LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика марказининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика марказининг (кейинги ўринларда Республика маркази деб аталади) асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
умуман ва асосий товарлар гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг ҳолати тўғрисида ҳар ойлик таҳлилий маълумотларни ҳамда ҳар чораклик конъюнктура обзорларини тайёрлаш;
истеъмол бозорини аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар буюртмалари бўйича, шартнома асосида маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш;
контрактлар тузиш босқичида ташкилотлар учун истеъмол товарларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан, шу жумладан харид қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
ташкилотларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг, харид қилиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича маркетинг ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ташаббускор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция (ТИА/ДТИА, ТИА/ДТИҲ) лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика марказининг бошқарув ходимларининг чекланган сони 19 нафардан иборат бўлган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига, зарурат бўлганда, Республика маркази тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг Республика маркази ҳузурида Ахборот таъминотини ташкил этиш ва товар бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ҳамда моддий рағбатлантириш бюджетдан ташқари жамғармасини (кейинги ўринларда Бюджетдан ташқари жамғарма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети — Республика маркази ходимлари меҳнатига қонунчиликда белгиланган миқдорда ҳақ тўлаш харажатлари бўйича;
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бюджетдан ташқари жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Республика маркази директори лавозим маоши бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бўлим бошлиғига тенглаштирилсин.
7. Республика маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг Тошкент ш., Ўзбекистон кўчаси, 45а-уй манзилидаги биносига жойлаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузурида Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 23 январдаги 35-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика марказига айлантириш тўғрисида» 1996 йил 14 августдаги 286-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази (кейинги ўринларда Республика маркази деб аталади) товар бозорларини тизимли ўрганиш, истеъмол бозорининг қисқа муддатли прогнозларини ишлаб чиқиш, уни тўлдириш чора-тадбирларини белгилаш, истеъмол ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги импорт маҳсулотларни харид қилишда мақбул вариантни танлашга оид хизматлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
2. Республика маркази давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобига, ўз номи ёзилган думалоқ муҳрга, иш қоғозлари ва штампга эга бўлади.
3. Республика маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва мазкур Низомга амал қилади.
давлат тилида — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази (қисқача — Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Республика маркази);
рус тилида — Республиканский центр по изучению конъюнктуры товарных рынков и экспертизы инвестиционных проектов и программ при Министерстве экономики Республики Узбекистан (қисқача — Республиканский центр при Министерстве экономики).
5. Республика маркази ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг топшириқлари ва буюртмалари, ташкилотларнинг буюртманомалари, шунингдек илмий ишлар ва хизматлардан фойдаланувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширади.
умуман ва асосий товарлар гуруҳлари бўйича истеъмол бозорининг ҳолати тўғрисида ҳар ойлик таҳлилий маълумотларни ҳамда ҳар чораклик конъюнктура обзорларини тайёрлаш;
истеъмол бозорини аҳоли эҳтиёжи юқори бўлган товарлар билан тўлдиришга доир тавсиялар ва таклифлар тайёрлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар буюртмалари бўйича, шартнома асосида маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш;
контрактлар тузиш босқичида ташкилотлар учун истеъмол товарларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг мақбул вариантини танлаш юзасидан, шу жумладан харид қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарорлар қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;
ташкилотларнинг буюртмалари бўйича истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг, харид қилиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича маркетинг ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ташаббускор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция (ТИА/ДТИА, ТИА/ДТИҲ) лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқиш.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар буюртмалари бўйича таҳлилий обзорларни, шунингдек товар бозорлари конъюнктурасига оид маълумотномаларни тайёрлайди;
шаклланаётган конъюнктурадан келиб чиққан ҳолда, аниқ турлардаги товарларни республикага олиб киришнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади ва тегишли тавсиялар тайёрлайди;
лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун ташаббускор ташкилотлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган инвестиция (ТИА/ДТИА, ТИА/ДТИҲ) лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги топшириғига биноан кўриб чиқади.
