Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2010 15.04.1999 йилдаги 768-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2010
Ҳужжат 07.05.1999 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архивлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги ЎРҚ-252-сонли «Архив иши тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Қонуннинг мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун архивларни шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланишда юзага келадиган муносабатларни ҳамда Ўзбекистон Республикаси архив муассасалари фаолиятини тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган барча архив ҳужжатларини тўлиқ қамраб олишга, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг яхлитлигини сақлаб қолишга ва фуқаролар, жамият ва давлатнинг ижтимоий, маданий, илмий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида архив ҳужжатларини ҳисобга олиш, экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш, бутлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона тартибини белгилашга қаратилгандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида архив иши Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив — архив ҳужжатлари мажмуи, шунингдек архив муассасаси ёки корхона, муассаса ва ташкилотнинг архив ҳужжатларини қабул қилувчи, сақловчи ва улардан фойдаланувчи таркибий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив ҳужжатлари — қонун ҳужжатларида назарда тутилган тегишли экспертиза асосида архив аҳамиятига молик деб топилган матнли, қўлёзма ва машинада ўқиладиган ҳужжатлар, овозли ёзувлар, видеоёзувлар, киноленталар, фотосуратлар, фотография плёнкалари, чизмалар, схемалар, хариталар, шунингдек турли моддий ашёлардаги ёзувлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив фонди — тарихий ёки мантиқий жиҳатдан бир-бири билан алоқадор архив ҳужжатлари мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив иши — архив ҳужжатларини қабул қилиш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни ташкил этишга оид фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив ҳужжатларини доимий сақлаш — уларни архивда, музейда, кутубхонада чекланмаган муддатларда сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив ҳужжатларини вақтинча сақлаш — уларни архивларда қонун ҳужжатларида белгиланган давр мобайнида сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
архив ҳужжатларини депозитар сақлаш — уларни ҳужжатлар мулкдори билан архив, музей, кутубхона ўртасидаги келишув (шартнома) бўйича белгиланадиган шартлар асосида мулкдорнинг архив ҳужжатларига нисбатан мулк ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда архивда, музейда, кутубхонада сақлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларида Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаёти акс эттирилган барча архив фондларининг мажмуи Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди давлат ва нодавлат архив фондларидан ташкил топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архивларида ва давлатнинг бошқа ҳужжатхоналарида доимий сақланаётган ҳужжатлар, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, прокуратуралар, судлар, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, банкларда, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида вақтинча сақланаётган архив ҳужжатлари давлат архив фондини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат юридик шахсларнинг фаолияти натижасида тўпланган архив ҳужжатлари, шунингдек фуқароларнинг шахсий архивлари нодавлат архив фондини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив фондига киритиш ёки ҳужжатларни ундан чиқариш эксперт комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқлаш мезонларини, эксперт комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига киритиш масаласини ҳал қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар давлат архив муассасасининг талабига биноан ҳужжатларни экспертизага тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Архив ҳужжатларига бўлган мулкдорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив фондининг ҳужжатлари давлат мулкидир ва улар давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, олди-сотди ёки мулк ҳуқуқини бериш билан боғлиқ бошқа битимлар объекти бўлиши мумкин эмас ҳамда фақат вақтинча фойдаланиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат архив фондларининг ҳужжатлари нодавлат юридик шахсларнинг — фонд эгаларининг мулкидир. Жисмоний шахсларнинг архив ҳужжатлари шу шахсларнинг хусусий мулкидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вафот этган фуқароларнинг архив ҳужжатлари, қонун бўйича ёки васиятнома бўйича меросхўрлар бўлмаса, шунингдек архивнинг эгасини аниқлаш имконияти бўлмаса, давлат мулкига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Архивлар тузиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари архивлар тузиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат архивлари (уларнинг филиаллари) тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар давлат архивлари (уларнинг филиаллари) ҳамда Тошкент шаҳар давлат архиви тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махфий архивлар тузишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Архив ҳужжатларини доимий сақлаш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив фондининг ҳужжатлари давлат ҳужжатхоналарида доимий сақланиши керак. Ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширадиган, уларнинг асралиши ва улардан фойдаланишни таъминлайдиган давлат архивлари ва уларнинг филиаллари давлат архив фонди ҳужжатларининг асосий ҳужжатхоналари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив фонди ҳужжатларини вазирликлар ва идораларда доимий сақлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси билан келишилган идоравий норматив ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив фондининг ҳужжатларини доимий сақлаш вазифаси топшириладиган вазирликлар ва идораларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Идоравий архивлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар архив ҳужжатларини вақтинча сақлаш, улардан хизмат, ишлаб чиқариш, илмий ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун идоравий, бирлашган идоравий ёки идоралараро архивлар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий архивларда вақтинча сақланаётган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси ва у ваколат берган давлат архив муассасалари амалга оширади. Рўйхатдан ўтказиш тартиби ва рўйхатдан ўтиш гувоҳномасининг шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив фондининг ҳужжатларини идоравий архивларда вақтинча сақлаш муддатининг меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий архивда вақтинча сақлаш муддатлари ўтганидан кейин доимий сақланиши керак бўлган архив ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат архивларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий архивларнинг архив ҳужжатларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган низомда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Фуқароларнинг шахсий архивлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Xусусий мулкида архив ҳужжатлари бўлган фуқаролар уларнинг асралишини таъминлайдилар ва архив ҳужжатларини доимий ёки депозитар сақлаш учун давлат архивлари, музейлари ва кутубхоналарига топширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитар сақлаш