Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ўзаро тушуниш Меморандуми
Телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида
1994 йил 5 январь, Деҳли
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати, қуйида «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталиб,
1993 йил 24 майда Тошкентда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасида давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги Шартномасини яна бир тасдиқлаб,
Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги дўстлик муносабатларининг келажакда ривожланиши ва мустаҳкамланиши эҳтиёжини ҳисобга олиб,
телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ва кенгайтирилиши бу мақсадга хизмат қилишига ишонч ҳосил қилиб,
телеккомуникация соҳасидаги ҳамкорликни халқаро ҳуқуқ принциплари ва ўзаро фойда шароитлари асосида амалга оширишни истаб,
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
I БЎЛИМ
Умумий қоидалар
Умумий қоидалар
1-модда
Аҳдлашивчи Томонлар улар имзоланган, электралоқанинг Халқаро Конвенцияси қоидалари, электралоқа Халқаро иттифоқининг телефон ва радиоалоқа бўйича қўшимча Қоидалари, ҳамда ушбу ўзаро тушуниш Меморандуми қоидаларига мувофиқ ўз давлатлари ўртасидаги алоқа соҳасидаги муносабатларни тартибга соладилар.
2-модда
Аҳдлашувчи Томонлар ўз давлатлари ўртасидаги алоқа соҳасидаги ўзаро муносабатларини (бунга алоқа ва асбоб-жиҳозлар хизмати ҳам киради) кенгайтириш ва яхшилаш учун ҳамкорлик қиладилар ва ҳамма зарур чораларни қўллайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги билан Ҳиндистон Республикаси алоқа вазирлиги, қуйида «Маъмурият» деб аталиб, ўз ҳукуматлари номидан ўзаро тушуниш Меморандумининг бажарилиши учун жавобгардирлар.
3-модда
Маъмуриятлар ушбу ўзаро тушуниш Меморандумининг турли қоидаларини доимий равишда кўриб чиқадилар ва зарур ҳолларда, ўзаро келишиб, Аҳдлашувчи Томонлар зҳтиёжларида алоқа воситаларидан фойдаланишни яхшилашга кўмаклашувчи методларни ўрнатадилар.
II БЎЛИМ
Телекоммуникация хизматлари
Телекоммуникация хизматлари
4-модда
Маъмуриятлар ўз давлатлари ўртасида телефон ва телеграф алоқаларини тез ва мустаҳкамлаш ва маълумотларни амалдаги шароитларда алмашиш мақсадида алоқа хизмтларини ташкил этишда кенг ҳамкорлик қилиб, қуйидагиларни ҳисобга оладилар:
Аҳдлашувчи Томонларнинг иқтисодий манфаатлари;
иккала Маъмуриятлар билан тўғридан-тўғри келишилган тартиблар;
Халқаро электралоқа иттифоқининг амалдаги қоидалари.
5-модда
Ҳар бир Маъмурият ўзининг хусусий транзитини учинчи давлатларга узатиш учун бошқа Маъмуриятнинг телекоммуникация асбоблари тизимидан ва техник воситаларидан салмоқли даражада фойдаланади. Улар доимий равишда амалдаги транзит йўналишлари, ҳамда тегишли амалдаги нархлар ҳақидаги маълумотлар билан бир-бирларини таъминлайдилар.
6-модда
Йўналишларнинг ва маршрут чизиқларнинг зарур сони корреспонденция алмашиш ёки тўғридан-тўғри алоқалар йўли билан ўрнатилади ва бу мақсад учун ҳар бир Маъмурият бошқа Маъмуриятни ўз талаблари ҳақида огоҳлантиради.
7-модда
1. Иккала давлат ўртасидаги телеграмма ва телекслар трафигида Халқаро телеграф алоқаларининг Қоидалари бўйича амалга ошириладилган, телеграмма ва телекс хизматларининг ҳамма номажбурий категорияларига ижозат берадилар, бундан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Халқаро телекоммуникация иттифоқи орқали огоҳлантирилган чеклашлар мустасно.
2. Иккала давлат ўртасидаги телефон трафигида Маъмуриятлар халқаро телефон алоқалари амалдаги қоидалари асосида амалга ошириладиган телефон хизматларининг ҳамма категорияларига ижозат берадилар, бундан ҳар бир Аҳдлашувчи Томон Халқаро телекоммуникация иттифоқи орқали огоҳлантирган чеклашлар мустасно. Қуйидаги факультатив хизматлар категорияларга қўшимча равишда, оператор ёрдамида амалга ошириладиган сўзлашувлар:
тезкор
хусусий
маълумот хизматлари киритилиши мумкин.
8-модда
Маъмуриятлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон имзолаган, Халқаро электралоқаси иттифоқининг радиоалоқалари тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ радиоалоқалар бўйича ўз хизматларини кўрсатишдаги икки томонлама товушнинг тиниқ эшитилишига ҳалал берувчи шовқинлардан қутилмоқ учун частоталарни тегишлича тақсимлаш ва қўллашни ўрнатиш учун бир-бирларига маслаҳатлар берадилар.
9-модда
Халқаро телекоммуникациялар иттифоқининг амалдаги қоидалари асосида ва тегишли ҳуқуматларнинг мақуллаши билан Маъмуриятлар шахсан ёки ёзишмалар йўли билан икки давлат ўртасидаги алоқа хизматлари тарифи тўғрисида келишиб оладилар. Иккала Маъмурият икки давлат ўртасидаги ҳамма тариф ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотни бериб борадилар.
III БЎЛИМ
Ҳисоб-китоблар
Ҳисоб-китоблар
10-модда
1. Иккала Маъмурият Халқаро телекоммуникация иттифоқи ва Халқаро телефон ва телеграф бўйича консультатив қўмитасининг тавсиялари асосида икки давлат ўртасида хизматлар учун счётларнинг тайёрлаш методлари ва тўловлари тўғрисида ёзма равишда келишиб оладилар.
