назарда тутувчи «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси нормалари синови бўйича Ҳуқуқий экспериментни ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман Котибияти ходимларининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиши Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга доир ўз қонунчилик ташаббусларини бевосита амалга ошириш имконини берди. Чунончи, Омбудсманнинг вакиллари «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари бўйича ишчи гуруҳлар таркибида иштирок этиб, бу қонун лойиҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклифлар билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича қонун ижодкорлиги фаолиятининг қонун лойиҳаларини навбатдаги муҳокамага тайёрлаш ва уларни қабул қилиш босқичларида иштирок этиш — Омбудсманнинг давлат ҳокимияти қонун чиқарувчи олий органи билан ўзаро ҳамкорлигининг энг муҳим омилларидан бири бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, вазирликлар ва идоралар, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари томонидан тақдим этилган 16 та қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Силнинг олдини олиш ва уни даволашга доир қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 144-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 43-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги, «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги, «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Геномни давлат рўйхатига олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари юзасидан таклифлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг қонун лойиҳалари юзасидан тақдим этилган хулосаларида қонун ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига мувофиқлаштиришга, қонун ҳужжатларидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдиришга ҳамда қонунлар ўртасидаги қарама-қаршиликларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид таклифлар баён этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилиши мониторинглари ҳақида ахборот тақдим этиш ва бу мониторинглар якунларини муҳокама қилиш Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг парламент Қонунчилик палатаси ва унинг қўмиталари билан ўзаро ҳамкорлигининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунончи, 2013 йил декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ўтказган кенгайтирилган йиғилишда «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши бўйича ўтказилган мониторинг якунлари муҳокама қилинди. Йиғилиш якунларига кўра Қўмитанинг фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчиликни, фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш ҳамда фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартибларини такомиллаштиришга, фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилишини назорат қилишни кучайтиришга қаратилган тавсиялари, шунингдек ахборот-таҳлилий ишлар соҳасидаги, фуқароларнинг мурожаатлари билан иш олиб борадиган бошқармалар тузилмасини муқобиллаштириш ва мутахассислар малакасини ошириш борасидаги таклифлари акс этган Қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш бўйича фаолияти самарадорлиги кўп жиҳатдан парламент палаталари, Сенат аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари билан ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати билан ҳам доимий алоқалар йўлга қўйилган бўлиб, бу қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилмоқда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисларида, Сенат Кенгаши, Сенат қўмиталари ва комиссияларининг йиғилишларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан киритилган қонунларни кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолиятида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича қонун ҳужжатларига риоя этилишига оид ўтказилган мониторинглар якунларига доир ахборотлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига бағишланган анжуманлар, семинарларда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати билан ўзаро амалий ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида Парламент омбудсмани, унинг жойлардаги вакиллари Сенатнинг ялпи мажлисларида, Сенат Кенгашининг йиғилишларида доимий асосда иштирок этмоқдалар. Ҳисобот йилида Парламент омбудсмани мамлакатимиз парламенти юқори палатасининг учта ялпи мажлисида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил 2013 йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси йиғилишида иштирок этди. Бу йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси, халқ депутатлари вилоят ҳамда Тошкент шаҳар Кенгашларининг ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари фаолиятини мониторинг натижалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ташаббусига кўра Тошкентда миллий, этник ҳамда диний тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу тадбирда Омбудсман вакиллари ҳам таклиф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Парламент омбудсмани минтақавий вакилларининг парламент юқори палатаси қўмиталари ва комиссиялари билан ҳамкорлиги ҳам фаоллашди. Чунончи, 2013 йил март ойида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Фарғона вилоятидаги вакили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама қилишга бағишлаб Фарғона вилоят Кенгаши депутатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, соғлиқни сақлаш органлари, хотин-қизлар қўмиталари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик иштирокида ўтказилган йиғилишда фаол қатнашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг Жиззах вилоятидаги вакили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Жиззах вилоят Кенгаши депутатлари иштирокида олиб борган фаолиятида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Хоразм вилоятидаги вакили ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ҳамда «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижросининг ташкил этилишини ўрганиш натижаларини, шунингдек фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, қишлоқ аҳоли пунктлари инфратузилмасини, қишлоқда якка тартибда уй-жой қурилишини ривожлантиришдаги иштирокини муҳокама қилишга бағишлаб ўтказилган сайёр йиғилишда қатнашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент омбудсмани ва унинг вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг амнистия тўғрисидаги ҳужжатларини амалга оширишда иштирок этиши кўп йиллардан буён Сенат ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ўртасида олиб борилаётган ҳамкорликда устувор аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг амнистия актини қўллаш тартиб-таомиллари ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш, амнистияни қўллашда ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш мақсадида 2012 йил 5 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қарорини қўллаш тартиби ҳақидаги» СҚ-341-II-сонли Қарорига мувофиқ мазкур ҳужжатни қўллаш тартиб-таомиллари чоғида кенг жамоатчилик назоратини амалга ошириш зарурлиги назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорда сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашларининг депутатлари, Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг минтақавий вакиллари амнистия тўғрисидаги қарорнинг қўлланилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда, шунингдек ҳужжатни ижро этиш тартиб-таомилларининг шаффофлиги таъминланишида фаол иштирок этишлари назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда ўз ваколат доирасига қатъий амал қилган ҳолда иштирок этди. Афсуски, ана шу ваколат доирасининг ўзи ниҳоятда тор бўлиб, у қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини бермайди. Бунинг устига, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг Олий Мажлис палаталарининг қўмиталарида қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилиш тартиб-таомилларида иштирок этиши парламент палаталарининг Регламентларида тартибга солинмаган. Ушбу Регламентларда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга қонун лойиҳалари юзасидан расман хулосалар киритишга доир қоидалар йўқлиги Омбудсманга қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда самарали иштирок этиш имконини бермайди. Омбудсман қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳақидаги ўз таклифларини Ўзбекистон Республикаси Конституциясида санаб ўтилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг кўриб чиқиши учун юборишга ҳақлидир. Бу субъектлар эса, ўз навбатида, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг таклифларини қабул қилиши ёки рад этиши мумкин. Бундай ноқулай тартиб Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ўз ҳамкорлари билан ёзишмалари ҳажмини сезиларли даражада ошириб юборади ва қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлигига кўмаклашмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ шартномавий қўмиталарининг тавсияларини бажариш бўйича миллий ҳаракат режаларини тайёрлаш ва амалга ошириш ҳамда миллий қонун ҳужжатларини инсон ҳуқуқларига доир халқаро андозаларга мувофиқлаштиришда иштирок этиш 2013 йилда Парламент омбудсман фаолиятининг энг долзарб масалаларидан бири бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида Парламент омбудсманининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича Ўзбекистон Республикасининг миллий маърузаларини тайёрлашда иштирок этиши назарда тутилган. Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни бажариш бўйича Тўртинчи даврий маърузани тайёрлаш учун ахборот тақдим этди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг сўровларига мувофиқ Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактни бажариш бўйича Ўзбекистоннинг Иккинчи даврий маърузаси кўриб чиқилиши муносабати билан Омбудсман томонидан қўшимча ва янгиланган ахборотларга тааллуқли саволнома материллари тақдим этилди. Бундан ташқари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан БМТнинг Қийноқларга солишга қарши қўмитасининг саволномасига жавоблар ҳам БМТнинг Қийноқларга солишга ҳамда муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шавқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенциясининг бажарилиши бўйича Ўзбекистоннинг Тўртинчи даврий маърузаси учун тайёрланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Универсал даврий шарҳ бўйича Ишчи гуруҳининг Универсал даврий шарҳ доирасида Ўзбекистоннинг Иккинчи миллий маърузасини кўриб чиқишда 2013 йил 16 сентябрдан 20 сентябргача бўлган даврда ўтказилган 24-сессияси ишида Ўзбекистон делегациясининг иштироки якунларига кўра Омбудсман кўриб чиқиши учун мазкур Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашнинг ва халқаро шартномавий органларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистоннинг миллий маърузаларини кўриб чиқиш якунларига доир тавсияларини бажариш бўйича Миллий ҳаракат режаси лойиҳаси тақдим этилди. Миллий ҳаракат режаси лойиҳасида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳужжатларга қўшилиши бўйича тадбирларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқларининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг институционал асосларини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича дастурларни бажариш, инсон ҳуқуқларига доир халқаро тартиботлар ва шартномавий органлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, инсон ҳуқуқларининг алоҳида тоифаларини рўёбга чиқариш тадбирларини амалга ошириш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқарув органлари, фуқаролик жамияти институтлари томонидан тақдим этилган қонун лойиҳалари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни ўрганиш борасидаги ишлар 2013 йилда қонунчиликни такомиллаштиришга доир фаолиятнинг йўналишларидан бири бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш доирасида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш, шу жумладан ушбу масалага бағишланган семинарлар туркумини ташкил этиш ва ўтказиш орқали такомиллаштириш борасидаги ишларда фаол қатнашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга кўмаклашиш жараёнида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини такомилаштириш борасидаги ишларда ҳам фаол қатнашди. Бу борада Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан ҳамкорликда саъй-ҳаракатлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2008 йил 5 ноябрда қабул қилинган «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 240-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси Омбудсман томонидан ўрганилди. Ҳукуматнинг Республика маркази фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ушбу қарор лойиҳаси «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-911-сонли Қарорига, Одам савдосига қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси томонидан тасдиқланган 2013-2014 йилларда одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш бўйича тадбирлар режасига мувофиқ тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқларини амалга ошириш ва уни ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали тартиботларини янада такомиллаштириш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил суд органлари билан ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатган. 