Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва мулкчиликнинг хусусий шаклига асосланган кичик ва ўрта корхоналар ташкил этишни рағбатлантириш, юридик шахс ташкил этмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турларининг илова қилинаётган рўйхати тасдиқлансин.
Белгилансинки, илова қилинаётган рўйхатга кирмаган ва амалдаги қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган тадбиркорлик фаолиятининг қолган барча турлари билан жисмоний шахслар юридик шахс ташкил этмасдан белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари раҳбарлари ҳокимият ва бошқарув маҳаллий органлари томонидан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига қатъий риоя қилиниши ҳамда назорат қилувчи ва бошқа давлат органларининг тадбиркорларнинг хўжалик фаолиятига аралашишига йўл қўйилмаслиги, хусусий тадбиркорликнинг кенг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун жавоб берадилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 4 июнь,
197-сон
Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
| Т/р |
Фаолият турининг номи |
| 1. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни сотиб олиш ва сотиш |
| 2. | Муҳр ва штамплар тайёрлаш |
| 3. | Меҳмонхоналар, отеллар ва кемпинглар ташкил этиш |
| 4. | Юридик шахсларга капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш |
| 5. | Лойиҳа, лойиҳа-конструкторлик фаолияти ҳамда лойиҳалар ва сметаларни экспертизадан ўтказиш |
| 6. | Нефть маҳсулотларининг барча турларини сотиш |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 11-12-сон, 90-модда, 20-сон, 157-модда, 22-сон, 174-модда)