Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «САВДО ВА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ СОҲАСИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 июлдаги 300-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 июндаги ПФ-3270-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиққа тортиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 майдаги ПФ 3076-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 1 июлдан бошлаб:
улгуржи ва чакана савдо корхоналари (чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари), умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушумдан (товар айланиши ҳажмидан) ягона солиқ ставкаси 3-иловага мувофиқ;
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун тадбиркорнинг базавий даромади даражасидан ва фойдаланиладиган майдон ҳажмидан келиб чиқиб ҳисобланадиган қатъий белгиланган солиқнинг базавий ставкалари 4-иловага мувофиқ белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари савдо корхоналарининг қаерда жойлашганлигига қараб тасдиқланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлардан келиб чиқиб:
чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқ ставкаларининг;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини белгилайдилар.
3. ҚорақалпоҒистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг уюшган савдосини таъминлаш учун халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга фирма дўконлари тармоғини ташкил этиш ва кенгайтиришда кўмаклашсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси бир ой муддатда:
Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан тўланадиган белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни;
савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушум ҳажмлари (товар айланиши ҳажми) сунъий равишда пасайтирилишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини назарда тутган ҳолда Улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари томонидан тўланадиган ялпи тушумдан (товар айланмаси ҳажмидан) ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
савдо ва умумий овқатланиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи солиқ тўловчиларнинг солиқ солишнинг белгиланган тартибига риоя этиши ва тўлиқ қамраб олиниши устидан қатъий назоратни таъминласин;
савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тўланадиган солиқ тўловларининг бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тушиши устидан мониторинг ўрнатсин, бунда савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида ялпи тушум ҳажмининг бюджетга тўловлар тўлиқ тушишига мувофиқлигини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда танлаб текширишлар ўтказилишини назарда тутсин. Аниқланган тафовутларга ялпи тушумни яшириш сифатида қаралсин ва амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилсин;
савдо фаолиятини юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказмасдан амалга ошираётган жисмоний шахсларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўймасликка алоҳида эътиборни қаратсин;
ҳар чоракда Молия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўтказилган мониторинг натижалари тўғрисида ахборот тақдим этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мониторинг натижалари асосида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига савдо ва умумий овқатланиш соҳасида солиқ солишга доир белгиланган базавий ставкалар ва ўзгарувчан коэффициентлар миқдорларини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 13 июнь,
208-сон
Чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналарнинг белгиланган даромадидан олинадиган ягона солиқни ҳисоблаш учун
БАЗАВИЙ СТАВКАЛАР ВА ЎЗГАРУВЧАН КОЭФФИЦИЕНТЛАР
БАЗАВИЙ СТАВКАЛАР ВА ЎЗГАРУВЧАН КОЭФФИЦИЕНТЛАР
| Фаолият тури |
Солиқ солинадиган база |
Бир ойдаги солиқнинг базавий ставкаси (энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан карра миқдорда) |
Ягона солиқнинг базавий ставкасига ўзгарувчан коэффициентлар | ||
| Тошкент ш. | вилоятлардаги шаҳарлар | туманлар, шу жумладан қишлоқ жойлар | |||
| 10 кишигача ишчиси бўлган турғун савдо шохобчалари орқали амалга ошириладиган чакана савдо | Умумий фойдаланиладиган майдон | ҳар кв.метр учун | 0,7—2,0 | 0,5—1,5 | 0,3—1,0 |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган даромадига белгиланган ягона солиқ ставкасига сотилаётган товарлар турига қараб ўзгарувчан
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
КОЭФФИЦИЕНТЛАР
| Т/р |
Товарларнинг номи |
Коэффициент* |
| 1 | Тамаки маҳсулотлари ва алкоголли маҳсулотлар | 1,5 |
| 2 | Автомобиллар, автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ва аксессуарлар | 2,0 |
| 3 | Чарм ва мўйнадан тайёрланган буюмлар, кийим-бош ва пойафзал | 1,2 |
| 4 | Қурилиш, пардозлаш материаллари ва қурилиш асбоб-ускуналари ва жиҳозлари | 1,2 |
| 5 | Маиший техника, ташкилий техника, ёритиш приборлари, алоқа воситалари, кино ва фототехника, шунингдек улар учун тегишли анжомлар | 1,5 |
| 6 | Мебеллар, гиламлар ва гилам буюмлари | 1,5 |
| 7 | Заргарлик буюмлари, қимматбаҳо металлардан тайёрланган буюмлар | 1,5 |
| 8 | Чинни ва биллур идишлар | 1,2 |
| 9 | Бошқа товарлар, шу жумладан озиқ-овқат товарлари | 1,0 |
*) Аралаш турдаги товарларни сотишда сотилаётган товарларнинг айрим турлари учун белгилангандан базавий коэффициентнинг энг юқори миқдори қўлланади.