8. Республика маркази ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини бажариш, шунингдек тармоқ лойиҳаларида ва халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
қўшма семинарлар, симпозиумлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек халқаро ташкилотлар билан биргаликда маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари соҳасида тадқиқот дастурларини амалга ошириш;
товар бозори конъюнктурасини, талаб ва таклифни ўрганиш мақсадида ташкилотлар ва аҳоли ўртасида савол-жавобларни ва бошқа социологик сўровларни ташкил этиш ва амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий органлари ходимларини, шунингдек интервью берувчилар ва респондентларни шартнома асосида жалб этиш;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, республика илмий-тадқиқот ташкилотлари билан ҳамкорликда, йирик ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш учун прогноз ҳужжатларини, комплекс ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда қатнашиш;
товар бозорларининг муҳим муаммоларини ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорлик қилиш;
товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш муаммолари юзасидан кенгашлар, ўқув курслари ва консультациялар беришни ташкил этиш ва ўтказиш;
Республика марказининг иш соҳаси бўйича ноширлик фаолиятини амалга ошириш, маълумотномалар, конъюнктура обзорлари ва бошқа зарур ахборот материалларини нашр этиш ва тарқатиш;
Республика маркази фаолияти хусусиятидан келиб чиқувчи консультация, ахборот хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
инвестиция лойиҳалари ва дастурларини, шунингдек ташкилотларнинг бизнес-режаларини ишлаб чиқиш ва экспертизага қабул қилиш;
Республика марказининг асосий фаолияти билан боғлиқ муаммоларни янада чуқур таҳлил этиш учун, асосий вазифаларга зарар етказмаган ҳолда, танлов грантлари, ташкилотлар буюртмалари томонидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот ишларини бажариш;
бозорни истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар билан тўлдиришга ёрдам берадиган контрактлар тузишга шартнома асосида кўмаклашиш;
Республика марказининг фаолияти йўналишлари бўйича ташқи иқтисодий фаолиятни, шу жумладан хорижий тадқиқот ташкилотлари ва экспорт қилувчилар билан тўғридан-тўғри алоқалар асосида, амалга ошириш;
Республика марказига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, биржа ва тижорат банкларидан олиш;
Республика марказининг асосий вазифаларини бажариш доирасида, унинг фаолияти учун зарур бўлган техник воситалар, асбоб-ускуналар, ноу-хау ва бошқа маҳсулотларни сотиб олиш;
мамлакатимиздаги ва хорижий ташкилотлар билан маркетинг ва конъюнктура тадқиқотлари ўтказиш, хизмат кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш;
ташкилотлар буюртмасига асосан истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилишнинг, сотиб олиш-сотишнинг мақбул вариантини танлаш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тартибини белгилаш;
Республика маркази соҳаси бўйича ўзаро боғлиқ режа ва дастурлар юзасидан муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш мақсадида республика ва хорижий мамлакатлар илмий-тадқиқот ташкилотлари билан илмий ҳамкорликни амалга ошириш;
конъюнктура обзорларини ва илмий-услубий адабиётларни айирбошлаш, фаолият соҳаси ўхшаш бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
илмий ходимларни тайёрлашни, шунингдек стажировкалар орқали, шунингдек мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориб уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
маҳаллийлаштириш ва инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни кўриб чиқишда лойиҳа ташаббускорларидан қўшимча маълумотларни сўраб олиш, шунингдек, зарурат бўлганда, улар билан амалий кенгашлар ўтказиш.
истеъмол бозорининг аҳволи тўғрисидаги конъюнктура обзорларини ва таҳлилий маълумотномаларни ўз вақтида тайёрлашни;
ҳам Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги учун, ҳам ташкилотларнинг буюртмалари бўйича бажариладиган таҳлилий ишланмаларнинг юқори сифатли ва илмий асосланган бўлишини;
ташкилотларнинг буюртмалари асосида истеъмол товарларининг аниқ турларини ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотларни импорт қилиш юзасидан мақбул вариантни танлаш ва унинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги тавсияларнинг ўз вақтида тайёрланишини;
истеъмол товарлари ва ишлаб чиқариш мақсадларидаги маҳсулотлар импортининг мақбул вариантларини танлаш юзасидан буюртмачилар олдидаги мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини;
маҳаллийлаштириш, инвестиция лойиҳалари ва дастурлари ҳужжатларининг белгиланган муддатда кўриб чиқилишини таъминлашга мажбур.
10. Республика маркази директори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири томонидан лавозимга тайинланади.
11. Республика маркази директори қонунчиликка, мазкур Низомга ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг буйруқларига ҳамда вазирлик ҳайъати қарорларига мувофиқ Республика маркази фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг натижалари учун шахсан жавоб беради.
Республика маркази томонидан амалга ошириладиган ишланмаларнинг юксак илмий-услубий даражаси ва сифатини;
товар бозори конъюнктурасини таҳлил этиш ва прогноз қилиш учун Республика маркази мутахассислари малака ва касбий даражасининг доимий ошиб боришини;
Республика маркази мутахассисларига нисбатан қўйиладиган малака талаблари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, уларнинг ваколатлари ва функционал вазифаларини белгилашни;
Республика маркази ижтимоий ривожланиш масалаларининг ҳал этилишини, ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилашни таъминлашга мажбур.
Республика маркази фаолиятига раҳбарликни ўзи ишлаб чиққан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳайъати тасдиқлаган жорий ва истиқбол режалари ҳамда дастурлар асосида мустақил равишда белгилаш ва амалга ошириш;
Республика маркази соҳасига мувофиқ бўлган ташаббускорлик ва изланишлар бўйича тадқиқотлар мавзуини ишлаб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети — қонунчиликда назарда тутилган миқдорда Республика маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари бўйича;
Республика маркази ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шу жумладан лавозим маошлари, лавозим маошига 20 фоиз устамалар (рағбатлантириш коэффициенти), шунингдек мукофотлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш харажатлари қонунчиликда назарда тутилган шартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек шартнома асосида бажариладиган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Республика маркази мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади.
17. Республика марказини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.