2013 йилда Омбудсманнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди билан ҳамкорлиги Олий суд Пленумининг қарорлари лойиҳаларини қўриб чиқишда Пленум мажлисларида иштирок этиш йўли билан давом эттирилди. Бу мажлисларда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қуйидаги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилди: «Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ишлар бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида», «Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида», «Судларнинг фарзандликка олиш тўғрисидаги ишларга оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисида», «Судларнинг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бош тортганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаши ҳақида», «Божхонага оид қонун ҳужжатларини бузганлик ва контрабанда тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида», «Болалар тарбияси билан боғлиқ низоларни ҳал этишда судлар томонидан қонун ҳужжатларини қўллаш амалиёти тўғрисида».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фуқароларнинг мурожаатлари ва шикоятларини, инсон ҳуқуқларининг турли тоифаларига риоя этилиши бўйича мониторинг тадқиқотларини таҳлил қилиш асосида бевосита фуқаролар, ноҳукумат ташкилотлари билан иш олиб бориб, кенг жамоатчиликнинг манфаатларини ифодалаб, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида эълон қилинган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминловчи қонун ҳужжатларини нафақат такомиллаштириш, балки қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти оқибатларини прогноз қилишга ҳам кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳаётида демократик асосларни изчил ривожлантириш ва чуқурлаштириш фуқароларнинг давлат ҳамда жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш билан узвий боғлиқдир. Бу борада фуқароларнинг мурожаатлар беришга бўлган ҳуқуқи муҳим роль ўйнайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун шикоят билан мурожаат қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида белгилаб қўйилган конституциявий ҳуқуқ бўлиб, унда бундай дейилган: «Ҳар бир шахс бевосита ўзи ва бошқалар билан биргаликда ваколатли давлат органларига, муассасаларига ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Аризалар, таклифлар ва шикоятлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилиши шарт».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси шахснинг конституциявий-ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаб қўяр экан, фуқарони оммавий ҳокимият билан ўзаро муносабатларда давлат фаолиятининг объекти сифатида эмас, балки ўз ҳуқуқларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қила оладиган ва ҳар қандай органлар тимсолида давлат билан баҳслаша оладиган тенг ҳуқуқли, ажралмас шахсий қадр-қимматга эга бўлган субъект сифатида қатнаша олишидан келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, 2002 йил 13 декабрда қабул қилинган, фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мурожаатлар билан иш олиб боришнинг аниқ тизимини ва бир хилдаги тартиботини йўлга қўйиш имконини берди, бу билан ҳар бир мансабдор шахснинг келиб тушадиган аризалар, таклифлар ва шикоятларнинг муддатлари ҳамда сифати учун масъулиятини оширди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларига мурожаатлар беришнинг аҳамияти шундаки, бундай мурожаатлар воситасида фуқаролар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладилар, бу органлар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширадилар, ҳокимият органларини ҳозирги вақтда мавжуд бўлган муаммолар ҳақида, шу жумладан амалдаги қонун ҳужжатларининг такомиллашмаганлиги тўғрисида хабардор қиладилар, шунингдек қонунчилик ташаббуси билан чиқиш орқали уни такомиллаштириш йўлларини таклиф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш ҳар қандай даражадаги органлар ҳамда мансабдор шахсларнинг энг муҳим мажбуриятлари бўлиб, бу вазифа давлат тузилмалари ишида мавжуд бўлган камчиликлар ва бўшлиқларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўриш, сўзда эмас, балки амалда одамлар ҳаётини яхшилашга кўмаклашиш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларига фуқаролик жамиятининг шахс ва давлат ўртасидаги ўзига хос мулоқотини акс эттирувчи энг муҳим институти сифатида қараш керак, зеро ушбу институтда мурожаат қилиш ҳуқуқи йўл қўйилиши мумкин бўлган қонун бузилиши ҳолларини бартараф этишнинг асосий ва таъсирчан усулларидан бири, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш воситаси бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга ошириш тартиботида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) энг муҳим восита ҳисобланади. Фуқаролар ҳуқуқларини суддан ташқари ҳимоя қилиш органи бўлган Омбудсман фуқароларнинг ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг бошқа ҳуқуқий воситаларидан фойдаланиб бўлганидан кейин йўллаган шикоятларини қабул қилиш ва кўриб чиқишга даъват этилгандир, у давлат органи ва фуқаро ўртасидаги ихтилофни ҳал этиш йўллари ҳақида ўз тавсияларини киритиш орқали инсоннинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва фуқароларни шахсан қабул қилиш бўйича ишларни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятининг устувор йўналишлардан бири бўлиб, бу фуқароларнинг давлат ҳокимияти органларига мурожаат қилишга доир конституциявий ҳуқуқи амалга оширилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг Парламент омбудсмани офисига келиб тушаётган мурожаатларини таҳлил қилиш шундан далолат берадики, кейинги вақтда фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил манзилига мурожаатлари сони, шу жумладан давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг мурожаатларни сифатсиз кўриб чиқаётганлиги билан боғлиқ мурожаатлар сони кўпайиб бораётганлиги кузатилмоқда. Мурожаатлар сони кўпайиши, бир томондан, бу — фуқароларнинг ижтимоий фаоллиги даражаси ошганлигидан далолат берувчи кўрсаткич бўлса, бошқа томондан — давлат тузилмалари ва мансабдор шахслар фаолиятида муаммоли ҳолатлар мавжудлигидан, уларнинг мурожаатларни кўриб чиқишга доир ишларни ташкил этиши такомиллашмаганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда сансалорлик ва текширув ҳаракатларининг тўлиқ бўлмаслиги, шунингдек белгилаб қўйилган ваколатларига мувофиқ давлат органлари томонидан етарли даражада чора-тадбирлар кўрилмаслиги кўп ҳолларда фуқароларнинг Парламент омбудсманига мурожаат қилишларига асос бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачилар ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари камситилаётгани, фуқароларнинг қонуний талабларини ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари томонидан тўрачилик ва расмиятчилик ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги ҳақида хабар қиладилар. Мурожаатларда меҳнатга қобилиятли аҳолининг, хусусан қишлоқ жойларда иш билан бандлигини таъминлаш масалалари кўтарилади, меҳнат низолари, иш ҳақининг узоқ вақт мобайнида тўланмаётгани ҳақидаги шикоятлар ҳам кўплаб тушмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларнинг катта бир қисмида уй-жой ҳуқуқларининг бузилаётгани, хусусийлаштириш, имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган шахсларга уй-жой бериш масалалари, аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш органлари ишидан норозилик акс этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ҳуқуқлар соҳасида эса фуқаролар мулк ҳуқуқи ҳамда тадбиркорлик фаолиятини эркин амалга ошириш ҳуқуқи бузилаётганлиги ва айрим мансабдор шахслар томонидан тўсқинликлар бўлаётганлиги ҳақида шикоят қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман Котибиятига тушаётган фуқаролар шикоятларини чуқур ва атрофлича таҳлил қилиш шундан далолат берадики, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларига етарли даражада риоя этилмаяпти. Фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши; мурожаатларни фуқаро ҳуқуқларини бузган органнинг ўзига юбориш; фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш чора-тадбирларини кўрмаслик; аризачига унинг далиллари текширилганлиги баён этилмаган юзаки жавоблар юбориш; инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилишига олиб келувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш мақсадида Қонуннинг мурожаатларни доимий равишда таҳлил қилиш ва умумлаштириб бориш тўғрисидаги талабларини бажармаслик ҳолатлари фуқароларнинг органлар ва мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқларининг энг кўп учраб турадиган бузилиши ҳолларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар давлат органларига мурожаат қилганда дуч келадиган муаммоларни ҳамда инсон ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи сабабларни аниқлаш учун Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили 2013 йилда мамлакатимизнинг барча вилоятларида «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларига риоя этилиши тўғрисидаги масалани ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти вазияти билан танишиш; давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, ҳокимликларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига шикоятлар ва аризалар билан мурожаат қилинганда инсон ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш; давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан иш олиб бориши тартиби ҳақида ахборотлар олиш; давлат органлари ходимларининг фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларидан хабардорлигини аниқлаш; Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва унинг минтақалардаги вакиллари билан инсоннинг мурожаат қилиш ҳуқуқлари таъминланиши соҳасидаги ҳамкорликнинг шакллари ҳақида маълумотлар олиш ушбу мониторингнинг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторингни самарали ташкил этиш ва уни мамлакатимизнинг барча вилоятларида ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига риоя этилишини мониторинг қилиш концепциясини ишлаб чиқди, унда мониторингни ташкил этиш тартиби, давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш соҳасида иш олиб бориш шароитларидан далолат берувчи воситалар, асосий кўрсаткичлар рўйхати белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланиши билан боғлиқ масалаларга оид мониторинг тадқиқотлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг жойлардаги вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш масалалари билан бевосита шуғулланувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг вакилларини жалб этган ҳолда 2013 йил май — июль ойларида ўтказилди. Мониторингни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибига Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Котибияти ходимлари, Омбудсманнинг Тошкент шаҳри ва республика вилоятлари бўйича минтақавий вакиллари ҳузуридаги Эксперт кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, «Ижтимоий фикр» Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, ФЖШМҚМИ, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши вакиллари киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят ва туман ҳокимликлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқлари бўйича мониторингдан ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар
Туманлар
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ташкилотлар, корхоналар
Андижон вилояти
Андижон шаҳри
Ҳокимлик
Балиқчи тумани
Ҳокимлик
Избоскан тумани
Ҳокимлик
Қашқадарё вилояти
Қарши шаҳри
Ҳокимлик
Деҳқонобод тумани
Ҳокимлик
Чироқчи тумани
Ҳокимлик
Косон тумани
Ҳокимлик
Навоий вилояти
Навоий шаҳри
Ҳокимлик
Кармана тумани
Ҳокимлик
Навбаҳор тумани
Ҳокимлик
Наманган вилояти
Наманган вилоят ҳокимлиги
Наманган шаҳри
Ҳокимлик
Поп тумани
Ҳокимлик
Чуст тумани
Ҳокимлик
Самарқанд вилояти
Самарқанд шаҳри
Ҳокимлик
Вилоят «Электр тармоқлари» корхонаси
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бўлими
Халқ таълими вилоят бошқармаси
Самарқанд шаҳар «Электр тармоқлари» корхонаси
Самарқанд тумани
Ҳокимлик
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш маркази
Пастдарғом тумани
Ҳокимлик
Туман пенсия жамғармаси
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш маркази
Ички ишлар бўлими
Пахтачи тумани
Ҳокимлик
Ички ишлар бўлими
Сурхондарё вилояти
Термез шаҳри
Ҳокимлик
Шўрчи тумани
Ҳокимлик
Денов тумани
Ҳокимлик
Сирдарё вилояти
Сирдарё тумани
