Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг
Қарори
Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 9 июлда 1292-3-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 170, 2, 39-сонли «Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1292-4 30.11.2017 й.) асосан 2018 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги ПҚ–2125-сон «Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2003 йил 6 ноябрдаги 125, 02-1212 ва 01/22-142-сон қарори (рўйхат рақами 1292, 2003 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 24-сон) билан тасдиқланган Балиқ овлаш корхоналарида табиий сув ҳавзаларидан фойдаланганлик учун ижара ҳақини ҳисоблаш ва уни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди «б» кичик бандидаги «Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот маркази» деган сўзлар «Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 июль,
61-сон
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 июль,
8-сон
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш. ТЕШАЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 июль,
12-сон
Келишилган:
Давлат статистика қўмитаси раиси Б. ТЎРАЕВ
2015 йил 7 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 362-модда)