Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2001 24.03.2000 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.06.2001
Ҳужжат 24.03.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БИРЖАДАН ТАШҚАРИ ВАЛЮТА БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 июндаги 263-сонли «Валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржадан ташқари валюта бозорини мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валюта муомаласи тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахсларга кўрсатилаётган пулли хизматлар учун ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2000 йил 1 апрелдан бошлаб республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари томонидан 1-иловага мувофиқ пулли хизматлар кўрсатилганлиги учун тўлов Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслардан фақат эркин алмаштириладиган валютада ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахслар корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг хизматлари учун тўловни (авиация, темир йўл орқали ташиш ва халқаро автоташишлар хизматларига ҳақ тўлаш бундан мустасно) Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Асака» банки ва «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг бўлимлари орқали тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларида ёки хорижий банкларда очилган валюта ҳисоб варақларидан пул ўтказиш йўли билан, шунингдек дебет-кредит пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда нақд эркин муомаладаги валютада тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, хизматлар учун ҳақ тўлаш ҳисобига кўрсатиб ўтилган банклар муассасасига тушувчи валюта тушумининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мажбурий сотилиши, қолган 50 фоизи эса — норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг махсус валюта ҳисоб рақамларига ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Валюта тушумини мажбурий сотишга тенг сўмни, шунингдек норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ихтиёрида қолувчи валютани ҳисоб-китоб рақамига ўтказиш билан боғлиқ операциялар банклар томонидан уч банк куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компанияси ва «Ўзавтотранс» корпорацияси томонидан, валюта тушумини ваколатли банкка ҳар куни албатта инкассация қилган ҳолда, норезидент жисмоний шахсларга махсус кассалар орқали хизмат кўрсатишнинг мавжуд тартиби сақлаб қолинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий авиакорхоналарга, уларнинг ваколатхоналарига ҳамда авиация хизматлари ва улар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш бўйича агентларга норезидент жисмоний шахсларга халқаро йўловчилар ташувлар бўйича чипталарни эркин алмаштириладиган валютага сотиш ҳуқуқи берилсин, бунинг учун, валюта тушумини ваколатли банкка ҳар куни албатта инкассация қилган ҳолда, махсус кассалар очилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Марказий банк ва ваколатли банклар билан биргаликда норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши ва валюта тушумининг ўз вақтида инкассация қилиниши ва албатта сотилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ўн кун муддатда таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий меъёрий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 24 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 103-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент жисмоний шахсларга фақат эркин алмаштириладиган валютада кўрсатиладиган пулли хизматлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълимнинг барча турлари (умумий ўрта таълимдан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳмонхона, сайёҳлик фирмалари хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиация хизматлари ва улар билан боғлиқ хизматлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл ташувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро автомобиль ташувлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
телефон ва пейджинг алоқаси хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт-соғломлаштириш хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларга тегишли уй-жойларни ижарага олиш хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт-экспедиция хизматлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта хизматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 103-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидент жисмоний шахсларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 мартдаги 103-сон қарорига 1-иловада назарда тутилган пулли хизматлар кўрсатиш шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2. Ушбу Тартибда жисмоний шахслар — хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲ қатнашчиси бўлган давлатлар фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаши учун белгиланган тартибда берилган рухсатномага эга бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий рўйхатдан ўтмаган фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси норезидентлари деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.3. Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган ва резидентлари бўлмаган жисмоний шахслар пулли хизматлар олиш учун мурожаат қилишганда улар ўз шахсини, фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек рўйхатдан ўтган жойини тасдиқловчи ҳужжатларни (миллий паспорт, ҳарбий билет ёки шахсини тасдиқловчи гувоҳнома — ҳарбий хизматчилар учун, яшаши учун рухсатнома, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини) тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДАГИ НОРЕЗИДЕНТ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ХИЗМАТЛАР ҲАҚИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ўзбекистон Республикаси норезидент жисмоний шахсларига кўрсатиладиган пулли хизматлар учун тарифлар ушбу хизматларни кўрсатувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва тармоқ меъёрий ҳужжатлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов санасидаги расмий курси бўйича эркин алмаштириладиган валютага айлантириб ҳисоблаган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.2. Норезидент жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатувчи корхона, ташкилот ва муассасалар Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида, «Асака» банкида ва «Ўзсаноатқурилишбанк»да, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида олдиндан давлат рўйхатидан ўтмасдан, белгиланган тартибда махсус валюта ҳисоб рақамлари очишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо экспорт-импорт операциялари амалга оширилган тақдирда, корхона, ташкилот ва муассасалар ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3. Кўрсатилган хизматлар ҳақи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан юқорида қайд этилган банклар бўлимлари (ёхуд алмаштириш пунктлари) орқали, пулли хизматлар кўрсатувчи корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан ёзиб бериладиган счёт-шартномалар асосида тўланади. Тўлов нақд эркин алмаштириладиган валютада, норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларида ёки чет эл банкларида очилган валюта ҳисоб рақамларидан маблағ ўтказган ҳолда, шунингдек дебет-кредит пластик карточкаларидан фойдаланиб амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбектуризм» миллий компанияси тизими корхоналари томонидан хорижий сайёҳларга сайёҳлик хизматлари ва қўшимча хизматлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 15 апрелдаги ПФ—2286-сон Фармонига биноан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан тасдиқланган Хорижий туристларга эркин алмаштириладиган валютада хизматлар кўрсатиш тартибига мувофиқ кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.4. Счёт-шартномалар уч нусхада ёзилади, корхона, ташкилот, муассаса раҳбари томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Унинг бир нусхаси корхона, ташкилот, муассаса бухгалтериясида қолади, иккинчи нусхаси тўлаш учун банкка топширилади, учинчиси тўловчида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5. Счёт-шартномада қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
счёт-шартнома санаси ва тартиб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидент жисмоний шахсга пулли хизматлар кўрсатувчи корхона, ташкилот, муассасанинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш учун корхона, ташкилот, муассасанинг махсус валюта ҳисоб рақами очилган банк номи ва ушбу ҳисоб рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўм бўйича ҳисоб рақами очилган банкнинг номи ва ҳисоб-китоб (бюджетдан ташқари) рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидент жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва унинг фуқаролиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган хизматлар тури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган хизматларнинг ҳар бир тури бўйича сўмдаги тариф.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.6. Тўлов тақдим этилган счёт-шартномага мувофиқ эркин алмаштириладиган валютада қабул қилинганда банк норезидентларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган шакл бўйича хизматлар учун тўлов эркин алмаштириладиган валютада қабул қилинганлиги тўғрисида банк маълумотномаси беради, унда корхона, ташкилот, муассаса номи, счёт-шартнома тартиб рақами, махсус валюта ҳисоб рақами, сўм ва эркин алмаштириладиган валютадаги тўловлар санаси ва миқдори, Марказий банкнинг тўлов санасидаги расмий курси кўрсатилади. Маълумотнома уч нусхада берилади, биттаси мижозда қолади, иккинчиси хизмат кўрсатган корхона, ташкилот, муассаса бухгалтериясига топширилади, учинчиси банкда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк счёт–шартномаларнинг ва маълумотноманинг ўзидаги мавжуд нусхаларини солиқ ва молия органларининг талабига кўра танишиш учун тақдим этишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.7. Махсус валюта ҳисоб рақамларига ўтказилган тушумнинг 50 фоизи Марказий банкка мажбурий равишда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш ҳисобига корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан