18.05.2015 йилдаги 126-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.05.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятида тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил учун инвестиция дастури тўғрисида» ПҚ-2264-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини янада ошириш, бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш, тиббиётда ишлатишга мўлжалланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ҳамда янги иш ўринларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент вилояти ҳокимлиги, «Ўзфармсаноат» ДАК ва «FAZO-LUXE» масъулияти чекланган жамиятининг Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Гулистон қишлоқ фуқаролар йиғини, Оҳанграбо кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган «Юқумли касалликлар шифохонаси» бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда объект деб аталади) «FAZO-LUXE» масъулияти чекланган жамиятига инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар қабул қилиниши шарти билан «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки «FAZO-LUXE» масъулияти чекланган жамияти қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектга технологик асбоб-ускуналар ва хом ашё сотиб олиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш шаклида 1,5 йил муддатда камида 1,6 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йилига камида 18,0 млн дона тиббиёт маҳсулотлари жумладан, тиббиёт пахтаси, дока, бинт ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камида 110 та янги иш ўринлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва «Ўзфармсаноат» ДАК билан биргаликда ўн кун муддатда объектни «FAZO-LUXE» масъулияти чекланган жамиятига мазкур қарорнинг 2-бандида белгиланган шартларда олди-сотди шартномаси тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлари бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олди-сотди шартномаси тузилганидан сўнг белгиланган тартибда «FAZO-LUXE» масъулияти чекланган жамиятига объектга нисбатан мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи давлат ордери (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) берилиши, яратиладиган янги иш ўринлари инвестициявий мажбуриятлар бажарилган деб эътироф этилган пайтдан бир йил давомида сақланиши таъминлангандан сўнг, белгиланган тартибда объектни тасарруф этиш ҳуқуқи берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ергеодезкадастр» Давлат қўмитаси билан биргаликда объектга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилишини белгиланган тартибда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги 154-сон қарори 2-иловасининг 332-қатори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 20-сон, 256-модда)