ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида консалтинг хизматларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 25 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 599-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1998 йил 27 июндаги 408-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида консалтинг хизматларини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалари (рўйхат рақами 599, 1999 йил 19 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 1-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 16 май,
12/9-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 21-сон, 279-модда)