Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МЕЪЁРЛАНАДИГАН АЙРИМ ХАРАЖАТЛАР НОРМАТИВЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Реклама ва вакиллик харажатлари нормативлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушган тушум йиллик ҳажмининг 0,5 фоизи миқдорида йиллик харажатлар нормативлари белгилансин;
реклама учун 2,0 фоиз миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
савдо, харид ва таъминот-сотиш корхоналари учун ялпи даромаднинг йиллик ҳажмидан;
иқтисодиётнинг қолган тармоқлари корхоналари учун маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан тушумнинг йиллик ҳажмидан, қўшилган қиймат солиғини қўшган ҳолда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси:
тасдиқланган нормативларни солиқ тўловчиларга етказсинлар;
идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 9 апрель,
166-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 15 октябрдаги 444-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 183-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига
2-ИЛОВА
1999 йил 9 апрелдаги 166-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
| Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган йиллик тушум (қўшилган қиймат солиғи ҳам қўшилган) ҳажми |
Смета бўйича вакиллик харажатларининг | |
| энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача * | | тушум ҳажмининг 1 фоизи |
| энг кам иш ҳақининг 3,5 минг бараваридан 35 минг баравари миқдоригача | | энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи |
| энг кам иш ҳақининг 35 минг бараваридан ортиқ | | энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоригача бўлган тушум ҳажмининг 1 фоизи + энг кам иш ҳақининг 3,5 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,2 фоизи + энг кам иш ҳақининг 35 минг баравари миқдоридан ортиқ тушум ҳажмининг 0,05 фоизи |
Эслатма. Даромад (фойда)дан солиқ тўлайдиган савдо, таъминот ва сотиш корхоналари вакиллик харажатларининг чекланган миқдорларини ҳисоблаб чиқишда товарларни сотишдан олинган ялпи даромад кўрсаткичидан фойдаланадилар.
* даромад (фойда)дан тўланадиган солиқ бўйича солиқ солинадиган базани ҳисоблаб чиқишда ҳисобот санасидаги энг кам иш ҳақи миқдоридан фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 19-сон, 183-модда; 2006 й., 51-52-сон, 507-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)