Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Импорт бож пошлиналарини унификация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 29 майдаги ПФ-3078-сон Фармонини бажариш ва импорт операцияларини бож-тариф билан тартибга солишни янада такомиллаштириш, импорт бож пошлиналарини унификация қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 майдаги 90-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 19-сон, 161-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 январдаги 16-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 5-сон, 19-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 январдаги 4-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 1-2-сон, 12-модда)
4. Идоралараро бож-тариф Кенгаши (Э.М. Ғаниев) ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ва импорти таркиби ҳамда ҳажмларининг мутаносиблиги устидан доимий мониторингни таъминласин ва зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасига ташқи савдо операцияларини тариф билан ва тарифсиз тартибга солиш юзасидан тезкор чора-тадбирлар кўришга доир таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 ноябрдаги 330-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 48-49-сон, 536-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 31 май,
189-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон)
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 5-бандининг бешинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо фаолиятини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 2 февралдаги 66-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 9-модда) 1 ва 2-бандлари, шунингдек 1-иловаси 2002 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 10-сон, 84-модда; 14-сон, 111-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2004 й., 1-2-сон, 12-модда; 2008 й., 5-сон, 19-модда, 19-сон, 161-модда; 2012 й., 48-49-сон, 536-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон, 10.11.2020 й., 09/20/700/1491-сон)