Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
Қарори
Давлатлараро банк таъсис этиш тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. Минскда 1993 йил 22 январда имзоланган Давлатлараро банк таъсис этиш тўғрисидаги Битим ратификация қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Давлатлараро банк Кенгашидаги мухтор вакили ва унинг икки ўринбосарини тайинлаш Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 сентябрь,
947-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 347-модда)