26.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2690
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 26.06.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2690
Кучга кириш санаси
29.06.2015
Ҳужжат 29.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЕР ҚАЪРИНИ ГЕОЛОГИК ЎРГАНИШ, САНОАТДА, КОНЧИЛИКДА ВА КОММУНАЛ-МАИШИЙ СЕКТОРДА ИШЛАРНИНГ БЕХАТАР ОЛИБ БОРИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2690]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ГУЛЯМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 10 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2015 йил 10 июндаги 59-сонли буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Радиациявий хавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 13 августдаги 231-сонли «Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар, шунингдек ядровий материаллар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ионлаштирувчи нурланиш манбаи (ИНМ) — ўзидан ионлаштирувчи нурланиш чиқарувчи ёки чиқаришга қодир бўлган қурилмалар ва (ёки) радиоактив моддалар, ядровий материаллар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМ айланиши субъекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ионлаштирувчи нурланиш манбаларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича ИНМ айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддалар — таркибида белгиланган радиациявий хавфсизлик нормалари ва қоидаларининг энг кам қийматидан ортиқ активликдаги радионуклидлар бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги ядровий материалларга тегишли бўлмаган моддалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндилар — кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонун ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, ҳосил қилиш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш, уларга хизмат кўрсатиш, уларни ташиш, шу жумладан уларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши, зарарсизлантирилиши ва кўмиб ташланиши бўйича радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши соҳасидаги фаолиятни амалга оширадиган юридик шахслар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ИНМлар инвентаризациядан қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика, идоравий ва минтақавий даражада ИНМлар айланишини давлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилиш тизимининг бирламчи маълумотини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМ айланиши субъектларида ИНМнинг мавжуд миқдорини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМнинг нобудгарчилиги, улардан рухсат берилмаган фойдаланиш ва уларни талон-торож қилишнинг олдини олишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМнинг мавжудлиги ва улар сақланадиган жойларнинг ўзгариши тўғрисида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга холисона ва ишончли ахборот тақдим этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ИНМ айланиши субъектлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойлар — йилига бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндилар ва улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар ҳамда радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудлар — беш йилда бир марта инвентаризациядан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектларининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган, у тугатилган ёки қайта ташкил қилинган, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар билан ишлаш бутунлай тўхтатилган, ўғирлик, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар турган ёки сақланадиган пунктларга (жойларга) рухсат берилмаган таъсир ўтказиш аниқланган тақдирда, фавқулодда ҳолатлар оқибатлари бартараф қилингандан кейин радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар навбатдан ташқари инвентаризациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвентаризациядан ўтказишдан олдин ИНМ айланиши субъекти раҳбари ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш учун масъул шахслар тайинланади ва ИНМлар билан муомалада бўлиш учун етарли малакага эга бўлган мутахассислардан ташкил топган ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш комиссиясини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ИНМ айланиши субъекти томонидан инвентаризациядан ўтказишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжуд миқдори ҳамда ҳолати аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжуд миқдори бухгалтерия ҳисобидаги маълумотлар билан солиштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддаларнинг уларнинг паспорт ҳужжатларидаги маълумотларига мувофиқлиги текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИНМларни инвентаризациядан ўтказиш бўйича тегишли ҳужжатлар тўлдирилади ва уларнинг юборилиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ИНМ айланиши субъектлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот — мазкур Йўриқноманинг 1-иловага мувофиқ шаклда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив чиқиндилар ҳамда улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот — мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудлар инвентаризациядан ўтказилиши натижаси бўйича маълумот — мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ИНМ айланиши субъектлари томонидан ўтказилган инвентаризация натижалари бўйича расмийлаштирилган маълумотлар кузатув хати билан «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига жорий йилнинг 1 февралигача юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Фанлар академияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б. АБДУСАМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 1 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири А. АХМЕДБАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 2 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 2 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 4 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фанлар академияси Президенти Ш. САЛИХОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 5 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш йўриқномасига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Радиоактив моддалар ҳамда улар жойлашган жойларни инвентаризациядан ўтказиш натижаси бўйича
‎МАЪЛУМОТ

‎‎ИНМ айланиши субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: ________________________________________________

1-шакл‎

Т/р‎

Радиоактив модданинг тури‎‏

Радиоактив моддага берилган завод рақами‎

Радиоактив модданинг паспорт рақами

Радиоактив модданинг ишлаб чиқарилган вақти‎‏

Радиоактив модданинг яроқлилик муддати (йил, ой ёки кун)‎‏

Радиоактив модданинг бошланғич активлиги (Бк) ‎‏

Радиоактив модданинг радионуклид таркиби

Радиоактив модданинг ҳимоя контейнери тури ва завод рақами‎‏

Радиоактив модданинг жойлашган жойи‎‏

номи‎

улуши (фоиз) ‎

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎
‎‎Ташкилот (корхона) раҳбари:

______________________‎‎

____________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

‎‎Шаклни тузган шахс:

______________________‎‎

____________‎‎

__________________‎‎‎_

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

‎‎(телефон/факс рақами)‎
‎‎‎‎‎‎Шакл тўлдирилган сана:

______ йил ‎

_______‎

____________‎

(йил) ‎ ‎

(кун) ‎ ‎

(ой)‎

‎‎Маълумот ҳажми _____ варақ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш йўриқномасига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Радиоактив чиқиндилар ҳамда улар сақланадиган ва кўмиладиган пунктларни инвентаризациядан ўтказиш натижаси бўйича
‎ МАЪЛУМОТ