Ҳокимлик
Прокуратура органлари
Ички ишлар органлари
Туман ҳудудий тиббиёт бирлашмаси
Янгиер тумани
Ҳокимлик
Прокуратура органлари
Ички ишлар органлари
Туман ҳудудий тиббиёт бирлашмаси
Сардоба тумани
Ҳокимлик
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
Туман ҳудудий тиббиёт бирлашмаси
Фарғона вилояти
Фарғона шаҳри
Ҳокимлик
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги уй-жой масалалари бўлими
Қува тумани
Ҳокимлик
Қува тумани ҳокимлигининг молия бўлими
Қува тумани тиббиёт бирлашмаси
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
Қўштепа тумани
Ҳокимлик
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш маркази
Бағдод тумани
Ҳокимлик
Қўқон шаҳри
Ҳокимлик
Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмаси
Данғара тумани
Ҳокимлик
Хоразм вилояти
Янгиариқтумани
Ҳокимлик
Хонқа тумани
Аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш маркази
Тошкент шаҳри
Ташкент шаҳри
Ҳудудий коммунал эксплуатация бирлашмаси
Чилонзор тумани
Ҳокимлик
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
Туман тиббиёт бирлашмаси
Туман «Маҳалла» хайрия жамоат фонди
«Тошэлектротармо» туман бўлими
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими
«Тошиссиқликқуввати» унитар ишлаб чиқариш корхонаси туман бўлими
Юнусобод тумани
Ҳокимлик
Мирзо Улуғбек тумани
Ҳокимлик
Туман «Маҳалла»хайрия жамоат фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу мониторинг доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) топшириғига кўра «Ижтимоий фикр» Жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши» мавзусида социологик тадқиқот ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадқиқотнинг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат бўлди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига аризалар, таклифлар ёки шикоятлар билан мурожаат қилаётган фуқаролар томонидан ташкилотларга берилган баҳони аниқлаш, ушбу ташкилотларнинг фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ижро этишига доир ишларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари вакилларининг фуқаролар мурожаат қилган вақтда уларга нисбатан муносабати хусусиятини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар давлат органларига мурожаат қилганда уларнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби ва тартиб-таомили ҳақидаги билим даражаси ва хабардорлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республиаси Қонунини билиши ва ундан хабардорлиги даражасини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларининг фуқаролар мурожаатлари билан иш олиб бориши сифатини ошириш мақсадида фуқароларнинг фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалаларига доир фикр-мулоҳазаларини билиш, шунингдек фуқароларнинг давлат органлари ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиш тартиб-таомилини соддалаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадқиқотлар Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилди. Сўровнинг умумий миқёси 150 нафар респондентдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг жараёнида қуйидаги тўртта ташкилотга келувчилар сўровдан ўтказилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ва шаҳар ҳокимликлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ички ишлар бўлимлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ва шаҳар ижтимоий таъминот хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқаролар йиғинлари ҳамда туман ва шаҳар «Маҳалла» хайрия жамоат фондларининг вакиллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг доирасида норматив-ҳуқуқий базани ўрганишга оид ўтказилган тадқиқотлар мазкур ҳуқуқлар мавжуд қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган, деб айтиш учун асос беради. Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятларини кўриб чиқишни ташкил этиш борасида давлат томонидан хизматлар кўрсатишга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат давлат томонидан хизматлар кўрсатиш андозалари ва аризачиларнинг барча ҳуқуқларигина эмас, балки фуқароларни шахсан қабул қилишни ташкил этиш ва ўтказиш чоғида бу ҳуқуқларни амалга ошириш, фуқароларнинг ёзма ҳамда оғзаки мурожаатларини рўйхатга олиш ва ижро этиш тартиботлари ҳам батафсил баён этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, республикамиз минтақаларида ўтказилган мониторинг тадқиқотларининг натижаларини таҳлил қилиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар ҳудудий бўлинмаларининг фуқаролар мурожаатлари билан иш олиб боришни ташкил этишга доир фаолияти, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, ҳозирги вақтга қадар ҳам самарали бўлмаётганлигидан далолат беради. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари томонидан фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш чоғида фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қоидаларининг кўплаб бузилиш ҳолларига йўл қўйилмоқда. Бундай қоидабузарликларнинг энг кўп учрайдиган турлари қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижро этувчи ҳокимият органларининг ва улар ҳудудий бўлинмаларининг фуқаролар мурожаатлари билан иш олиб боришни ташкил этишга доир фаолияти, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, ҳозирги вақтга қадар ҳам тизимли хусусиятга эга эмас, бир хил ва самарали йўлга қўйилмаган. Фуқароларнинг давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини амалга оширишни таъминловчи ҳуқуқий тартиботлар ҳар доим ҳам ўз вақтида ишлаб чиқилиб, жорий этилавермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мурожаатлар билан иш олиб боришда қонун ҳужжатларининг мурожаатни кўриб чиқиш учун қабул қилиш шартлиги, уларни холис, ҳар томонлама ва ўз вақтида кўриб чиқиш таъминланиши кераклиги тўғрисидаги, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тиклаш ёки ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирлар кўрилиши зарурлиги ҳақидаги, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқувчи мансабдор шахсларнинг мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг моҳиятига кўра ёзма жавоб бериш мажбурияти тўғрисидаги талабларини бузиш ҳоллари учраб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, айрим мансабдор шахслар фуқароларнинг давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқини амалга оширишига нисбатан виждонсиз муносабада бўлиши ҳокимият органларининг аҳоли орасидаги обрўсига путур етказади ва қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳамон аризаларни кўриб чиқиш муддатларини бузиш ва бу муддатларни узайтириш тартибини бузиш, қабул қилинган қарор устидан шикоят қилиш тартибини лозим даражада тушунтирмаслик, сансалорлик, одамларнинг муаммолари ва эҳтиёжларига юзаки муносабатда бўлиш ҳолларига йўл қўйилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг тадқиқотлари шундан далолат берадики, давлат ҳокимияти органларида мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилаётган сансалорлик ҳолатлари кенг тарқалиб бормоқда. Фуқароларнинг мурожаатларини қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқмаслик, мурожаатларни ҳал қилиш учун қўшимча вақт зарурлиги ҳақида фуқароларни хабардор қилмасдан мурожаатларнинг муддатларини узайтириш энг кўп учрайдиган қоидабузарликка айланиб қолди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фуқароларнинг мурожаатлари билан иш олиб боришда фойдаланиладиган мурожаатларни ҳисобга олиш шакли, хатларнинг ижрочиларга етказилиш тартиби ва аризачиларнинг далилларини текшириш, олиб борилган иш натижалари бўйича вақти-вақти билан таҳлилий умумлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Бироқ иш юритишни олиб бориш тартибига ҳар доим ҳам риоя этилавермайди, оғзаки ва ёзма мурожаатларни, шунингдек ишонч телефонлари орқали тушадиган мурожаатлар ва электрон мурожаатларни лозим даражада рўйхатга олмаслик ҳоллари мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқароларни шахсан қабул қилишни ташкил этиш ва қабулни юритиш ҳам такомиллаштиришни талаб этади, чунки фуқароларни қабул қилиш тартиби ҳамма ерда ҳам тартибга солинган деб бўлмайди, фуқароларни қабул қилиш жадвалига ҳар доим ҳам риоя этилавермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқароларнинг шикоятлари баъзан аризачининг далилларини текширмасдан фуқаролар ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйган органларнинг ўзига ёхуд фуқаронинг у ёки бу муаммосини ҳал қилиш ваколати бўлмаган муассасаларга юборилади, шу туфайли ҳам фуқаро ўз масаласини ҳал қилиш учун, аслида бу иш маҳаллий органларнинг ваколат доирасида бўлса ҳам, марказий органларга мурожаат қилишга мажбур бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бир қатор давлат органларида фуқароларнинг мурожаатлари билан ахборот-таҳлилий ишлар олиб борилмайди, қатор давлат органларининг раҳбарлари ҳузурида ўтказиладиган тезкор кенгашларда фуқароларнинг мурожаатлари билан иш олиб боришни ташкил этиш ва бу ишларнинг ҳолати масалаларини кўриб чиқиш амалиёти ҳам лозим даражада йўлга қўйилмаган, бу эса давлат органларининг раҳбарлари томонидан лозим даражадаги идоравий назорат йўлга қўйилмаган, деган хулоса чиқаришга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Баъзан фуқарони давлат ҳокимияти ва бошқаруви олий органларига шикоят билан мурожаат қилганлиги учун таъқиб этиб, фуқаро ҳуқуқларининг қўпол тарзда бузилиши ҳолларига ҳам йўл қўйилмоқда. Ҳолбуки фуқаролар ҳуқуқларини бузган органлар ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларида мустаҳкамлаб қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фуқаролар мансабдор шахслар томонидан порахўрлик ва таъмагирликка йўл қўйилаётганлигини ўз масалалари ижобий ҳал этилишига тўсқинлик қилаётган асосий сабаб сифатида кўрсатиб ўтаётганликлари жуда ташвишланарли ҳолдир, бу эса давлат органлари ходимлари, давлат тузилмаларида ишлаётган бошқа мансабдор шахслар ўртасида ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатларига қарши курашни кучайтиришни талаб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторингни амалга ошириш давомида аниқланган фуқаролар мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид энг кўп учрайдиган ҳолатлар ана шулардан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиши билан боғлиқ ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишга доир мониторинг тадқиқотлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида фуқароларнинг мурожаатлари билан етарли даражада самарали иш олиб борилмаётганлигининг асосий сабабларини аниқлаш имконини берди, қуйидагилар ана шундай сабаблар қаторига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан иш олиб боришни ҳуқуқий ва ташкилий-услубий таъминлаш масалаларига тизимли ёндашув йўқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатлари билан иш олиб боришни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари раҳбарлар томонидан бажарилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари айрим ходимларининг фуқаролар аризалари ва шикоятлари билан иш олиб бориш бўйича етарли даражада ҳуқуқий жиҳатдан саводхон эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим давлат органлари фаолиятининг ёпиқлиги, шаффоф эмаслиги, бу эса фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда масъулиятсизлик ва расмиятчиликка олиб келаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли аксарият қисмининг ҳуқуқий билимлари даражаси пастлиги, уларнинг қонунларни билмаслиги, бу эса айрим бепарво амалдорларга фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқини бузиб, жазосиз қолавериш имкониятини яратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баён этилган камчиликлар шундан далолат берадики, фуқаролар мурожаатларини ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳоли эҳтиёжларини қондириш, фуқаролар учун яхши ҳаёт фаолияти ҳамда улар манфаатларини ҳимоя қилиш учун шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ энг муҳим вазифа сифатида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари томонидан ҳар доим ҳам муносиб баҳоланавермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини кучайтириш мақсадида давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси устидан идоравий назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг фуқаролар аризалари ва шикоятлари билан иш олиб бориш бўйича ҳуқуқий маданиятини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз аҳолисининг ҳуқуқий саводхонлиги даражасини ҳамда фуқаролар мурожаатлари билан иш олиб боришни тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларга доир билимларини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан 2013 йил 26 декабрда ўтказилган йиғилишда муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш бўйича фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институти фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича фаолиятни амалга ошириб, мамлакатимизда ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманга фуқаролардан 11733 та мурожаат келиб тушган. Шундан 7712 та ариза ва шикоят — Омбудсманнинг марказий идорасига, 979 та мурожаат эса — минтақавий вакилларига келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10, 11 ва 12-моддалари талабларига мувофиқ фуқароларнинг 2719 та мурожаати Омбудсманнинг ваколатига тааллуқли эмаслиги туфайли қабул қилинмади ҳамда бу ҳақда аризачилар «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда хабардор қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда хотин-қизлардан 3639 та, эркаклардан 2685 та шикоят тушди, жамоа бўлиб ёзилган мурожаатлар эса 690 тани ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаатларнинг асосий қисми — 8036 та шикоят Омбудсман Котибиятига почта орқали келиб тушди. Кейинги вақтда мурожаатларни электрон почта орқали қабул қилиш амалиёти кенгайиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, аҳоли ўртасида мурожаатларнинг бошқа бир шакли, Омбудсман ва унинг Котибияти ходимларининг шахсий қабули ҳам кенг қўлланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, Омбудсман ва унинг Котибияти ходимлари томонидан 1897 та мурожаат қабул қилинди. Ўтказилган 21 та шахсий қабул чоғида Омбудсман томонидан фуқароларнинг 342 та мурожаати қабул қилинди, 210 та шикоят ва ариза назоратга олиниб, моҳиятига кўра ҳал қилиш учун тегишли ташкилотларга юборилди. 