18.11.1995 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
01.09.1996
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати (бундан кейин «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталадилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала мамлакат ўртасидаги мавжуд дўстона алоқаларни мустаҳкамлашни хоҳлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз халқлари ўртасидаги тарихий, маданий ва исломий алоқаларни мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрталаридаги ҳамкорликни иккала мамлакатда амал қилаётган қонун ва қарорларга мувофиқ мустаҳкамлаш иккала давлатга ҳам фойда келтиришини тан олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ҳамжиҳатлик руҳида мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисод, савдо, инвестициялар ва техника соҳасида ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар икки мамлакат ва уларнинг фуқаролари ўртасида, шу жумладан иккала мамлакатдаги юридик ва жисмоний шахслар ўртасида, иқтисод, савдо, инвестициялар ва техника соҳаларида ҳамкорлик қилишни рағбатлантирадилар. Бундай ҳамкорлик, хусусан, қуйидаги соҳаларни қамраб олади, лекин улар билан чекланиб қолмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Барча иқтисодий соҳаларда, шу жумладан саноат, нефть, металлургия, нефть-кимё, қишлоқ хўжалиги, чорвадорлик соҳаларида ва соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фан ва техника тадқиқотларига доир маълумотлар билан алмашишни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълум қўшма лойиҳалар учун зарур бўлган техник экспертлар билан алмашиниш ва тайёрлашни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро савдони фаоллаштириш ва хилма-хил қилиш учун бутун кучларини сарфлайдилар; шу мақсадларда ва халқаро қоидаларга мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлар савдода бир-бирига энг қулай режим яратиб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бу Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири томонидан учинчи мамлакатларнинг фуқаролари ёки компанияларига уларнинг эркин савдо мақомида, бож иттифоқи, умумий бозор ёки ҳар қандай минтақавий иқтисодий ташкилотда иштирок эгишлари натижасида берилган имтиёзларга татбиқ қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларнинг барча соҳаларда инвестиция қилишларига тўла эркинлик беришни рағбатлантирадилар ва осонлаштирадилар, қабул қилувчи мамлакат фуқароларининг фаолияти тақиқланган ёки фақат улар учун чекланган соҳалар бундан мустаснодир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар иккала мамлакатда амал қилаётган инвестициялар тўғрисидаги қонун ва қоидалар доирасида қўшма инвестицион лойиҳалар яратишни рағбатлантирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар вакиллар, иқтисод, савдо ва техник делегациялари ва гуруҳлари ташрифлари билан алмашишни, шу жумладан хусусий сектор делегацияларининг ташрифлари билан алмашишни рағбатлантирадилар, кўргазмаларда қатнашишни рағбатлантирадилар ва шунингдек икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга зарур имтиёзлар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим, маданият, спорт соҳаларида ва ёшлар ишларида ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар фан-маданият, спорт соҳаларида ва ёшлар ишларида ҳамкорлик қилишни рағбатлантирадилар. Бундай ҳамкорлик, хусусан, қуйидаги соҳаларни қамраб олади, лекин улар билан чекланиб қолмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фан ва техникада бир-бирини қизиқтирадиган соҳалар бўйича маълумот алмашиш йўли билан ҳамкорлик қилиш; расмий шахслар, илмий ходимлар, эксперт ва техниклар ташрифлари билан алмашиш; тадқиқотчилар ва техник ходимларни ўқитиш; бир-бирида қизиқиш уйғотадиган семинар ва илмий конференцияларда иштирок этиш ва шунингдек илмий режаларни ишлаб чиқиш, лабораториялар ва илмий- тадқиқот марказларини барпо қилишдаги ҳамкорлик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маданият соҳасида маданий муассасалар, жамиятлар, давлат ва ижтимоий ташкилотлар ўртасида программалар алмашиш йўли билан ҳамкорлик қилиш, иккала мамлакатда ўтказиладиган конференция ва фестивалларда иштирок этиш, ўз мамлакатлари, халқлари мерослари ва маданиятлари ҳақида ҳужжатли ва информацион фильмлар билан алмашиш ва шунингдек ташрифлар ва мутахассислар алмашиш, маданият соҳасида кадрлар тайёрлаш, араб тилини тарқатиш ва ўқитиш ишларини уйғунлаштириш йўли билан университетлар, ўқув юртлари ва бошқа муассасалар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёшлар ишлари ва спорт бўйича ислом ва халқаро тантаналарида нуқтаи назарларини уйғунлаштириб олиш, ёшлар ва спорт муассасалари, ташкилотлар ва иттифоқлари ўртасида программалар билан алмашиш, ҳужжатлар, аудиовизуал материаллар, адабиёт, тегишли тажриба алмашиш ва шунингдек расмий шахслар ўртасида спорт соҳаси ва ёшлар ишлари бўйича тажриба алмашиш, спорт соҳаси ва ёшлар ишлари бўйича кадрлар тайёрлашда ҳамкорлик, кадрлар билан алмашиш программаларини ривожлантириш ва шу кадрларни иккала мамлакатда ташкил этиладиган миллий минтақавий ва халқаро конференция ва семинарларда иштирок этиш учун таклифномалар билан таъминлаш орқали ҳамкорлик қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Битимнинг бажарилишини назорат қилиш бўйича Қўшма комиссия тузиш масаласида келишиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим иккала мамлакатда амал қилаётган қоидаларга мувофиқ ратификация ёрлиқлари билан алмашилган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати — кучга кирган кундан бошлаб 5 йил ва Томонлардан бири ушбу Битим амалини тўхтатиш хоҳиши борлиги тўғрисида муддати тамом бўлишидан олти ой илгари ёзма равишда хабар бермаса, ҳар сафар изчиллик билан бир йилга ўз-ўзидан чўзилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Битимнинг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин унинг қоидалари ушбу Битимга мувофиқ тузилган барча программа, лойиҳа ва битимларга, ушбу Битимга мувофиқ тузилган, лекин унинг амал қилиб турган даврида тамом бўлмаган барча контракт, мажбуриятларга ва шунингдек ушбу Битимга мувофиқ олинган, лекин унинг амал қилиб турган даврида тартибга солинмаган ҳуқуқларга, ҳукумат, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли марказ ва жорий молия операциялари билан Битим амал муддатининг тамом бўлишига қадар боғлиқ бўлган масалаларни тартибга солишга татбиқ қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала нусхада, ҳар бири ўзбек ва араб тилларида, имзоланди, иккала матн бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ал-Риёз шаҳрида 1995 йилнинг ноябрь ойи 18 кунига мос келувчи ҳижрий 1416 йилнинг жумод ал-сони ойи 25 куни имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)