Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2003 13.06.2002 йилдаги 208-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 02.07.2003
Ҳужжат 30.12.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июлдаги 300-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 майдаги ПФ 3076-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Республикаси, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари савдо корхоналарининг қаерда жойлашганлигига қараб тасдиқланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлардан келиб чиқиб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқ ставкаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини белгилайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ҚорақалпоҒистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг уюшган савдосини таъминлаш учун халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга фирма дўконлари тармоғини ташкил этиш ва кенгайтиришда кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушум ҳажмлари (товар айланиши ҳажми) сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини назарда тутган ҳолда Улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланадиган ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи солиқ тўловчиларнинг солиқ солишнинг белгиланган тартибига риоя этиши ва тўлиқ қамраб олиниши устидан қатъий назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқ тўловларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторинг ўрнатсин, бунда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ялпи тушум ҳажмининг бюджетга тўловлар тўлиқ тушишига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда танлаб текширишлар ўтказилишини назарда тутсин. Аниқланган тафовутларга ялпи тушумни яшириш сифатида қаралсин ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо фаолиятини юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймасликка алоҳида эътиборни қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг натижалари асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиқ солишга доир белгиланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлар миқдорларини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 13 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
208-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 24-сон, 200-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 92-модда, 13-сон, 108-модда, 21-сон, 167-модда, 24-сон, 200-модда)