132 та ариза бўйича Омбудсман томонидан оғзаки тушунтириш берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан назоратга олинган мурожаатларга «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида кўрсатилган талаблар асосида ва «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатда жавоб хати берилиши талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилаётган жавоб хатларини кўриб чиқиш ва ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) баъзи давлат ташкилотлари томонидан жавоб хатларини бошқарма ёки бўлим бошлиқлари имзоси билан юбораётганлигига дуч келмоқда. Ушбу ҳолатдан хулоса қилиш мумкинки, Омбудсман томонидан юборилаётган мурожаатлар ташкилот раҳбарининг эътиборидан четда қолиб кетмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан фуқароларнинг айрим мурожаатлари юзасидан 6 та хулоса тайёрланди, шу жумладан 3 та хулоса Ўзбекистон Республикаси Олий судига ва 3 та хулоса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман фуқаролар шикоятлари юзасидан ўзининг 3 та текширувини ўтказди, улар жараёнида инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари аниқланди. Ушбу ҳолатларни бартараф этиш мақсадида Омбудсман Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўз хулосаларини юборди. Шулардан битта хулоса бўйича суд қарори бекор қилинди ва аризачининг фойдасига ижобий қарор қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўплаб мурожаатларни ва уларда қўйилган масалаларни таҳлил этиш шуни кўрсатадики, фуқаролар ўз ҳуқуқларини етарли даражада билмайдилар ва ҳуқуқларини амалга ошириш тартиби билан таниш эмаслар. Чунончи, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Котибиятининг ходимлари томонидан 1245 та мурожаат юзасидан уларда кўтарилган муаммоларни ҳал этишга доир тушунтиришлар ва тавсиялар берилди. 725 нафар фуқаро «ишонч телефони» хизматларидан фойдаланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида такрорий мурожаатлар сони камайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, фуқаролардан тушган такрорий шикоят ва аризаларни таҳлил этиш шуни кўрсатадики, мурожаатларни кўриб чиқишни асоссиз равишда рад этиш, шикоятларни юзаки ўрганиш ва текшириш, мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, тартиб-таомили ва муддатларини бузиш, шунингдек мурожаатларга асоссиз жавоблар қайтариш, шикоятларни хатти-ҳаракати ва қарорлари устидан шикоят қилинаётган мансабдор шахсларнинг ўзига юбориш ҳолатлари ана шундай такрорий шикоят ва аризаларга сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятларида кўтарилган муаммоларни ўрганиш Омбудсман ўз иш юритувига қабул қилган мурожаатларнинг мавзуси унчалик ўзгармаганлигини кўрсатди. Фуқаролар мурожаатларининг аксарият қисми фуқароларнинг шахсий ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилиш масалаларига тааллуқлидир. Ушбу масалалар бўйича 4230 та, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларни таъминлаш масалалари бўйича 2343 та мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича фаолиятида яшашга, эркинлик ҳамда шахсий дахлсизликка, инсоний муомалага ва қадр-қимматни ҳурмат қилишга доир конституциявий ҳуқуқларга риоя этилиши ва уларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари алоҳида ўрин тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига эркинлик ҳамда шахсий дахлсизлик ҳуқуқига риоя этилиши ва унинг ҳимоя қилиниши масалалари бўйича 1670 та мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш шуни кўрсатадики, ўз хизмат вазифасига кўра фуқароларнинг ҳуқуқларини муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишга даъват этилган ички ишлар органларининг айрим ходимлари томонидан куч ишлатиш ҳолатларидан фуқароларнинг ҳимояланмаганлиги масаласи долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларни тергов қилаётган айрим мансабдор шахслар Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари нормаларини тез-тез бузадилар, ҳолбуки бу ҳужжатларда фуқароларни ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказиш, ашёвий далилларни олиб қўйиш, фуқароларга нисбатан айблов эълон қилиш, далиллар тўплаш, ишни холисона ва тўлиқ тергов қилишнинг қатъий белгиланган тартиби ҳамда тартиб-таомиллари назарда тутилган. Фуқароларнинг мурожаатларида жиноят содир этишда гумон қилинаётганларни ҳибсга олиш ва ушлаб туриш пайтида, асосий тергов ҳаракатларини олиб бориш ҳамда тергов жараёнида айбланувчилар, жабрланувчилар ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқлари таъминланишига доир чора-тадбирлар кўриш чоғида инсон ҳуқуқлари қўпол равишда бузилаётганлиги баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида ички ишлар, прокуратура органлари, солиқ, божхона хизматлари ва бошқа хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг хатти-ҳаракатларидан норозилик билан боғлиқ 670 та мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролардан тушаётган шикоятларнинг мазмунини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш шундан далолат берадики, давлат томонидан суд-ҳуқуқ тизими мустақиллигини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини ошириш борасида кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, айнан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилиши муаммоси ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролардан келиб тушаётган ҳамда яшашга, эркинлик ва шахсий дахлсизликка доир ҳуқуқларнинг бузилиши билан боғлиқ мурожаатлар мунтазам равишда йилдан-йилга қўпайиб бораётгани — ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фаолиятида қонун устуворлиги принципига ҳамда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши билан боғлиқ ҳолатга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги, айниқса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг касб савиясини ва хулқ-атвор маданиятини ошириш зарурлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) суд тартибида ҳимоя қилишга доир ҳуқуқлар бузилаётгани ҳақида келиб тушаётган мурожаатлар сони (1524 та мурожаат) ўтган йил билан таққослаганда 2% га ошган. Бундай ҳуқуқ бузилишлари одил судловдан фойдаланиш чекланганлиги, суд муҳокамасининг ошкоралиги ва очиқлиги бузилаётганлиги, сансалорликлар, ҳимояга доир ҳуқуқлар бузилаётганлиги, суд қарорларининг ижро этилмаётганлиги билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан одил судловга доир ҳуқуқ билан боғлиқ 685 та мурожаат назоратга олинди. 113 та мурожаатда келтирилган фактлар ва далиллар асосли деб топилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тиклаш чора-тадбирлари кўрилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одил судловга доир ҳуқуқ
Келиб тушган мурожаатлар сони
Назоратга олинган шикоятлар
Ижобий ҳал этилди
Жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукмидан норозилик тўғрисида
521
178
14
Фуқаролик ишлари бўйича суднинг қароридан норозилик ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар фаолияти устидан тушган шикоятлар орасида жиноят ишлари бўйича судларнинг ҳукмларига нисбатан норозилик билдирилганлиги билан боғлиқ шикоятлар — 521 тани, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича суднинг қарорларидан норозилик билан боғлиқ шикоятлар сони энг кўп — 538 та мурожаатни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Омбудсман номига судларда жиноят ишларини, фуқаролик ва маъмурий ишларни кўриб чиқиш муддатлари бузилаётганлиги, шунингдек судьяларнинг хатти-ҳаракатларидан норозилик масалалари юзасидан 27 та мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжалик судларининг қарорларидан норозилик билдирилган шикоятлар сони — 20 тани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг суд орқали ҳимояланишига доир ҳуқуқи таъминлашига оид мурожаатларини мамлакатимиз минтақалари бўйича таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, энг кўп мурожаатлар сони, олдинги йиллардагидек Тошкент шаҳри, Тошкент, Сурхондарё, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Минтақалар
Келиб тушган мурожаатлар сони
Назоратга олинди
Ижобий ҳал этилди
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
38
23
2
2.
Андижон вилояти
86
28
8
3.
Бухоро вилояти
51
24
2
4.
Жиззах вилояти
62
21
2
5.
Қашқадарё вилояти
204
117
31
6.
Навоий вилояти
59
27
7
7.
Наманган вилояти
53
17
3
8.
Самарқанд вилояти
130
46
6
9.
Сурхондарё вилояти
141
68
17
10.
Сирдарё вилояти
25
9
2
11.
Тошкент вилояти
153
58
9
12.
Фарғона вилояти
83
38
8
13.
Хоразм вилояти
37
10
1
14.
Тошкент шаҳри
332
141
14
15.
Чет эллик фуқаролардан
2
1
—
16.
Маҳкумлардан
56
54
1
17.
Интернет бўйича
12
3
—
18.
Аноним
—
—
—
ЖАМИ
1524
685
113
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш, уларнинг мазмунини таҳлил этиш шуни кўрсатадики, ушбу мурожаатлар жамиятдаги мавжуд муаммоларни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ишидаги камчиликларни аниқлашнинг ўзига хос мезони ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар мурожаатларини минтақалар бўйича таҳлил қилиш аҳолининг ўз конституциявий ҳуқуқлари бузилиши даражасини ва бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни қай даражада англашидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Минтақалар
2013 йилда аҳоли сони (минг киши)
Омбудсманга келиб тушган мурожаатлар сони
Ҳар 100 минг аҳоли ҳисобига мурожаатлар сони
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
1724,0
149
9
2.
Андижон вилояти
2780,8
284
10
3.
Бухоро вилояти
1743,1
218
13
4.
Жиззах вилояти
1215,9
281
23
5.
Қашқадарё вилояти
2863,4
972
34
6.
Навоий вилояти
894,6
251
28
7.
Наманган вилояти
2481,3
212
9
8.
Самарқанд вилояти
3412,8
510
15
9.
Сурхондарё вилояти
2284,0
878
38
10.
Сирдарё вилояти
757,1
168
22
11.
Тошкент вилояти
2711,0
772
29
12.
Фарғона вилояти
3357,9
366
11
13.
Хоразм вилояти
1668,8
196
12
14.
Тошкент шаҳри
2346,4
1352
58
Ўзбекистон Республикаси
30241,1
6609
22
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг кўп мурожаат Тошкент шаҳридан (58), Сурхондарё (38), Қашқадарё (34) ва Тошкент (29) вилоятларидан келиб тушди. Фуқароларнинг Тошкент, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларидан келиб тушаётган мурожаатларнинг кўпайиб бориши давом этмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Сирдарё вилоятларидан фуқаролар мурожаатлари келиб тушиши кўрсаткичи барқарор сақланиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Омбудсманга чет эллик фуқаролардан ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш масалалари бўйича мурожаатлар сони камаймади. Бундай мурожаатлар асосан МДҲ мамлакатларидан келиб тушмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Манзил
Келиб тушган мурожаатлар сони
2013 йил
2012 йил
2011 йил
2010 йил
1.
Россия
380
388
12
143
2.
Қозоғистон
34
44
4
3
3.
Украина
188
226
1
79
4.
Беларусь
30
23
1
5
5.
Қирғизистон
3
8
1
2
6.
Германия
18
30
3
21
7.
Исроил
—
1
1
8.
Дания
—
—
1
9.
Хитой
—
—
1
10
АҚШ
3
10
1
10
11.
Молдова
63
53
—
19
12.
Буюк Британия
8
—
—
8
13.
Канада
4
4
—
3
14.
Швейцария
3
—
—
3
15.
Эстония
—
1
—
2
16.
Нидерландия
2
—
—
1
17.
Туркманистон
—
2
—
—
18.
Озарбайжон
4
2
—
—
19.
Норвегия
1
—
—
—
20.
Латвия
2
—
—
—
21.
Бельгия
6
—
—
—
22.
Австралия
3
—
—
—
23.
Австрия
2
—
—
—
24.
Испания
5
—
—
—
25.
Италия
1
—
—
—
26.
Франция
32
—
—
—
27.
