Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Халқаро автомобилда ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажлари ишига дахлдор Европа Битимига қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Халқаро автомобилда ташишни амалга оширувчи транспорт воситалари экипажлари ишига дахлдор Европа Битимига қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 август,
685-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 185-модда)