Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2020 27.02.1999 йилдаги 92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2020
Ҳужжат 12.07.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАР ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИНИШИНИ ҲАМДА ДОИМИЙ ЯШАШ УЧУН ТОШКЕНТ ШАҲРИГА ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА КЕЛИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан уй-жой сотиб олиниши, шунингдек фуқароларнинг доимий яшаш учун Тошкент шаҳрига келиши жараёнларини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни олувчи томон хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳисобланганда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган уй-жойни сотиб олиш, айирбошлаш ёки гаровга қўйиш битишувларини нотариал тасдиқлаш ва кейинчалик уларни техник рўйхатдан ўтказиш бюроси органларида давлат рўйхатидан ўтказиш амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда берилган яшаш учун рухсатнома тақдим этилган тақдирда амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойнинг эгаси ҳисобланган, яшаш жойида бўлмаган хорижий фуқаролар, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатлари учун узоқ вақт (12 ойдан ортиқ) ҳақ тўланмаган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра коммунал хизматлар ва уй-жойдан фойдаланиш харажатларига ҳақ тўлаш юзасидан қарзларни ундириш масаласини ҳал қилиш учун уй-жой белгиланган тартибда хатлаб қўйилади;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жойни ҳадя қилувчининг яқин қариндоши бўлмаган ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш учун рухсатномага эга бўлмаган хорижий фуқароларга, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уй-жойни ҳадя қилиш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун уй-жойнинг техник рўйхатдан ўтказиш бюроси органлари томонидан аниқланган рўйхатдан ўтказиш қийматининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқароларни, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини, фуқаролиги бўлмаган шахсларни ва республиканинг бошқа минтақаларидан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказиш Рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича махсус комиссиянинг асосланган хулосаси асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақалари аҳолиси уй-жой сотиб олаётган томон ҳисобланган тақдирда уй-жойни сотиб олиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш битишувларини нотариал тасдиқлаш ва кейинчалик уларни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси органларида давлат рўйхатидан ўтказиш фақат Махсус комиссиянинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтишга рухсат бериш тўғрисидаги қарори тақдим этилган тақдирда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳадя қилиш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғимлар ҳамда хорижий фуқароларни, шу жумладан, МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек, бошқа минтақалардан келаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов сифатида тушаётган маблағлар Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ихтиёрида қолади ҳамда уй-жой-коммунал хўжалигини, инфратузилманинг бошқа объектларини, коммуникацияларни мустаҳкамлашга ва жамоат тартибини сақлашга сарфланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳал этишда Махсус комиссия қуйидаги узрли ҳолатларни ҳисобга олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жой мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаган болалар ва васийликдагиларни — ота-оналар ёки васийларнинг турар жой майдонига рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз оилаларига эга бўлмаган ёки вояга етмаган болалари бўлган, бироқ никоҳда бўлмаган вояга етган болаларни — ота-оналарнинг турар жой майдонига рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарни — болаларнинг турар жой майдонига рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эрни (хотинни) — хотиннинг (эрнинг) турар жой майдонига рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналари бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингилларни, шунингдек ёшидан қатъи назар меҳнатга лаёқатли бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингилларни, агар улар ўз оилаларига эга бўлмасалар — ака-укалар ёки опа-сингилларнинг турар жой майдонига рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали мутахассисларни, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва ташкилотларга лавозимга таклиф этиладиган тор ихтисосликдаги мутахассисларни рўйхатдан ўтказиш;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ҳафта муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд инфратузилмани ва жамоат тартибини сақлашни таъминлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда доимий яшаш учун келиш жараёнларини тартибга солиш учун Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича махсус комиссия ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқароларни, шу жумладан МДҲ қатнашчилари бўлган давлатлар фуқароларини ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтказганлик учун тўлов ставкаларини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг амал қилиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқаролар — дипломатик корпус ходимларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий фуқаролар — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган халқаро ташкилотлар, хорижий фирмалар, компаниялар ва банкларнинг доимий ваколатхоналари ходимларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаган ўқишни тугатиб қайтган, узоқ муддатли хизмат сафарида бўлган, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш жойларидан озод қилинган шахсларга татбиқ этилмайди.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан лавозимга тайинланган шахслар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 июлдаги 145-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 7-сон, 36-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бир ҳафта муддатда идоравий меъёрий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Тошкент шаҳри мақоми тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Тошкент шаҳри ҳокими К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-сон