Хорватия
2
—
—
—
Жами
794
792
26
299
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманга хорижий омбудсманлардан 21 та мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан ва унинг ҳудудий вакилларидан — 15 та, Украина Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Қирғиз Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Озарбайжон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан, Грузия Республикаси Халқ ҳимоячисидан, Тожикистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилидан ва Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази раҳбаридан — биттадан мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, ҳисобот йилида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан ҳам хорижий давлат омбудсманларига, шу жумладан Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига, Россия Федерацияси Саратов вилоятининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига, Қозоғистон Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказига мурожаатлар юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий омбудсманлар ва чет эл фуқароларининг мурожаатларида кўтарилган асосий масалалар паспорт ҳамда шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар олиш, пенсия, нафақалар тўлови, виждон эркинлигининг таъминланиши билан боғлиқ муаммоларга тааллуқлидир. Виждон эркинлигининг таъминланиши масалаларига дахлдор шикоятларнинг мавжудлиги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ рўйхатдан ўтмаган қатор диний ташкилотлар фаолиятининг тақиқлаб қўйилиши билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга жазони ижро этиш муассасаларидаги шахслардан доимий равишда шикоятлар келиб тушади. Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилга 116 та шундай мурожаат келиб тушди. Маҳкумларнинг 103 та мурожаати назоратга олинди, шундан 5 та ҳолат бўйича маҳкумларнинг ҳуқуқлари тикланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг холислиги ва самарадорлиги даражасини ошириш талабларидан келиб чиқиб, фуқаролар мурожаатларида баён этилган далилларни текшириш алоҳида аҳамиятга эга. Шу мақсадда фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари яққол бузилганлигидан далолат берувчи ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ваколатига тааллуқли мурожаатлари мажбурий тартибда назоратга олинади. Шунга мувофиқ 3224 та ана шундай мурожаат Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг назоратига олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ижобий ҳал этилган мурожаатлари сони Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил фаолияти самарадорлигининг кўрсаткичи ҳисобланади. Шу билан бирга, ҳатто битта мурожаат бўйича масаланинг ижобий ҳал этилиши ҳам давлат органининг иш амалиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлигига ҳамда давлат органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши чоғида қонун устуворлиги принципини амалга ошириш зарурлигини тасдиқлашига алоҳида эътибор қаратиш даркор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман, 2013 йилда фуқароларнинг 608 та мурожаати бўйича ижобий қарор қабул қилинди. Ижобий ҳал этилган деярли ҳар тўртта мурожаатнинг бири яшашга, эркинлик ҳамда шахсий дахлсизликка, инсоний муомалага, инсон шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга доир ҳуқуқларнинг таъминланишига тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманга келиб тушган 5053 та мурожаат аризачилар кўтарган муаммоларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун тегишли давлат органлари, ташкилотлар, муассасалар, корхоналар ва мансабдор шахсларга юборилди. Шундан 3224 та мурожаат назоратга олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилидаги фаолият натижаларига кўра мурожаатларнинг катта қисми Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига, Ўзбекистон Республикаси Олий судига, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Омбудсман мансабдор шахслар ва ташкилотлардан фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун зарур ахборотни сўраб олиш ҳуқуқига эгадир. 2013 йил мобайнида Омбудсман томонидан давлат органларига 709 та сўров юборилди, бу сўровларда нафақат материаллар тақдим этиш тўғрисидаги илтимослар, балки инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этишга доир тавсиялар ҳам акс этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, шикоятларнинг ҳал этилиши ҳақида холисона ахборот олиш, назорат вазифаларини амалга ошириш, текширувлар ўтказиш ва инсон ҳуқуқларига риоя этилиши учун Омбудсман томонидан минтақавий вакилларга 256 та топшириқ берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155 та мурожаат уларда баён этилган далилларни ўрганиш ва фуқаролар ҳуқуқларининг бузилишига оид аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун Эксперт гуруҳи аъзоларига топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича фаолияти қуйидаги муаммоларни аниқлаш имконини берди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ходимлари ва мансабдор шахсларининг ҳуқуқий саводхонлиги етарли даражада эмаслиги. «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ барча органлар, раҳбарлар ва мансабдор шахслар ўз ваколатлари доирасида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиши, уларни қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқиши, асосли жавоблар қайтариши шарт. Бироқ Қонуннинг қоидалари ҳар доим ҳам бажарилавермаяпти, бу эса фуқаролар мурожаатлари, хусусан такрорий мурожаатлар сонининг кўпайишига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
айрим раҳбарлар ҳамда мансабдор шахсларнинг қонун нормалари ва талабларига нисбатан бепарволик билан муносабатда бўлиши, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишга юзаки ёндашиши, инсон ҳуқуқлари асосларини билмаслиги ҳамон фуқаролар ҳуқуқлари бузилишининг жиддий сабабларидан бири бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни ноқонуний равишда рад этиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш муддатларининг бузилиши, олдиндан била туриб асоссиз, ноқонуний қарор қабул қилиш, ишончли бўлмаган ахборот тақдим этиш ёки фуқаронинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш, шунингдек фуқаролар мурожаатларига доир қонун ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳолатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти фуқароларнинг кўплаб таъна-дашномларига сабаб бўлмоқда, суд қарорларининг бажарилмаслиги жиддий муаммо бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига мурожаат қилувчи фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти етарли даражада эмаслиги, фуқаролар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиботлари тўғрисида етарли даражада хабардор қилинмаган. Уларнинг шикоятда кўрсатилган масалаларни кўриб чиқиш ваколат доирасига кирмайдиган органларга мурожаат қилиши ишларнинг ортиқча даражада кўпайиб кетишига, шунингдек такрорий мурожаатлар кўпайишига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра хатти-ҳаракатлари ёки қарорлари устидан шикоят қилинаётган орган ёки мансабдор шахс томонидан мазкур мурожаатнинг кўриб чиқилишига йўл қўйилмайди. Бироқ, амалиётда бундай ҳоллар ҳамон учраб турибди, бу эса фуқароларнинг мурожаатлари холисона кўриб чиқилмаслигига олиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатлари билан иш олиб боришни яхшилаш, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро этиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишни ҳамда фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш имкониятларидан, мансабдор шахсларнинг фуқаролар билан иш олиб боришининг замонавий шаклларидан, шу жумладан аризачиларнинг важларини қўшимча текширишни ташкил этишдан, ваколатли органлар ва ташкилотларни жалб этган ҳолда жойларга чиқишдан кенг фойдаланиш, булар фуқароларни хавотирга солаётган масалаларни ўз вақтида ҳал қилиш, шунингдек асосли жамоавий ва такрорий шикоятларни келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш учун чора-тадбирлар кўриш имконини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
органлар ва мансабдор шахслар томонидан фуқаролар мурожаатларида баён этилган масалалар ҳисобга олиниши, таҳлил қилиниши ва умумлаштирилишини, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволи кузатиб борилишини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишига олиб келувчи сабаблар ҳамда шарт-шароитлар аниқланиши ва бартараф этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачилар томонидан кўтарилаётган муаммоларни тез ва малакали ҳал этиш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича назоратни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, шу жумладан судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштироки ҳуқуқий жиҳатдан зарур даражада таъминланиши учун чора-тадбирлар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданияти даражасини ошириш бўйича ишларда ОАВ ролини кучайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) минтақавий вакиллари фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини амалга оширишда, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлашда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолияти муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари мамлакатимизнинг барча минтақаларида фаолият кўрсатмоқда. Улар жойларда фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб, мурожаатларни жойнинг ўзига бориб ўрганиб ва ҳал қилиб, ҳар йили ҳокимиятнинг вакиллик органлари ва бошқарув вакиллик органларининг тегишли йиғилишларида жойларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ҳақидаги ахборотни тақдим этиб, Омбудсманнинг фаолияти самарадорлигини анча кучайтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман минтақавий вакилларининг самарали фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор вилоятларда, чунончи Тошкент шаҳрида, Жиззах, Қашқадарё, Андижон, Фарғона, Самарқанд, Хоразм, Сирдарё вилоятларида фуқароларни қабул қилиш учун ҳокимларнинг қарорларига мувофиқ хоналар ажратилган. Бунда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Омбудсманга кўрсатилаётган ёрдам алоҳида диққатга сазовордир. Ҳокимият кўмаги билан Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ҳозирги вақтда шаҳар марказида жойлашган, капитал таъмирланган, барча қулайликлар ва шароитлар яратилган бинода фаолият юритмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шикоятлари самарали ҳал қилинишини таъминлаш мақсадида жойларда эксперт гуруҳлари ташкил этилган, Омбудсман минтақавий вакилининг вилоят прокуратураси, ички ишлар, адлия органлари, соғлиқни сақлаш бошқармалари, касаба уюшмаси ташкилотлари ва хотин-қизлар қўмиталари билан ҳамкорликдаги ишчи гуруҳлари тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари фаолиятида асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли минтақада яшаётган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига юборилган мурожаатларда баён этилган далилларнинг жойларда текширилишини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан инсон ҳуқуқлари мониторингини ўтказишда иштирок этиш, шунингдек ўз фаолияти режасига мувофиқ мониторинг ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши борасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрлаш ҳамда улар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасида ахборот-маърифий ишларни амалга ошириш, фуқароларга инсон ҳуқуқлари ҳақидаги ахборотларни олишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари билан инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш Омбудсман минтақавий вакили фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Омбудсманнинг минтақавий вакилларига 979 та мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқаролар шикоятлари ҳамда мурожаатларининг асосий қисми ҳал этилди, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқий маслаҳат кўрсатилди ёки тушунтиришлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил
2012 йил
2011 йил
2010 йил
Қорақалпоғистон Республикаси
—
—
—
9
Андижон вилояти
85
113
122
115
Бухоровилояти
26
22
19
20
Жиззахвилояти
45
39
48
41
Қашқадарё вилояти
81
91
99
87
Навоийвилояти
43
42
13
64
Наманган вилояти
21
29
16
40
Самарқандвилояти
192
104
42
84
Сирдарёвилояти
32
39
50
50
Сурхондарёвилояти
56
34
44
22
Тошкентвилояти
16
—
—
25
Фарғона вилояти
120
133
22
26
Хоразмвилояти
26
35
25
64
Тошкентшаҳри
236
214
249
241
Жами мурожаатлар
979
895
749
888
