Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2019 14.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2697
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 14.07.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2697
Кучга кириш санаси
20.07.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 14.05.2019
Ҳужжат 19.06.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 14 июлда 2697-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 22 апрелдаги 54, 2019/31-1, 7, 2019-18, 01-02/8-23-сонли «Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2697-2, 13.05.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарори (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 18 апрелдаги 39, ЭГ-01/14-1414, 6, 2012-16 ва 01-02/8-6-сон «Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2365, 2012 йил 17 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 224-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Э. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭГ-01/14-3170-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015-17-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси З. ДУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/8-16-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 23 июндаги 54, ЭГ-01/14-3170, 96, 2015-17, 01-02/8-16-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш ҳамда улар томонидан даромадларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарори (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга татбиқ этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарори (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомнинг 1-бандида кўрсатилган корхоналар қуйидагиларни тўлашдан озод этиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан, ягона солиқ тўловидан (солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган субъектлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
четдан олиб келинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар (кейинги ўринларда импорт товарлари деб юритилади) учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ Маҳаллийлаштириш дастурига киритилган корхоналарга, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мазкур Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида кўрсатилган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган санасидан бошлаб, мазкур Низомнинг 2-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган имтиёзлар эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб татбиқ этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар бўшаётган маблағларни мақсадли фойдаланишни назарда тутмайди.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарори (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Низом 2-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг реализация қилинган маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Солиқлар бўйича имтиёзлар ва уларни қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадни юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадлар (харажатлар) бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқ солиш хусусиятларини ҳисобга олиб, ягона солиқ тўлови бўйича назарда тутилган имтиёз маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум суммасига қўлланади. Айтиб ўтилган имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштириш лойиҳалари бўйича ишлаб чиқарилган маҳсулотни реализация қилишдан олинган тушум бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондларини юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан озод қилиш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун корхоналар маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асосий ишлаб чиқариш фондлари бўйича солиқ солиш базасининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун харид қилинган, бироқ фойдаланишга топширилмаган асосий воситалар учун қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар асосий ишлаб чиқариш фондларидан фақат маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот ишлаб чиқариш учун фойдаланилмаса, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёз реализация қилишдан олинган соф тушумда маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотнинг салмоғидан келиб чиқиб тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 4 мартдаги 23, 2013-8-сон «Солиқ ҳисоботининг шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2439, 2013 йил 22 март) билан тасдиқланган солиқ ҳисоботи шакллари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ва уларни қўллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона тўловлари бўйича имтиёз эркин муомалага чиқариш режими учун божхона расмийлаштирувини амалга ошириш вақтида белгиланган тартибда бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигининг хулосаси асосида тақдим этилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарори (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида мажбуриятларни бажаришни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилган санадан бошлаб лойиҳани амалга оширувчи корхона мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган солиқ ва божхона имтиёзларидан маҳрум этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган мажбуриятларни бажариш таъминланмаганлиги сабабли лойиҳа Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилганда, шунингдек имтиёзларни амал қилиш муддати тугаганда корхоналар юқорида таъкидланган ҳолатлар юз берган кундан бошлаб уч кун мобайнида маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун илгари четдан олиб кирилган товарларнинг (компонентларнинг) қолдиқ қисмида божхона тўловлари бўйича бюджет билан қайта ҳисоб-китобларни амалга оширишлари шарт. Қайта ҳисоб-китоблар жарима санкциялари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарори (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 5 июндаги 67, 2017/09-09, 133, 2017-21, 01-02/8-21-сонли қарорига (рўйхат рақами 2697-1, 13.06.2017 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 506-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Йил якуни бўйича Маҳаллийлаштириш дастурида назарда тутилган мажбуриятларни тўлиқ бажаришни таъминламаган, бироқ Маҳаллийлаштириш дастуридан чиқарилмаган корхоналар бўйича маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган компонентлар бўйича хулоса бериш Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича идоралараро Махсус комиссиянинг қарори бўйича ўтган йилда имтиёзларни қўллаган ҳолда четдан олиб келинадиган компонентларнинг қолдиғини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Имтиёзларни тўғри қўллаш юзасидан назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунига қадар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва Иқтисодиёт вазирлигига солиқ имтиёзларининг ҳажми ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган солиқ текширувлари натижалари тўғрисида маълумотни корхоналар кесимида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари божхона тўловларини тўламасдан четдан товар олиб келган юридик шахслар реестрлари ва тақдим этилган имтиёзлар ҳисобини юритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат божхона хизматининг ҳудудий органлари ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунига қадар (юридик шахснинг тегишлилиги бўйича) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўламасдан четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжининг ҳажми, сифати ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар тўғрисидаги маълумотни мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар. Давлат солиқ бошқармалари маълумот олинган санадан эътиборан уч кун ичида уни юридик шахс рўйхатдан ўтган жойдаги туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат солиқ хизмати органларига юбориладиган маълумотда қуйидагилар мажбурий тартибда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган юридик шахс — товарлар импорт қилувчисининг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик товар етказиб берувчининг номи, шартнома рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт товарларининг номи, уларнинг миқдори ва тақдим этилган имтиёзлар суммаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Имтиёзни қўллаган ҳолда олиб келинган импорт товарларидан мақсадга кўра фойдаланмаслик ҳолатлари солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) вақтида аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари аниқланган ҳолатлар тўғрисида ҳужжатлар тузади ва уч иш куни мобайнида уларни тегишли давлат божхона хизмати органларига юборади. Мақсадга номувофиқ фойдаланилган импорт товарларига тўғри келадиган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни ҳисоблаган ҳолда бюджетга ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат давлат солиқ ва божхона хизмати органлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастури лойиҳалари амалга оширилаётган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎______________________________ давлат солиқ бошқармаси‎‎

Четдан олиб келинадиган, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариши ташкил этилмаган ёки ички бозор эҳтиёжининг ҳажми, сифати ва техник параметрлари бўйича қониқтирмайдиган технологик асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараёнида фойдаланиладиган компонентлар тўғрисидаги‎‎

МАЪЛУМОТ‎

‎‎20 ___ йилнинг «____» чораги учун

‎‎

Т/р.‎‎

Олувчининг номи‎‎

Олувчининг юридик манзили‎‏‎ Олувчининг СТИР‎‎и Чет эллик товар етказиб берувчининг номи‎ Шартноманинг рақами‎‎‎‎ Четдан олиб келинган товар‎ Имтиёз суммаси‎

номи‎

ўлчов бирлиги‎

миқдори‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

______________
‎(сана) ‎‎‎

ЎзР ДБҚ ‎‎________________ вилоят бошқармасининг бошлиғи‎

________________
‎(имзо)

______________________
‎(Ф.И.О.)‎

‎М.Ў.‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 375-модда; 2017 й., 24-сон, 506-модда)