Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Словения Республикаси Ҳукумати ўртасида 2005 йил 16 мартда Любляна шаҳрида имзоланган йўловчилар ва юкларни автомобилда халқаро ташиш тўғрисида Битим тасдиқлансин.
2. Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекситон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари бажарилганлиги тегишли билдиришномани юборсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекситон Республикасининг мажбуриятлари амалга оширилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 7 октябрь,
ПҚ-194-сон