‎‎ИНМ айланиши субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: ________________________________________________

‎‎‎‎2а-шакл (радиоактив чиқиндилар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлар бўйича умумий маълумот)

‎‏Т/р
Радиоактив чиқиндилар сақланадиган ва кўмиладиган пунктларнинг номи‎‏
Пунктнинг ишга туширилган санаси‎‏
Пункт эгаллаб турган ҳудуд (м2)‎‏
Пунктлардаги радиоактив чиқиндилар сақланадиган омборхона (сиғим)лар сони Пунктлардаги радиоактив чиқиндилар сақланадиган омборхона (сиғим)ларнинг умумий лойиҳавий ҳажми (м3) Омборхона (сиғим)ларда сақланадиган радиоактив чиқиндиларнинг умумий миқдори (дона/м3) ‎‎
қаттиқ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар учун ‎ суюқ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар учун‎ газ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар учун ‎ қаттиқ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар учун ‎ суюқ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар учун‎ газ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар учун ‎ қаттиқ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар ‎ суюқ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар‎ газ ҳолдаги радиоактив чиқиндилар
1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎‎‎2б-шакл (радиоактив чиқиндилар сақланадиган ва кўмиладиган пунктлардаги омборхона (сиғим)лар бўйича маълумот)

Т/р

Омборхона (сиғим)нинг тартиб рақами‎‏

Омборхона (сиғим)нинг лойиҳавий ҳажми (м3)‎‏

Омборхона (сиғим)да сақланадиган радиоактив чиқиндиларнинг тури (қаттиқ, суюқ ёки газ)‎‏

Омборхона (сиғим)да сақланадиган радиоактив чиқиндиларнинг миқдори (дона/м3) ‎‏

Омборхона (сиғим)да сақланадиган радиоактив чиқиндиларнинг солиштирма активлиги (Бк/кг)‎‏

Омборхона (сиғим) нурланишининг доза қуввати (мкГр/соат) ‎‏

Омборхона (сиғим)нинг муҳандислик ҳимоя барьерлари характеристикалари

девори‎‎

поли‎‎

шифти‎‎

материали‎

қалинлиги (см) ‎

материали‎

қалинлиги (см) ‎

материали‎

қалинлиги (см)

1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎ 9‎ 10‎ 11‎ 12‎
‎‎Ташкилот (корхона) раҳбари:

____________________________‎‎

_____________‎

(Ф.И.О.)

(имзо)‎

Шаклни тузган шахс:

____________________________‎‎ ‎‎

______________‎

‎‎___________________

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎

(телефон/факс рақами)

‎‎Шакл тўлдирилган сана:

_______ йил ____ _____________‎

(йил) ‎

(кун) ‎

(ой)‎
‎‎Маълумот ҳажми _____ варақ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ионлаштирувчи нурланиш манбаларини инвентаризациядан ўтказиш йўриқномасига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎Радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндилар айланиши субъектлари кузатув чегарасида жойлашган радионуклидлар билан зарарланган ҳудудларни инвентаризациядан ўтказиш натижаси бўйича
‎МАЪЛУМОТ

‎‎ИНМ айланиши субъектининг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли: _____________________________________________________________________
3-шакл‎

Т/р‎‏

Зарарланган ҳудуднинг номи (рақами)

Зарарланган ҳудуд майдони (м2)

Зарарланган ҳудуднинг юзасидан 1 м баландликда (узоқликда)ги нурланишнинг ўртача доза қуввати (мкЗв/соат)‎‏

Зарарланган ҳудуднинг юзасидан 1 м баландликда (узоқликда)ги нурланишнинг максимал доза қуввати (мкЗв/соат)

Зарарланган ер майдонининг радионуклид таркиби‎‎

радионуклиднинг номи

ҳажмий активлиги (Бк/м3)‎‎

солиштирма активлиги (Бк/кг)‎‎

ўртача‎‎

максимал‎‎

ўртача‎‎

максимал‎‎

альфа-активлик‎

бета-активлик‎

альфа-активлик‎‎

бета-активлик‎

альфа-активлик‎‎

бета-активлик‎

альфа-активлик‎‎

бета-активлик‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎(3-шаклнинг давоми)

Зарарланган сув ҳавзасининг радионуклид таркиби‎‎

радионуклиднинг номи‎‏

суюқ фазанинг солиштирма активлиги (Бк/л)‎

сув тубидаги чўкмаларнинг солиштирма активлиги (Бк/кг)‎‎

ўртача‎‎

максимал

ўртача‎‎

максимал‎‎

альфа-активлик‎

бета-активлик‎

альфа-активлик‎

бета-активлик‎

альфа-активлик‎

бета-активлик‎

альфа-активлик‎

бета-активлик‎

14‎ 15‎ 16‎ 17‎ 18‎ 19‎ 20‎ 21‎ 22‎
‎‎Ташкилот (корхона) раҳбари:

______________________________

____________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

‎‎Шаклни тузган шахс:

______________________________‎‎

_____________‎‎

___________________‎‎

(Ф.И.О.)‎‎

(имзо)‎‎

‎‎(телефон/факс рақами)

‎‎‎‎Шакл тўлдирилган сана:

_____ йил ‎

_______‎

__________‎

(йил) ‎ ‎

(кун) ‎ ‎

(ой)‎ ‎

‎‎Маълумот ҳажми _____ варақ.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 25-сон, 336-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2690-1/3878-сон; 02.11.2020 й., 10/20/2690-2/1456-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон, 02.12.2021 й., 10/21/2690-3/1120-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 05.08.2026 й., 10/26/3916/0819-сон)