Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Чехия Республикаси фуқаролари учун виза тартиб-таомилларини соддалаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ва Чехия Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, Ўзбекистон Республикасига ишбилармонлик ва саёҳат мақсадларида ташриф буюрадиган Чехия фуқароларига визаларни расмийлаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарида ва консуллик муассасаларида қуйидаги муддатларга бериладиган визаларни:
ишбилармонлик мақсадларида Ўзбекистонга ташриф буюраётган Чехия Республикаси фуқароларига бир йил муддатгача кўп марталик визаларни, Ўзбекистон Республикасидаги таклиф қилаётган юридик шахснинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилишига доир талабни бекор қилган ҳолда;
саёҳат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюраётган Чехия Республикаси фуқароларига бир ой муддатгача кўп марталик визаларни, сайёҳлик ваучерларини ёки сайёҳлик ташкилотларининг таклифномаларини тақдим этишга доир талабни бекор қилган ҳолда, ҳужжатлар қабул қилинган кунни ҳисобга олмасдан 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўз идоравий норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 6 февраль,
ПҚ-2122-сон