2. Бу методлар мунтазам равишда қайта кўриб чиқилиши ва имкони борича Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий тегишли қонунларига мувофиқ соддалаштирилиши зарур.
11-модда
Иккала Маъмурият ўртасидаги ҳисоб ишлари учун пул бирликлари Халқаро телекоммуникация Иттифоқининг амалдаги, актларида аниқланганидек МУҲ SDR (Махсус ўзлаштирма ҳуқуқи) бўлиши керак.
12-модда
Маъмуриятлар ўртасидаги ҳисоб-китоблар маъмуриятлар томонидан маъқулланган ҳолда, мунтазам равишда, тўғридан-тўғри, эркин ҳаракатдаги валютада тўлаш билан амалга оширилади.
IV БЎЛИМ
Фан ва техника соҳасида ҳамкорлик
Фан ва техника соҳасида ҳамкорлик
13-модда
Маъмуриятлар ўз миллий қонунчиликларига мувофиқ фан ва техника соҳасида ҳамкорликка кўмаклашиш мақсадида мунтазам равишда маслаҳатлашиб турадилар ва ўзаро қизиқиш уйғотувчи, телекоммуникация соҳасидаги эксплуатация, техник, иқтисодий ва илмий йўналишлари бўйича маълумот билан алмашадилар.
14-модда
Маъмуриятлар ўзаро келишилган асосда телекоммуникациялар соҳасида илмий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида фаолиятнинг қуйидаги турлари ёрдамида маҳсус битимлар имзолайдилар:
экспертларнинг ўзаро сафарлари
бошқа Маъмуриятга алоқа буйича ходимларнинг ўзаро юборишлари
биргаликдаги тадқиқотлар, форумлар ва семинарлар ўтказиш
стажировка программалари бўйича экспертлар ва стажёрларнинг ўзаро алмашуви
маълумотлар ва нашрлар алмашуви
тадқиқотлар ва тараққиётдаги биргаликдаги фаолият.
Илмий ва техник ҳамкорликни талаб этувчи маҳсус масалалар биргаликдаги маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал этилиши мумкин. Биргаликдаги фаолият ўзаро битимларга асосан янги соҳаларга ўтказилиши ва ривожлантирилиши мумкин.
V БЎЛИМ
Якуний қоидалар
Якуний қоидалар
15-модда
1. Маъмуриятлар, зарур ҳолларда, ушбу Меморандумнинг қоидаларини бажарилишини енгиллаштириш ва Ўзбекистон ҳамда Ҳиндистон Маъмуриятлари ўртасида турли ҳил аьлоқа хизматларини яхшилаш учун расмий маълумотлар билан алмашадилар.
2. Расмий маълумот билан алмашув бепул берилиши ва инглиз тилида амалга оширилиши керак.
3. Олинган техник маълумот Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзма розилигисиз ҳар қандай кўринишда учинчи томонга берилмаслиги лозим.
4. Меморандумнинг бажарилиши лойиҳалари икки Томон ўртасидаги маслаҳатлашувлар вақтида тузилиши ва амал қилиниши лозим.
16-модда
Аҳдлашувчи Томонлар бошқа бир Аҳдлашувчи Томоннинг ёзма розилигисиз, ўзаро ҳамкорлик натижаси бўлган патентлашга ва бошқа ҳуқуққа тегишли ҳар қандай маълумотни учинчи томонга, ташкилотга бермаслик жавобгарлигини оладилар.
Бундай патентлар ва бошқа ҳуқуқларни иккала Аҳдлашувчи Томонлар бу давлатларда ўзаро келишилган шартларда биргаликда эксплуатация ва лицензиялаш бўйича амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ рўйхатга олиниши керак.
17-модда
1. Ўзаро тушуниш Меморандуми қоидаларини талқин қилишга тааллуқли ҳар қандай келишмовчиликлар иккала Маъмуриятлар ўртасидаги қўшма маслаҳатлашувлар вақтида ҳал этилиши лозим.
2. Маъмуриятлар келиша олмаган ҳолларда, низолар дипломатик йўллар билан ҳал қилинади.
18-модда
Ушбу ўзаро тушуниш Меморандумининг қоидаларига ҳар қандай тузатишлар ёки қўшимчалар Аҳдлашувчи Томонларнинг ёзишмалари ва ўзаро розилиги йўли билан киритилиши мумкин ва тасдиқлаш тўғрисидаги сўнгги огоҳлантириш олинган кундан бошлаб кучга киради.
19-модда
1. Ушбу Меморандум ҳар бир Аҳдлашувчи Томонда амалда бўлган конституцион тартиблар бўйича тасдиқлаш объекти бўлиб, дипломатик йўллар билан сўнгги тасдиқланганлиги хабари олинган кундан бошлаб кучга киради.
2. Ушбу ўзаро тушуниш Меморандуми кучга кирган кундан сўнг беш йил давомида амал қилиб, агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири унинг амал қилиниш муддатидан олти ой аввал ёзма равишда бекор қилиниши тўғрисида истагини билдирмаса автоматик равишда кейинги беш йиллик муддатга узайтирилади. Бундай ҳолларда ўзаро тушуниш Меморандуми бекор бўлиш ҳабари берилган календарь ойининг охирида бекор қилинган бўлиб ҳисобланади.
Нью-Деҳли шаҳрида, 1994 йил 5 январда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, ҳинд ва инглиз тилида имзоланди, ҳар икки матн бир хил кучга эга. Матнларни талқин этишда туғилган низоларни ҳал қилишда инглизча матн устувор ҳисобланади.
(имзолар)