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакилига фуқаролардан тушган 236 та мурожаатни таҳлил қилиш шундан далолат берадики, уларнинг асосий қисми фуқаролик ишлари бўйича судларнинг қарорлари (36), коммунал хизмат кўрсатиш масалалари (17), жиноят ишлари бўйича судларнинг қарорлари (12), ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг (13), корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг хатти-ҳаракатлари (10) билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98 та шикоят Омбудсман минтақавий вакилининг назоратига олинди. Давлат органлари билан ҳамкорлик қилиш натижасида 20 та мурожаат бўйича фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга муваффақ бўлинди, 65 та мурожаат бўйича эса тегишли тушунтиришлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакилига фуқаролардан 192 та мурожаат келиб тушди. Бу мурожаатлар таҳлили шуни кўрсатадики, уларнинг аксарият қисми фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари, хусусан пенсияларнинг нотўғри ҳисобланаётганлиги (9), коммунал хизматлар кўрсатиш (10) билан боғлиқ бўлган ҳуқуқларнинг бузилишига оиддир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақавий вакил томонидан 2013 йил давомида 95 маротаба шахсий қабул ўтказилиб, уларда 102 нафар фуқаро қабул қилинди. Уларнинг шикоятлари ҳал қилиш учун тегишли идораларга юборилди, қолган фуқароларга мурожаатлар бўйича тушунтиришлар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Фарғона вилояти бўйича минтақавий вакилига фуқаролардан 120 та мурожаат келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда фуқаролар билан ишлашда ортиқча оворагарчилик ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Бу эса ўз навбатида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари айрим раҳбар ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажариш бўйича хатти-ҳаракатларига нисбатан норозилик билдириб мурожаат қилаётган фуқароларнинг аризаларида ўз аксини топмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсманнинг минтақавий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги 341-II-сонли Қарорини қўлланиш тартиби ҳақидаги Низом ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2012 йил 11 декабрдаги 12/2-146-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида амнистия актини қўлланишга оид жамоатчилик назоратини таъминлаш, амнистия акти асосида жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва ҳимоясига оид чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ўз вақтида ва самарали ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолиятида иштирок этдилар. Бу Омбудсманнинг минтақавий вакиллари обрўси ошаётганлигидан, шунингдек уларга нисбатан аҳоли ва давлат органларининг ишончи даражаси ортганлигидан далолат бериб турибди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу ўринда Омбудсманнинг Сурхондарё вилояти бўйича минтақавий вакили А.А. Аҳмедов 2012 йил 19 декабрда вилоятнинг турли даражадаги Кенгашлари депутатлари, доимий комиссиялар раислари, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари қатнашган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги 341-II-сонли Қарорининг қўлланилиши тартиб-таомилларида жамоатчилик назорати ва очиқ-ошкораликни таъминлаш бўйича гуруҳ раҳбари этиб тайинланлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилнинг январь ойида Омбудсманнинг Сурхондарё вилояти бўйича минтақавий вакили А.А. Аҳмедов Термиз шаҳридаги УЯ-64/8-тергов ҳибсхонасидаги 5 нафар, Шеробод туманидаги УЯ-64/83-манзил колониясида жазони ўтаётган 13 нафар маҳкумнинг шахсий ишларини ўрганиб чиқиб, улар билан якка тартибда учрашув ва суҳбатлар ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан айбдор топилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган Ж.Х. билан суҳбат ўтказилди, Ж.Х. ўзига тайинланган жазонинг 7 йилини ўтаганлиги, қарамоғида 4 нафар вояга етмаган фарзанди борлиги инобатга олиниб, у амнистия тўғрисидаги қарорга асосан жазодан озод этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амнистия актининг адолатли қўлланилиши мақсадида Жиззах вилояти бўйича минтақавий вакил О. Дўсматов таркибида туман шаҳар ва вилоят Кенгашлари депутатлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаоллари бўлган ишчи гуруҳ ҳамда минтақавий комиссия таркибида иштирок этди. Натижада жазони ижро этиш муассасаларидан 116 нафар, тергов ҳибсхоналаридан 152 нафар, жазони ижро этиш инспекциялари ҳисобида турган 658 нафар, жами 926 нафар шахс жазодан озод этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жазони ўташ жойларидан озод қилинганларни иш билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва уларни ишга жойлаштириш, меҳнат ярмаркаларига жалб этиш, уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам бериш чоралари кўрилиб, амалга оширилган ишлар бўйича доимий мониторинг йўлга қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман минтақавий вакилларининг фаолиятида суд мажлисларида кузатувчи сифатида иштирок этиш, аризачилар билан жойларда учрашувлар ўтказиш, муайян мурожаатлар бўйича жазони ижро этиш тизими муассасаларига ташриф буюриш каби иш шакллари пайдо бўлди. Масалан, ҳисобот даврида Омбудсманнинг Қашқадарё вилояти бўйича минтақавий вакили М.Т. Нормуродов вилоят ҳокимлиги ва вилоят ИИБнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлими вакиллари билан биргаликда Косон туманидаги 51-сонли жазони ижро этиш муассасасида бўлди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ 2012 йил 18 апрелдаги 16-сонли Фармойиши талабларидан келиб чиқиб, муассасанинг шахсий таркиби ва жазони ўтаётган маҳкумлар билан улар томонидан берилган ариза ва шикоятларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги Қарорнинг ижросини назорат қилиш, унинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш масалаларига бағишланган учрашувда иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 17 апрелда қабул қилинган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 9 июлда қабул қилган «Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-911-сонли Қарори, шунингдек улар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар ижроси бўйича қатор тадбирлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Омбудсманнинг Хоразм вилояти бўйича минтақавий вакили Б. Матёқубов вилоят адлия бошқармаси вакиллари билан биргаликда жойларда «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ҳамда ишлаш, даволаниш ва бошқа мақсадларда чет давлатларга кетаётган фуқароларга ахборот-маслаҳат ва ҳуқуқий ёрдам бериш юзасидан учрашувлар ўтказди, давра суҳбатларида маърузалар билан қатнашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Омбудсманнинг Навоий вилояти бўйича минтақавий вакили М. Ҳакимов одам савдосига қарши кураш бўйича вилоят идоралараро комиссияси аъзолари билан ҳамкорликда 2013 йилнинг 15 март, 2 апрель ва 6 июнь кунлари Навоий давлат кончилик институтида ҳамда «Ёшлар маркази»да «Огоҳлик ва ҳушёрлик — барчамизнинг бурчимиз», «Одам савдоси, диний экстремизм, мафкуравий таҳдид, миссионерлик ҳамда уларга қарши кураш чоралари», «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам берайлик» мавзуларида ўтказилиб, Навоий телевиденияси орқали кўрсатилган давра суҳбатлари ва туркум ўқув семинарларида иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг Жиззах вилояти бўйича минтақавий вакили томонидан Жиззах вилояти ҳамда туманларнинг одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат бошқаруви органлари ва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда одам савдосига қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилган. Жумладан, одам савдосига қарши курашиш бўйича Жиззах вилояти ҳудудий идоралараро комиссиясининг аъзолари, масъул котиби ва ишчи гуруҳ учун вилоят маънавият тарғибот маркази биносидан алоҳида хона ажратилиб, зарур жиҳозлар ва адабиётлар билан таъминланган. Худди шунингдек туман ҳокимликларида ҳам тегишли идоралараро комиссиялар фаолияти учун алоҳида хоналар ажратилиб, барчага зарур шароитлар яратилган. Одам савдосига қарши курашиш бўйича Жиззах вилояти ҳудудий идоралараро комиссияси томонидан жорий йилда 6 та кенгайтирилган йиғилиш ўтказилиб, қабул қилинган қарорлар ижроси таъминланган. Бундан ташқари, 2013 йил февраль ойида вилоят идоралараро комиссияси раиси ва вилоят прокурори иштирокида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида сайёр йиғилишлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар, бундай ҳамкорлик доирасида маҳаллий телевидение ва радио орқали, маҳаллий матбуотда («Андижоннома», «Халқ иродаси», «Тошкент оқшоми», «Вечерний Ташкент», «Фарғона ҳақиқати», «Хоразм ҳақиқати» ва ҳоказо) доимий равишда фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолиятга бағишланган чиқишлар ташкил этиб борилди. Шунингдек Интернет тармоғи имкониятларидан ҳам кенг фойдаланилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман институтининг фаолияти ҳақидаги материаллар Омбудсман минтақавий вакилларининг фаол кўмагида вилоят, туман ва шаҳар матбуотида, кўп тиражли ва идоравий босма нашрларда мунтазам равишда бериб бориладиган бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари ўз фаолиятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари ҳамда ходимларининг, умуман аҳолининг ҳуқуқий билимлари ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган ахборот-маърифий ишларга алоҳида эътибор берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги арафасида «Тошкент оқшоми» газетасининг 2013 йил 3 декабрь сонида Омбудсманнинг Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакили Ш. Муҳамеджановнинг «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари — олий қадрият» номли мақоласи чоп этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий маърифат бўйича фаолиятни амалга ошириш доирасида Омбудсманнинг Андижон вилояти бўйича минтақавий вакили А. Абдуллаев «Андижанская правда» газетасининг 2013 йил 31 май сонида «Права ребенка под защитой закона» сарлавҳали мақоласини чоп эттирди. Вилоят адлия бошқармаси, вилоят адвокатлар палатаси, вилоят ИИБнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва юридик таъминлаш бўлими, вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари бирлашмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 22 йиллиги арафасида 2013 йил 17 август куни ва 14 сентябрь куни «Инсон ҳуқуқлари — қонун ҳимоясида» мавзусида давра суҳбатлари ўтказди. Тадбирлар телевидение орқали ва газеталарда ёритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2013 йилга мўлжалланган иш режасига мувофиқ жойларда Омбудсманнинг минтақавий вакиллари томонидан «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижроси юзасидан мониторинг ишлари олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуннинг ижросини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликларида, бошқармаларда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда судларда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2013 йил 27 апрелдаги кўрсатмаси асосида ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди, ушбу ишчи гуруҳ 2013 йилнинг иккинчи чорагида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Юнусобод туманларидаги фуқаролик ҳамда жиноят ишлари бўйича суд органларида, ички ишлар бошқармаларида, туман ҳокимликлари бўлимларида фуқароларнинг мурожаатлари билан иш олиб борилишини танлов йўли билан мониторинг ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 24 апрелда Самарқанд вилояти ҳокими томонидан тасдиқланган ишчи гуруҳ Омбудсманнинг Самарқанд вилояти бўйича минтақавий вакили ҳамда вилоят ҳокимлиги ходимлари, прокуратура, адлия, ички ишлар органлари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг ҳудудий бирлашмалари билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳар ҳамда Самарқанд, Пахтачи, Пастдарғом туманлари ҳокимликлари, вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси, вилоят «Электр тармоқлари» корхонаси, пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда шаҳар «Электр тармоқлари» корхонаси ва ташкилотларида «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини ҳамда унда белгилаб қўйилган қоидаларга риоя этилиши ҳолатини ўрганиб чиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг минтақавий вакиллари инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликда фаол иштирок этмоқда. Бундай ҳамкорлик хорижда ўтказилган конференциялар, семинарлар, тренингларда маърузалар билан иштирок этиш, шунингдек хорижий шериклар ҳамда халқаро ташкилотларнинг вакиллари билан мамлакатимиз минтақаларида учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этиш шаклида амалга оширилди. Минтақавий вакиллар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ташкил этилган инсон ҳуқуқлари масалаларига доир семинарлар ва тадбирларда иштирок этиб, хорижий омбудсманларнинг иш тажрибаси билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, Омбудсманнинг минтақавий вакилларини таъсис этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши осон кечаётгани йўқ. Улар фаолиятида ҳали ҳам муайян қийинчиликлар ва муаммолар мавжуд. Бу, авваламбор, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг айрим мансабдор шахслари Омбудсманнинг вазифаларини тўлиқ тушунмасликларидандир. Бу эса, ўз навбатида, жойларда ахборот-маърифий ишларни кучайтиришни тақозо этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Омбудсман минтақавий вакилларининг жойларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашнинг энг ўткир ва долзарб муаммолари кўтариладиган, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида эшитиладиган ахборотлари бир қанча сабабларга кўра қатор минтақаларда кўриб чиқилмади. Айни бир вақтда Андижон, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари, шунингдек Тошкент шаҳри бўйича минтақавий вакиллар фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги амалдаги қонунчилик ва маҳаллий қонун ости ҳужжатларини таҳлил қилиш бўйича ўз фаолиятлари тўғрисидаги ахборотларни, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга доир ўз таклифларини халқ депутатлари Кенгашларига мунтазам равишда тақдим этиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ҳуқуқий онгини оширишга кўмаклашишга доир фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлатни ривожлантириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш юксак ҳуқуқий маданиятни талаб этади, бундай маданиятни шакллантириш жамиятда қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқларига садоқат, инсоннинг демократик ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш каби туб қадриятларнинг қарор топишига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг мустақил ривожланиши йилларида ҳуқуқий маърифатнинг роли ва ўрнига баҳо бериш борасида катта ўзгаришлар юз берди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да ҳуқуқий давлат асосларини янада такомиллаштириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш устувор вазифалар эканлиги алоҳида таъкидланган. Унда жамиятимизнинг демократия йўлидан изчил илгарилаб бориши ва демократик ислоҳотларнинг ютуғи кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасига боғлиқ эканлиги ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, инсон ҳуқуқларининг турли тоифаларини мониторинг қилиш бўйича фаолиятини ўрганиш — аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада ривожлантириш тадбирларини амалга ошириш зарурлигини тасдиқлайди, бу қуйидаги омиллар билан, яъни: қонун ҳужжатларининг жадал ривожланаётганлиги; давлат ҳокимияти органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг эса етарли даражада очиқ, шаффоф эмаслиги; аҳолининг зарур ҳуқуқий билимлари етарли даражада эмаслиги; қонун ҳужжатларининг энг долзарб масалаларидан фуқароларнинг етарли даражада хабардор эмаслиги; маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг ахборот билан етарли даражада таъминланмаганлиги; аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам ташкил этиш зарур даражада эмаслиги билан боғлиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент омбудсманининг инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқароларнинг ижтимоий онгини оширишга кўмаклашиш