16.12.2014 йилдаги 118/27-сон
ONLINE TRANSLATE
Жиззах вилояти халқ депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг қарори, 16.12.2014 йилдаги 118/27-сон
Кучга кириш санаси
01.01.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Халқ Депутатлари Мирзачўл тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзачўл туман маҳаллий бюджети тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 27, 99-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2014 йил 22 октябрдаги 991-II-сонли, Олий Мажлис Сенатининг 2014 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджети, сиёсатнинг асосий йўналишлари тўғрисида»ги СҚ-453-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Мирзачўл туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги даромадлари ва харажатлари бўйича асосий кўрсаткичларидан кутилаётган ижроси ҳамда 2015 йилга белгиланган асосий маҳаллий бюджетини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 24-моддасига биноан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги даромадлар ва харажатлар бўйича асосий кўрсаткичларининг кутилаётган ижроси тўғрисидаги туман ҳокимининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман маҳаллий бюджети 2015 йил асосий истиқбол кўрсаткичларининг даромадлар қисми 12 млрд 233,2 млн сўм, харажатлар қисми 26 млрд 566,6 млн сўм, мақсадли субвенция миқдори 14 млрд 333,4 млн сўм қилиб белгиланганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари в.б Б.Усмонов, туман Давлат солиқ инспекцияси (Ў.Достонов) ва туман молия бўлими (С.Бердиқулов) биргаликда туман маҳаллий бюджети даромадлар қисмини солиқ турлари бўйича белгиланган режаларини ошириб бажаришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги молия бўлими (С.Бердиқулов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йилни «Кексаларни эъзозлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан туман маҳаллий бюджетининг 2015 йил биринчи чораги, ярим йиллик ва тўққиз ойлик ижроси якунларига мувофиқ режадан ортиқча тушадиган даромадлар ва маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириш ҳисобидан туманда кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган зарур тузатишлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши ва уларнинг асоссиз сарфланишини бартараф этиш устидан ғазначилик ижроси тизими воситасида қатъий назорат қилинишини таъминлаш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи Б.Усмановга мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, минтақаларнинг солиқ солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салоҳияти мустаҳкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор «Мирзачўл овози» газетасида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, маҳаллий солиқлар ва йиғимларни белгилаш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор 2015 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси М. БОБОБЕКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мирзачўл тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118/27-сон