олинган валюта тушумини мажбурий сотиш банклар томонидан мустақил равишда амалга оширилади. Мажбурий сотиш, сўмдаги ва валюта маблағларини корхоналар ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиш билан боғлиқ барча операциялар банклар томонидан 3 банк куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси норезидентларига пулли хизматлар кўрсатувчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар, валюта тушумининг бир қисми мажбурий сотилгандан кейин, ўзларининг махсус валюта ҳисоб рақамларига ўтказиладиган эркин алмаштириладиган валютани мустақил равишда тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.8. Эркин алмаштириладиган валютада норезидентларга кўрсатиладиган хизматлар миқдори ўзгарган тақдирда, томонлар мижоз билан хизматлар кўрсатувчи корхона, ташкилот, муассаса ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида далолатнома тузадилар. Бунда, тўланган сумманинг бир қисмини қайтариш зарур бўлган тақдирда, маблағлар далолатнома бўйича хизмат кўрсатувчи банк орқали ҳақи тўланган, бироқ кўрсатилмаган хизматлар миқдорида корхона, ташкилот, муассаса маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда эркин алмаштириладиган валютада бевосита хизматлар учун ҳақ тўлаган шахсга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.9. Корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ валюта маблағлари тушуми ҳисобини юритишлари шарт. Мижозларга бериладиган счёт-шартномалар ва ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги далолатномаларнинг иккинчи нусхалари корхона, ташкилот, муассаса бухгалтериясида қолади ва белгиланган тартибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. НОРЕЗИДЕНТ ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН АВИАЦИЯ ХИЗМАТЛАРИГА ВА У БИЛАН БОҒЛИҚ ХИЗМАТЛАРГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Авиакорхоналар, шу жумладан хорижий ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси норезидентлари бўлган жисмоний шахсларга авиация хизматларини ва у билан боғлиқ хизматлар кўрсатишни мустақил равишда ёки ўз агентлари орқали:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нақд шаклда — олинган эркин алмаштириладиган валютани белгиланган тартибда ваколатли банкка ҳар куни мажбурий равишда инкассация қилган ҳолда махсус кассалар орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норезидент жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ваколатли банкларида ёки хорижий банкларда очилган валюта ҳисоб рақамларидан маблағ ўтказиш йўли билан, шунингдек дебет-кредит пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Резидент авиакорхоналар ва уларнинг агентлари ташиш участкасининг жўнаш ва бориш жойлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисида бўлган ҳолларда хорижий авиакомпания томонидан амалга ошириладиган авиаташишларни сотишда авиаташишларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг резидентлари бўлган жисмоний шахсларга ҳам эркин алмаштириладиган валютада сотишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу ҳолда резидент авиакорхона томонидан олинган воситачилик ҳақи суммаси валюта тушумининг 50 фоизи мажбурий сотилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Хизматлар кўрсатишга тарифлар авиакорхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, меъёрий ҳужжатларига, тармоқ нормативларига, хорижий давлатларнинг авиакорхоналари томонидан эса — ўз мамлакатлари қонунчилигига ва Халқаро Битимларга мувофиқ мустақил равишда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Валюта маблағлари ҳаракати бўйича ҳисоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, меъёрий ҳужжатларига, шунингдек Халқаро Битимларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ЖАВОБГАРЛИК ВА НАЗОРАТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарлари мазкур Тартиб талабларига риоя этилиши, кўрсатилаётган хизматлар сифати, кўрсатилаётган хизматлар учун ҳақ ундиришнинг тўғрилиги учун шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Мазкур Тартиб талабларини бузганлик учун корхона, ташкилот ва муассасага амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарималар солинади, уларнинг раҳбарлари ва мансабдор шахслари эса қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Кўрсатилаётган хизматлар сифати ва тарифлар даражаси, шунингдек лицензиялаштириш шартларига риоя қилиниши устидан назорат амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Ваколатли банклар корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан кўрсатилган хизматлар учун олинган валюта тушумининг бир қисми мажбурий сотилиши бўйича ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Мазкур Тартибнинг талабларига риоя қилиниши, норезидент жисмоний шахсларга кўрсатилган хизматлар учун олинган валюта тушумининг тўлиқ ва тўғри ўтказилишини назорат қилиш солиқ органлари, шунингдек бюджетдан маблағ билан таъминланадиган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар бўйича — молия органлари томонидан амалга оширилади.