Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 06.06.2002 йилдаги 200-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОМПЬЮТЕРЛАШТИРИШНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида стратегик устуворликларни амалга оширишга доир амалий чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда кўрсатиб ўтилган 2002 — 2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга ошириш учун асосан имтиёзли хорижий кредитлар ва грантларни жалб этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йилдан бошлаб ахборот-компьютер технологиялари соҳасида жаҳонда ва мамлакатимиздаги тенденциялар ва ютуқларни ёритувчи, албатта Интернет-нусхаси бўлган махсус журнал чиқарилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторига қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 ноябрдаги 925-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ривожлантириш соҳасида дастурлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реал иқтисодиёт тармоқлари, бошқарув, бизнес, соғлиқни сақлаш, фан ва таълим соҳалари учун, шунингдек электрон тижорат дастурини амалга ошириш учун амалий ва мослаштирилган дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини, веб-сайтлар ва бошқа дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш бўйича тендерларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари юзасидан бошқарув органлари, бюджет ташкилотлари ва хусусий бизнесга кенг миқёсдаги ахборот, сервис ва консалтинг хизматлари кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг жаҳонда ва мамлакатимиздаги тенденциялари, ушбу соҳадаги замонавий халқаро стандартлар тўғрисида ахборотлар ва шарҳлар тайёрлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторининг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш бажарилган ишлар (кўрсатилган хизматлар) учун олинган ўз маблағлари, Ягона интеграторнинг илмий-техник дастурларини амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, халқаро жамғармалар ва ташкилотларнинг грантлари, қонунчиликка зид бўлмаган бошқа даромадлар ҳисобига амалга оширилади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил охиригача Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш марказининг кўмагида маҳаллий идоравий компьютер тармоқларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсинлар, уларнинг Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида экспертизадан ва синовдан ўтказилишини ташкил этсинлар, шунингдек ички электрон ҳужжатлар айланишини босқичма-босқич жорий этиш, ахборот ресурсларини Интернет тармоғига жойлаштирган ҳолда уларни шакллантириш ва доимий равишда янгилаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилнинг охиригача тегишли давлат бошқарув органлари аппаратларининг масъул ходимларига замонавий компьютер ускуналарида, шу жумладан маҳаллий компьютер тармоқларидан, шунингдек Интернет тизимидан фойдаланган ҳолда ишлашни босқичма-босқич ўргатиш тадбирларини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йилнинг охиригача ўзларининг фаол ишлайдиган веб-саҳифаларини яратсинлар, уларни Интернет тармоғида жойлаштирсинлар ва келгусида уларни мунтазам янгилаб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари дастурий воситаларни ишлаб чиқиш, провайдерлик, хостинг, Интернет хизматлари кўрсатиш, маълумотларнинг ахборот базаларини, веб-сайтларни шакллантиришга доир хизматлар кўрсатиш, компьютер техникасига сервис хизмати кўрсатиш, маҳаллий тармоқлар яратиш бўйича хусусий компаниялар ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва академик лицейларда дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини, мультимедиа, компьютер техникасини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали мутахассислар ва техник ходимлар, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланувчилар тайёрлашни кенгайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларининг барча ўқувчиларини ва талабаларни компьютер ва ахборот технологиялари билан ишлашга кенг кўламда ўқитишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўрта ва олий таълимнинг таълим стандартларига мувофиқ равишда электрон ўқитиш базасини яратиш, таълим муассасаларининг ахборот инфратузилмасини шакллантириш, барча ўқув муассасаларида инглиз тилини чуқур ўрганиш, шунингдек республика ахборот тармоғида лотин алфавитига асосланган ўзбек тилидан фойдаланишнинг стандартлаштирилган механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирлар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги илмий-техник дастурларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни тақсимлашда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш соҳасида истиқболли илмий-амалий тадқиқотларни ва инновация фаолиятини биринчи навбатда қўллаб-қувватлашни назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги ўқув юртлари ва илмий муассасаларга, қишлоқ жойлардаги Интернетдан фойдаланувчиларга имтиёзли тарифлар бўйича хизмат кўрсатувчи провайдерлар ва операторлар учун мақсадли имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан бир ой муддатда таклифлар киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002—2005 йилларда Миллий университет, Тошкент давлат техника университети ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузурида ахборот ва компьютер технологиялари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган факультетларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни методологиялар ва кадрлар билан таъминлаш учун молиявий ресурслар ажратилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда мамлакатимизда компьютерлар ва улар учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш масаласини уч ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002—2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурига мувофиқ амалга оширилаётган лойиҳаларни Республика инвестиция дастурига киритсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 367-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Орипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 6 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 19-сон, 220-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 91-модда; 2003 й., 24-сон, 241-модда; 2004 й., 19-сон, 220-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2013 й., 34-сон, 458-модда; 2014 й., 37-сон, 473-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2017 й., 09/17/925/0299-сон, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)