Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Юкларни йўл орқали халқаро ташишда фойдаланиладиган, юкни йўл орқали ташувчи воситаларга солиқ солиш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Юкларни йўл орқали халқаро ташишда фойдаланиладиган, юкни йўл орқали ташувчи воситаларга солиқ солиш тўғрисидаги Конвенцияга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 29 август,
686-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 186-модда)