Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
1984 йил 10 декабрдаги Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенцияга қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини караб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
1984 йил 10 декабрдаги Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши Конвенцияга қўшилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 31 август,
130-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 9-сон, 205-модда)