Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 29.05.2015 йилдаги 142-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжат 08.06.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2015 — 2019 йилларда таркибий қайта ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сон Фармонини изчил амалга ошириш, шунингдек янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, минерал-хом ашё ресурсларини янада чуқур қайта ишлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш асосида Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадлари ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини янада жадал ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш, асосан юқори қўшилган қийматли, ички ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада барқарор кўпайтириш ва диверсификациялаш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги, замонавий юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат саноатининг, шу жумладан мева-сабзавот, қандолатчилик ва гўшт-сут саноатининг янги, замонавий қайта ишловчи ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, уларни истиқболли ривожлантириш учун зарур хом ашё базасини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий, талаб барқарор равишда катта бўлган енгил саноат товарлари ҳамда бошқа ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турларини ишлаб чиқарадиган корхоналарни ривожлантириш, фармацевтика саноатини ривожлантириш учун хом ашё базасини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури маъқуллансин, Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятида саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реал иқтисодиёт тармоқлари бўйича Сурхондарё вилоятининг янги саноат корхоналари қувватларини ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича манзилли дастурлар 2 — 5-иловаларга* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастурига киритилган инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда амалга оширилиши юзасидан масъулият Сурхондарё вилояти (Т.Н. Мамараимов), акциядорлик компаниялари, уюшмалар, йирик корхоналар, тижорат банклари раҳбарлари — масъул бажарувчилар зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2015 — 2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ таркиби 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (Ш.М. Мирзиёев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхоналар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ва инвестиция лойиҳаларининг белгиланган муддатларда бажарилиши юзасидан фаолияти мувофиқлаштирилишини ва назорат қилинишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда Дастурга зарурат бўлганда тузатишлар ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзвиносаноат-холдинг» ХК, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзфармсаноат» ДАК, «Ўзэлтехсаноат АК, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ, «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда тегишли тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда инвестиция лойиҳаларининг ТИА тайёрласинлар ҳамда объектларнинг 2 — 5-иловаларда белгиланган муддатларда ишга туширилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ўзтадбиркорэкспорт» МЧЖ билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига улар ишлаб чиқараётган саноат маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этишда кўмаклашсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, бошқа ваколатли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурга киритилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларининг ўз вақтида берилишини ҳамда объектларни қуришга рухсатномаларнинг «бир ойна» тамойили бўйича берилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан зарур даражада давлат архитектура-қурилиш назорати амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва келгуси йиллардаги Инвестиция дастурини шакллантиришда унга Дастурга киритилган инвестиция лойиҳалари киритилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн кун муддатда Дастур параметрлари вилоятнинг барча туманлари ва шаҳарларига, шунингдек манфаатдор ташкилотларга манзилли етказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига Дастурнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 288-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда; 2016 й.,14-сон,132-модда; 2017 й., 29-сон, 693-модда, 33-сон, 863-модда)