бўйича фаолиятида асосий йўналишлар қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларни ҳуқуқий жиҳатдан маърифатли қилишга ҳамда фуқароларни улар ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишнинг хусусияти, усуллари ҳамда меъёрлари ҳақида ҳуқуқий жиҳатдан хабардор қилишга қаратилган ахборот-маърифий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг мансабдор шахслари ва ходимлари ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган маърифий тадбирларни ташкил этиш ва уларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари ва малака ошириш муассасаларида «мастер-класслар» ўтказиш, таълим жараёнига инсон ҳуқуқлари соҳасида билим олишни таъминловчи ўқув курслари, дастурлар, ўқув услубий материалларни татбиқ этиш орқали ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий таълимини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ноҳукумат ташкилотларининг фуқароларда юксак даражадаги ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий онгни шакллантиришга қаратилган ахборот-маърифий тадбирларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилиш ва чиқишлар қилиш, ноширлик фаолиятида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг мамлакатимиз минтақаларидаги вакиллари, Эксперт гуруҳлари аъзолари ва Котибияти ходимлари учун тренинглар, семинарлар, мактаб ўқувлари ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳуқуқий маърифат соҳасидаги фаолиятида давлат органлари мансабдор шахсларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар ходимларининг ва умуман аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ахборот-маърифий тадбирларни ўтказиш устувор йўналиш бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили К. Аденауэр номли фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида 2011 — 2013 йиллар мобайнида мамлакатимиз ҳудудларида «Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги: жамоатчилик назорати борасидаги миллий ва хорижий тажриба» мавзусида семинарлар туркумини ўтказди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда бундай семинарлар Тошкент, Қашқадарё, Наманган, Жиззах, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Семинарлар ишида фуқаролик жамияти институтларининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан ҳамкорликдаги фаолиятида жамоатчилик назоратини амалга ошириш йўллари ва тартиботларини излаш, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорликда инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланиши устидан Омбудсманнинг парламент назоратини амалга ошириш, жамоатчилик назоратини, бундай назоратнинг муҳим таркибий қисми сифатида экологик назоратни амалга оширишда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолияти, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда касаба уюшмаларининг роли, ҳуқуқнинг самарали қўлланилишини таъминлашда прокуратура органларининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги, адлия органлари фаолиятида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда ички ишлар органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги, хотин-қизлар ва оила ҳуқуқларини самарали таъминлашда хотин-қизлар қўмиталарининг давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамиятда ва бошқарув соҳасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги устувор вазифаларни кўриб чиқиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга доир халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида 2011 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан «Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш — фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг энг муҳим таркибий қисми» мавзусида Ўзбекистон — Германия илмий-амалий семинарлари ўтказилди. 2013 йилда бундай семинарлар Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур семинарлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш соҳасидаги устувор вазифаларни кўриб чиқиш, жамиятда ва бошқарув соҳасида инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан фуқаролик жамияти институтларининг бу соҳадаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этишга доир халқаро тажрибани ўрганиш мақсадига қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Словениянинг «Минтақавий мулоқот» Халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти билан ҳамкорликда АҚШнинг USAID халқаро ривожлантириш агентлиги кўмагида «Беморлар ҳуқуқларининг тиббий ва юридик жиҳатлари: халқаро ва миллий тажриба» мавзусида семинар ташкил этилди. Семинарнинг асосий мақсади имконияти чекланган фуқароларнинг малакали тиббий ёрдам олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш, бу соҳадаги соғлиқни сақлаш андозалари сифатини ошириш борасида тажриба алмашишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Семинарнинг асосий вазифалари — соғлиқни сақлаш тизими тиббий ходимлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг миллий ва халқаро қонун ҳужжатларида белгиланган беморлар ҳуқуқлари тўғрисида, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ этиш ва модернизация қилиш жараёнлари ҳақида, беморлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Омбудсман ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг роли тўғрисида хабардорлигини оширишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қийноқларга барҳам бериш миллий жараёнларига фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш зарурлигини англаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 октябрда қабул қилинган Ф-693-сонли Фармойишига мувофиқ Миллий превентив тартиботни излаш ва уни яратиш тадбирларини ишлаб чиқиш мақсадида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Лондон университети профессори Б. Боуринг иштирокида маҳкумларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий превентив тартиботни (МПТ) яратишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармаси ушбу тадбирнинг ҳамкор ташкилотчилари бўлдилар. Тадбирда Буюк Британия ва Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олишга доир ҳуқуқий амалиёт масалалари муҳокама қилинди, шунингдек Ўзбекистонда МПТни ташкил қилиш ва жорий этиш бўйича ишчи гуруҳнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Олий курслар тингловчилари билан «мастер-класслар» ўтказилди. Ушбу учрашувлар прокуратура органларининг ёш ходимларига Парламент омбудсмани фаолияти ҳақида нафақат ахборот олиш, балки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг фаолияти ҳақидаги видео материалларни ҳам кўриш имкониятини яратди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида мамлакатимиз фуқароларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан фаол ҳамкорлик давом эттирилди. Омбудсман вакиллари томонидан вазирлик, унинг бошқармалари ходимлари ҳамда бу идоранинг ихтисослаштирилган ўқув юртлари тингловчилари билан машғулотлар ва суҳбатларни мунтазам равишда ўтказиб бориш ана шундай ўзаро ҳамкорлик бўғинларидан биридир. Ички ишлар органлари ходимлари Парламент омбудсмани томонидан ўтказилган «мастер-класс» давомида инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институт фаолиятининг амалий жиҳатлари билан танишдилар, муайян вазиятларга доир кўплаб саволларига жавоблар олиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг фаолияти ҳақидаги видео материалларни томоша қилдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари учун «мастер-класслар» ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат юридик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда бошқа гуманитар олий ўқув юртларининг фан номзоди ва магистрлик илмий даражаларини олишга даъвогар тадқиқотчилари илмий тадқиқотлар ўтказиш, маслаҳатлар олиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига кўп маротаба мурожаат қилдилар; уларга докторлик ва номзодлик диссертациялари, монографиялар бўйича бир қатор фикр-мулоҳазалар ёзиб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йили мобайнида Омбудсман Котибиятида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент Давлат юридик университети ҳамда Тошкент юридик коллежи талабалари ва ўқувчилари ўқув амалиёти ҳамда стажировкани ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ва унинг Котибияти ходимларининг турли давлат тузилмалари ҳамда нодавлат ташкилотлари томонидан ўтказилган давра суҳбатлари, семинарлар, анжуманларда фаол иштирок этиши 2013 йилда Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқаролар ижтимоий онгини оширишга кўмаклашиш бўйича фаолиятида яна бир йўналишни ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ноширлик фаолияти ҳам фуқароларнинг ҳуқуқий маърифатига хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ҳисоботи анъанавий тарзда нашр этилиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларига, давлат органларига берилади, бу ҳисоботдан аҳолининг эркин фойдаланиши учун — юридик йўналишдаги олий ўқув юртларининг кутубхоналарига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил, унинг Котибияти ходимлари ва жойлардаги вакилларининг инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уни ҳимоя қилиш таъминланиши масалаларига бағишланган мақолалар эълон қилиши амалиёти давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ўзининг расмий веб-сайти ёрдамида фуқароларнинг ҳуқуқий маърифати борасидаги ишларни муваффақиятли амалга оширмоқда, бу веб-сайт фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича мурожаат этиш имкониятларини таъминлашда қўшимча воситага айланди. Веб-сайтнинг иши, географик жойлашувидан қатъи назар, барча интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларига дахлдор долзарб ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ахборотлардан эркин фойдаланишини таъминлашга, шунингдек Вакил ҳамда аҳоли ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришга кўмаклашишга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет-сайт интерфаол ахборот-маслаҳатлашув марказига айланди, фойдаланувчилар ундан ўз ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларига доир ахборотларни оладилар. Омбудсманнинг веб-сайти ўзбек, рус ва инглиз тилларида фаолият кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий маърифат орқали инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш муаммоси жамиятда кечаётган ижтимоий жараёнлар суръатининг юқорилиги туфайли жамиятнинг демократия йўлидан жадал олға боришида жуда долзарбдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Парламент омбудсманининг бу борадаги фаолияти инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи миллий муассасаларнинг мақомига тааллуқли Париж принципларига мувофиқ амалга оширилади, ушбу принципларда миллий муассасанинг вазифаси — БМТ ва унинг тизимидаги ташкилотлар, халқаро ташкилотларнинг минтақавий муассасалари ҳамда хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш масалаларида ваколатли бўлган миллий муассасалари билан ҳамкорлик қилишдан иборат эканлиги назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 1-моддасига, шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Омбудсман институти халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундай ҳамкорликни амалга оширишнинг асосий принциплари инсон ҳуқуқларининг ҳурмат қилиниши ва унга риоя этилишини таъминлаш, шунингдек инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш мақсадида узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва уни ривожлантиришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга доир амалий фаолияти қуйидаги устувор йўналишларга асосланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро, минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва минтақавий Омбудсман институтларига аъзолик доирасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ва халқаро институтларни ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш мақсадида хорижий мамлакатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи миллий институтлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари масалаларига бағишланган халқаро конференциялар ўтказиш ва уларда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотни халқаро жамоатчилик ўртасида тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фаолияти бутун жаҳон ҳамжамияти эътиборини тортмоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтига алоҳида эътибор қаратилаётгани шундаки, Ўзбекистонда Омбудсман институти Марказий Осиё маконида биринчи бўлиб ташкил этилган ва у ўз фаолиятида хорижий омбудсман институтлари ишида ҳам қўллаш мумкин бўлган етарлича тажриба тўплади. Зеро, хорижий омбудсман институтларининг фаолиятида ҳам инсон ҳуқуқларини суддан ташқари ҳимоя қилиш институтларини ташкил этиш жараёни кейинги 20 йил мобайнида кечмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида давлатимизни ривожлантириш стратегияси баён этилган бўлиб, унда асосий эътибор инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши ҳамда уни ҳимоя қилинишининг таъминланиши масалаларига қаратилгандир. Шу туфайли ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тартиботларини шакллантириш ва такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини кучайтириш жараёнлари чет эллик ҳамкасбларда алоҳида қизиқиш уйғотмоқда. Бинобарин, бу мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат-ҳуқуқий ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Омбудсманининг БМТ Ривожланиш Дастури, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Европа Иттифоқи Комиссияси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, ЮСАИД, Конрад Аденауэр ва Фридрих Эберт номли фондлар, «Минтақавий мулоқот» халқаро ноҳукумат ташкилоти каби халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги фаол ривожланиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривжлантиришга катта эътибор бермоқда. Бундай ҳамкорлик чет эллик ҳамкасблар билан икки томонлама асосдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни ривожлантириш йўли билан амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман Халқаро Омбудсман институти, Европа Омбудсман институти, Осиё Омбудсманлар уюшмаси фаолиятидаги ўз иштирокини ахборот алмашиш, материаллар эълон қилиш, раҳбар органларни сайлаш, шунингдек инсон ҳуқуқлари масалаларига доир тадбирларда ва Омбудсманлар фаолиятида иштирок этиш орқали давом эттирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Европа Омбудсман институти президенти Бурги Фольггер хоним ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С.