Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ МЕҲНАТ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ ДАВЛАТ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ВА ДАВЛАТ МЕҲНАТ ҲУҚУҚ ИНСПЕКЦИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 29-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 27 ноябрдаги 496-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги Низомга:
1) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги «бемалол кириш» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2) 1-иловада:
охирги хатбошидаги «бемалол кириш» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
гувоҳномага қўшимчанинг иккинчи хатбошидаги «бемалол кириш» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
II. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 29-модда) билан тасдиқланган Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги Низом III бўлимининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Меҳнат ҳақидаги қонунларга ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунга риоя қилинишини, шунингдек маъмурият томонидан жамоа шартномаси шартлари, меҳнат битимларининг бажарилишини ва уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотларни белгиланган тартибда текшириш».
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 8 февраль,
60-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 2-сон, 11-модда)