учун топширилган архив ҳужжатлари, уларнинг мулкдорлари ҳужжатларни сақлаш шартномасини ўз вақтида узайтирмаган бўлсалар ва мазкур ҳужжатлар архивга, музейга ва кутубхонага топширилган пайтдан бошлаб юз йил мобайнида уларни талаб қилиб олмасалар, давлат мулкига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Қайта ташкил этилаётган ва тугатилаётган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг архив фондлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилганда уларнинг архив ҳужжатларини келгусида сақлаш улар томонидан тегишли давлат архив муассасалари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилганда уларнинг архив фонди ҳужжатлари тегишли давлат архивларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Архив ишини давлат томонидан бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив ишини давлат томонидан бошқариш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан улар тузадиган архивлар ишини бошқариш ваколатли давлат органлари орқали амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Архив бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг архив бўлимлари архив ишини бошқариш ваколатли давлат органлари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг давлат архивлари (уларнинг филиаллари), вилоятлар давлат архивлари (уларнинг филиаллари) ва Тошкент шаҳар давлат архиви бевосита архив ишини бошқариш ваколатли давлат органларига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив ишини бошқариш ваколатли давлат органининг фаолиятини ташкил этиш тартиби ҳамда тузилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Давлат архив муассасаларини молиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив муассасаларини молиялаш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобига, шунингдек бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пулли хизматлар кўрсатишдан ҳамда молиялашнинг бошқа қўшимча манбаларидан олинадиган маблағлар архив муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантиришга ҳамда уларнинг ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Архив муассасаларининг хизматлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив фонди муассасалари ва идоравий архивлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда хизматлар кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган архив маълумотномаларини, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига архив маълумотномаларини ва ҳужжатларнинг нусхаларини бериш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Архивларни бутлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архивлари давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг фаолияти жараёнида вужудга келган ҳужжатлардан, шунингдек улар томонидан қўлга киритилган ёки уларга бошқа юридик ва жисмоний шахслар топширган ҳужжатлардан бутланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архивлари фуқароларнинг шахсий архив ҳужжатларини шартнома асосида мулк қилиб олишлари мумкин. Фуқароларнинг архив ҳужжатлари сотилаётганда давлат архиви уларни мулк эгаси эълон қилган нархида сотиб олишда устувор ҳуқуққа эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат юридик шахсларнинг архивлари ва фуқароларнинг шахсий архивлари давлат архив фонди ҳужжатларидан бутланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига бутлаш мақсадида топширилиши лозим бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ҳужжатлар сақланишини таъминлаш юзасидан ҳужжатлар мулкдорларининг мажбурияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондига киритилиши лозим бўлган ҳужжатларнинг мулкдорлари уларнинг сақланишини таъминлашлари ва кўпайиб боришига кўмаклашишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида қимматли ва ноёб архив ҳужжатларининг суғурта нусхалари тайёрлаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар жумласига киритиш, шунингдек уларнинг суғурта нусхаларини тайёрлаш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли, ноёб архив ҳужжатларининг лозим даражада асралишини таъминламаётган нодавлат юридик шахслар суд қарори билан ҳужжатларга бўлган мулк ҳуқуқидан маҳрум этилишлари мумкин, шундан сўнг бу ҳужжатлар сақлаш учун тегишли давлат архивига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ҳужжатлари, уларнинг сақланаётган жойидан қатъи назар, давлат ҳисобига олиниши керак. Мазкур ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Архив ҳужжатларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат архив фондининг архив ҳужжатларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нодавлат архив фондининг ҳужжатлари, шу жумладан жисмоний шахсларнинг хусусий мулки сифатида ўзида сақланаётган архивлар юридик ва жисмоний шахсларнинг фойдаланиши учун фонд эгаларининг розилиги билан берилиши мумкин бўлиб, улар архив ҳужжатларининг асралишини таъминлаш мақсадида улардан фойдаланишни чеклашлари мумкин. Чеклашлар хизмат топшириғини бажараётган ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат қилувчи органларнинг ходимларига нисбатан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архив ҳужжатларининг маҳфийлик даражаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг давлат ва тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларидан фойдаланишга доир чеклашлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёки уларнинг ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид туғдирувчи маълумотларни ўз ичига олган архив ҳужжатларидан фойдаланишга доир чеклашлар, ҳужжатлар тайёрланган вақтдан эътиборан етмиш беш йил муддатга белгиланади. Ушбу муддатдан олдин ана шундай ҳужжатлардан фойдаланишга фуқаронинг ўзи томонидан, унинг вафотидан сўнг эса — унинг меросхўрлари томонидан рухсат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архив муассасалари давлат архив фонди ҳужжатларидан фойдаланишни улар илмий-техник ишловдан ўтказилаётгани ёки қайта тикланаётгани муносабати билан чеклаб қўйиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Архив иши соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз архивларига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар архив иши соҳасидаги халқаро ҳамкорликда қонун ҳужжатларига мувофиқ иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан четга олиб кетилган архив ҳужжатларини қайтариш халқаро шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг Ўзбекистондан олиб чиқилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг асл нусхаларини ёки уларнинг ўрнини босувчи нусхаларини Ўзбекистондан олиб чиқилишига йўл қўйилмайди, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг ҳужжатларини чет элда кўргазмага қўйиш ёки қайта тиклаш мақсадида Ўзбекистондан вақтинча олиб чиқилишига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармасининг рухсати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архивлардан фойдаланиш масалаларига доир низолар суд томонидан ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслар архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун етказилган зарар ўрнини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қоплашлари шарт. Зарар ўрнининг қопланиши айбдорларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архивлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1999 йил 15 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
768-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 120-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,25-сон, 287-модда)