Ш. Рашидова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибияти мудири вазифасини бажарувчи С.И. Азимовлардан иборат таркибдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) делегацияси ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координаторининг кўмагида Европа Омбудсман институтининг (ЕОИ) Умумий йиғилишида иштирок этди. Европа Омбудсман институтининг 25 йиллигига бағишланган бу йиғилишда 40дан зиёд мамлакатдан келган ЕОИнинг доимий аъзолари қатнашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Омбудсмани 2002 йилдан буён ЕОИ аъзоси ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили фаолияти Европа Омбудсманлари ҳамжамияти томонидан ижобий баҳоланмоқда, бу ҳақда ЕОИ Умумий йиғилиши иштирокчиларининг нутқларида ҳам таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Германиянинг Фридрих Эберт номли фонди билан ҳамкорлик фаоллашди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф. Эберт номли фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили делегацияси 2013 йил 10 — 15 июнь кунлари Германиянинг Берлин ва Лейпциг шаҳарларида бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташриф дастури бўйича Бундестаг депутатлари, Бундестагнинг Ҳарбий хизматчилар ишлари бўйича вакили жаноб Ҳельмут Кёнигсхауз ҳамда ҳукуматнинг (ГФР Ташқи ишлар вазирлигининг) инсон ҳуқуқлари ва гуманитар ёрдам бўйича вакили жаноб М. Лённинг билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлиб ўтган учрашувлар давомида Германия тарафига республикамизда ҳаётнинг барча жабҳаларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ташаббуси билан илгари сурилган «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» доирасида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ҳамда унинг Ўзбекистон минтақаларидаги вакиллари фаолияти, улар томонидан хорижий шериклар билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар ва ўтказилаётган тадбирлар ҳақида батафсил ахборот етказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Делегация ташрифи доирасида бўлиб ўтган музокаралар, фикр ва тажриба алмашиш Германия томони парламент соҳасида, суд-ҳуқуқ ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон билан ўзаро фойдали ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини, республикамизда амалга оширилаётган кенг миқёсдаги ислоҳотларни янада илгарилатишга кўмаклашиш учун тайёрлигини яна бир бор намойиш этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Конрад Аденауэр номли фонднинг ваколатхонаси билан яқин ҳамкорлик давом эттирилди. Мамлакатимиз минтақаларида семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларига ташрифлар уюштириш каби биргаликдаги тадбирларда иштирок этиш ана шундай ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мавжуд давлатлараро ҳамкорлик алоқалари бутунлай янги гуманитар йўналиш, яъни хорижий омбудсманлар ўртасида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик муносабатлари билан бойимоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Европа, Осиё, МДҲ мамлакатларининг омбудсманлари билан ўзаро амалий алоқалар ўрнатган. Айрим омбудсманлар билан расмий ҳамкорлик муносабатлари ўтган йиллар давомида ишончли ва амалий шерикчилик муносабатларига айланди, бундай муносабатларнинг чуқурлашуви эса инсоннинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини ҳимоя қилиш масалаларида маслаҳатлашув ва тажриба алмашишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 22 февралдан 1 мартга қадар мамлакатимиз ҳудудларида (Тошкент шаҳри, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида) «Омбудсман ва фуқаролик жамияти институтларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлиги: миллий ва халқаро тажриба» мавзусида илмий-амалий семинарлар бўлиб ўтди. Ўзбекистон Омбудсмани ва «Минтақавий мулоқот» халқаро ноҳукумат ташкилоти АҚШнинг ЮСАИД агентлиги молиявий кўмагида ушбу тадбир ташкилотчилари бўлдилар. Илмий амалий-семинарларда Словения собиқ Омбудсмани Иван Бизьяк, Карнеги фонди (АҚШ) ходими Сара Пруденс Чейс, шунингдек Европа Иттифоқининг Ўзбекистон Республикасида суд ислоҳотлари бўйича лойиҳаси Бош эксперти Ричард Жон Бартон (Буюк Британия) иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-амалий семинарнинг мақсади — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг), фуқаролик жамияти институтларининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишда, шу жумладан бу борадаги халқаро тажрибани ўрганишда давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги шакллари ва услубларини такомиллаштиришга доир таклифларни муҳокама қилиш ва ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«АҚШ суд тизими» дастури лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш олий малака комиссияси Котибияти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Юристлар малакасини ошириш маркази, Олий суд ҳузуридаги Тадқиқот маркази ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Котибияти вакилларидан иборат таркибдаги Ўзбекистон Республикаси мутахассислари гуруҳи 2013 йил 28 октябрдан 6 ноябргача бўлган даврда ишчи ташриф билан АҚШда бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташрифдан мақсад — тажриба алмашиш, суд ишини юритиш сифатини оширишга доир хориж амалиётини ўрганиш, суд ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш, улар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш, шунингдек суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлиб чиқишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар вакиллари билан қатор учрашувлар бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Занниернинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида 2013 йил 22 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили С.Ш. Рашидова билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувнинг мақсади — Омбудсман институтининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги роли ва имкониятларини ошириш ниятида ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари Координатори билан Парламент омбудсманининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича фикр алмашишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувда ЕХҲТ Котибияти вакиллари, Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзоси Ж. Содиқов, Омбудсман ўринбосари вазифасини бажарувчи И. Мансуров ва Омбудсман Котибияти бошлиғи вазифасини бажарувчи С. Азимов, Котибият катта референти Д. Муротова, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходими Р. Ҳакимов иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида бўлиш дастурига мувофиқ 2013 йил 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С.Ш. Рашидованинг БМТ Бош котибининг инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича ёрдамчиси Иван Симонович билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашув мақсади Омбудсман фаолияти билан танишиш, БМТ Олий комиссарининг Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси билан ҳамкорликнинг жорий масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Европа Иттифоқининг Марказий Осий бўйича махсус вакили П. Флор хонимнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 2013 йил 16 июнда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг АҚШнинг халқаро ривожланиш бўйича Ўзбекистондаги USAID агентлиги, АҚШ Давлат департаменти билан алоқалари ривожланиб, бу алоқалар мазкур ташкилотларнинг вакиллари билан учрашувлар асосида амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШ Давлат департаменти Демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича бюросининг Жанубий ва Марказий Осиё бўлими директори жаноб Ж. Бигус қабул қилинди, Эрин Коул хоним, ЮСАИД агентлигининг Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари бюросининг демократия ва давлат бошқарувини ривожлантириш масалалари бўйича катта маслаҳатчиси жаноб Г. Хельф билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АҚШ Давлат котибининг демократия, инсон ҳуқуқлари ва меҳнат масалалари бўйича ёрдамчиси ўринбосари Ж. Зиммерман хонимнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 2013 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) С. Рашидова ушбу делегацияни қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташрифнинг мақсади Ўзбекистонда ўтказилаётан ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотлар билан танишиш, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалалари бўйича тажриба алмашишдан иборат бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 май куни Омбудсман «Минтақавий мулоқот» халқаро ноҳукумат ташкилоти, ЮСАИД халқаро ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Адлия ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили томонидан ташкил этилган «Беморлар ҳуқуқларининг тиббий ва ҳуқуқий жиҳатлари» мавзусидаги семинар иштирокчиси бўлган хорижий экспертларни қабул қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Омбудсмани фаолияти Шимолий Ирландиянинг Қамоқхоналар бўйича омбудсмани Паулин Маккейб хонимнинг эътиборини тортиб, у ақлий имкониятлари чекланган шахсларни сақлаш ва даволаш шарт-шароитлари билан қизиқди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатлар омбудсманлари, шунингдек дипломатия миссиялари билан ҳамкорлиги янги шакл ва мазмун касб этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари жаноб Асмус Хаммерих билан учрашувлар бўлиб ўтди, у Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг миссияси Омбудсман институти билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман офисида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Жорж Эдгар қабул қилинди. Қабул давомида Парламент омбудсмани фаолияти, мазкур институтнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судлар билан ҳамкорлиги масалалари бўйича фикрлар алмашинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 12 февраль куни Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси жаноб Аристид Фенстернинг Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув чоғида демократик институтларнинг фаолияти масалалари, Омбудсман институти фаолиятининг истиқболлари, шу жумладан Германиядаги давлат ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар вазирлигининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бошқармаси директори жаноб К. Робертс қабул қилиниб, ушбу қабул чоғида Омбудсманнинг парламент назорати ва халқаро ҳамкорликни амалга оширишга доир фаолияти, шу жумладан Британия парламент омбудсманлари ҳамда Англия, Уэльс ва Шимолий Ирландия ихтисослаштирилган омбудсманлари билан ўзаро ҳамкорлиги ҳақидаги тақдимот бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсман ва унинг вакиллари ҳисобот йилида ҳаммаси бўлиб 20 тадан ортиқ элчилар, расмий делегацияларни, чет эл давлатлари ҳамда халқаро ташкилотлар, хорижий ноҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг вакилларини қабул қилдилар ва қабул қилишда иштирок этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Омбудсман кутубхонасига МИО, ЕИО, ААОдан, Европа Иттифоқи омбдусманидан, Озарбайжон, Болгария, Таиланд, Венгрия, Финландия, бошқа мамлакатларнинг омбудсманлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича институтларидан, шунингдек ЕХҲТ ЖСТ, БМТ миссияларидан материаллар келиб тушди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг халқаро ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини таҳлил қилиш хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлари ва миллий муассасалари билан инсон ҳуқуқларига риоя этилишини, уни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалалари бўйича узоқ муддатли ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулоса
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистоннинг ҳуқуқий фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан изчил бориши Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да баён этилган мамлакатимизни келгусида ривожлантириш стратегиясига асослангандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамият қурилишининг барча жиҳатларини ислоҳ қилишнинг тўлиқ таъминланиши борасида Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлар парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида, одил судлов органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш борасидаги фаоллигида, фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигида ўзининг яққол тасдиғи ва исботини топди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш ва иқтисодий қудратимизни мустаҳкамлаш, ҳаётнинг барча жабҳаларида ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат ва фуқаролик жамиятининг ижтимоий шерикчилик ролини кучайтириш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилишга доир давлат сиёсатини ҳаётга фаол татбиқ этиш мақсадида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш амалиёти устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш соҳасидаги ҳозирги шарт-шароитлар Омбудсманни қуйидаги вазифаларни бажаришга йўналтиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбудсманнинг ҳуқуқни таъминлаш функцияларини самарали амалга ошириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқни қўллаш фаолияти устидан парламент назорати тартиботларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил — «Соғлом бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан давлат ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг барча жиҳатларини ислоҳ қилишга кўмаклашиш, фуқароларнинг жамоатчилик ташаббусларини ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган суд процессларида болалар ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича мониторинг ўтказиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини шакллантириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик мониторинги ўтказишни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил Омбудсман институти учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси»да баён этилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш стратегияси асосида фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги давлат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда муҳим босқич бўлди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2014 й., 4-сон, 107-модда)