LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг 2019 йил 12 апрелдаги 61-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2452-1, 01.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 миқдорда йиғим ундирилади.».