Изоҳ:
Кичик корхона ёки микрофирманинг бир нечта савдо шохобчалари мавжуд бўлган тақдирда белгиланган даромадига ягона солиқ суммасини ҳисоблаш тегишли базавий ва ўзгарувчан коэффициентларни қўллаган ҳолда ҳар бир савдо шохобчаси бўйича алоҳида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ялпи тушум(товар айланмаси ҳажми)дан олинадиган ягона солиқ
СТАВКАЛАРИ
СТАВКАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
|
Тўловчилар |
Корхоналар бўйича солиқ ставкалари (ялпи тушум ҳажмига нисбатан фоиз ҳисобида): | |
|
шаҳар ва қишлоқ жойларда |
узоқ ва тоғли туманларда | |
| Улгуржи, чакана савдо корхонаси | 5 | 3 |
| Умумий овқатланиш: а) умумтаълим мактаблари, мактаб-интернатлар, ўрта ва олий ўқув юртлари ҳузуридаги умумий овқатланиш корхоналари; б) бошқа умумий овқатланиш корхоналари |
5 10 |
5 7 |
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 379-сон қарори таҳририда — Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 21-сон, 167-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқнинг
БАЗАВИЙ СТАВКАЛАРИ
БАЗАВИЙ СТАВКАЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
| Т/р |
Фаолият тури* |
Солиқ солинадиган база |
Қатъий белгиланган ойлик солиқнинг базавий ставкаси (энг кам ойлик иш ҳақига нисбатан карра миқдорида) |
Қатъий белгиланган базавий ставкага ўзгарувчан коэффициентлар | ||
|
Тошкент ш. |
вилоят шаҳарлари |
туманлар, шу жумладан қишлоқ жойлар | ||||
| I. Савдо фаолияти | ||||||
| 1.1. |
Турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо: | | | | | |
| Озиқ-овқат товарлари |
10м2 гача 10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) | 10 | 0,7—2,0 |
0,5—1,5 |
0,3—1,0 | |
|
0,3 | ||||||
| Ноозиқ-овқат товарлари шу жумладан: | ||||||
| автомобиллар |
10м2гача | 10 | 0,7—2,0 |
0,5—1,5 |
0,3—1,0 | |
|
10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) |
0,9 | |||||
|
мебель |
10м2гача | 10 | 0,7—2,0 |
0,5—1,5 |
0,3—1,0 | |
| 10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) | 1,0 | |||||
қурилиш материаллари |
10м2гача 10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учун) | 10 0,6 |
0,7—2,0 |
0,5—1,5 |
0,3—1,0 | |
| Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан) |
10м2гача | 10 | 0,7—0,2 |
0,5—1,5 |
0,3—1,0 | |
| 10м2 дан ортиқ (ҳар бир қўшимча кв.м. учунгача | 0,4 | |||||
| 1.2. |
Турғун савдо шохобчалари ташкил қилмасдан, шу жумладан бозорларда:**) Озиқ-овқат товарлари, шу жумладан: |
| 12 |
0,7—0,2 |
0,5—1,5 |
0,3—1,0 |
| қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари***) | | 10 | 0,7—1,5 | 0,4—1,2 | 0,3—1,0 | |
| Ноозиқ-овқат товарлари, шу жумладан: | |
0,7—2,0 |
0,5—1,5 |
0,3—1,0 | ||
| автомобиллар, мебел | | 30 | ||||
| Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар билан) | | 15 | ||||
| 1.3. |
Улгуржи савдо, улгуржи-чакана савдо ва савдо-воситачилик фаолияти****) | | | | | |
| Озиқ-овқат товарлари, шу жумладан: | | 45 | 1,0—2,0 | 0,5—1,5 | 0,3—1,0 | |
| қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари | | 30 | 1,0—1,5 | 0,4—1,2 | 0,3—1,0 | |
| Ноозиқ-овқат товарлар, шу жумладан: | | 45 | | | | |
| мебель, қурилиш материаллари | | 50 | 1,0—2,0 | 0,5—1,5 | 0,3—1,0 | |
| Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар билан) | | 45 | | | | |
| | II. Умумий овқатланиш | овқатланиш ўринлари сони | 4 | 1,0—2,0 | 0,6—1,2 | 0,4—1,0 |
(жадвал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 108-модда)
*) Фаолиятнинг бир нечта тури билан шуғулланувчи жисмоний шахс солиқни фаолиятнинг ҳар бир тури учун алоҳида тўлайди.
**) Кўрсатилган ставкалар «Отчопар буюм бозори» очиқ турдаги акциядорлик жамиятида савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга татбиқ этилмайди.
***) Шахсий ёрдамчи хўжаликда ўстирилган чорва моллари, нутрия, балиқ, парранда (тирик ҳолда ёки уларнинг сўйилган ҳолдаги хом ва қайта ишланган маҳсулотлари), шунингдек табиий ва қайта ишланган ҳолдаги асаларичилик ва деҳқончилик (гулчиликдан ташқари) маҳсулотлари билан савдо қилиш бундан мустасно. Деҳқон хўжалиги фуқаросидаги мавжуд маҳсулотлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган белгиланган намунадаги маълумотнома билан тасдиқланади.
****) Солиқ солиш мақсадида улгуржи савдо деганда жисмоний шахсларнинг бозорларда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан махсус белгиланган жойларда ва турғун савдо шохобчаларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган муайян шахсга (аҳолига) товарлар сотиш билан боғлиқ савдо фаолиятидан бошқа барча савдо турлари тушунилади.
Изоҳ:
Савдо ва умумий овқатланиш соҳасида юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар учун белгилаб қўйилган солиқ ставкаларининг аниқ миқдорлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тадбиркорлик фаолияти турига, фаолият жойига (шаҳар, туман, шу жумладан қишлоқ жой) кўра белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аралаш савдо (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан) позицияси бўйича 1.1-бандда назарда тутилган базавий ставкалар ва базавий ставкага ўзгартирувчи коэффициентлар ушбу бандда алоҳида кўрсатилмаган ноозиқ-овқат товарлари билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдога ҳам татбиқ этилади.
(хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 12 июлдаги 249-сон қарори билан киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 13-сон, 108-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 92-модда, 13-сон, 108-модда, 21-сон, 167-модда, 24-сон, 200-модда)