ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 12 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2516-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 11 декабрдаги ЎРҚ-381-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2013 йил 18 сентябрдаги 439-сон буйруғи (рўйхат рақами 2516, 2013 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 555-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бош директор А. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 7 май,
191-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг 2015 йил 7 майдаги 191-сонли буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий сертификатлаштириш тизимида ишлар ва хизматларга ҳақ тўлаш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банддаги «Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари» деган сўзлар «Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4-банддаги «Бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари» деган сўзлар «Маҳсулотларни сертификатлаштириш органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 6-банддаги «бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига» деган сўзлар «маҳсулотларни сертификатлаштириш органларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 15-банддаги «бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш органи» деган сўзлар «маҳсулотларни сертификатлаштириш органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
2015 йил 7 май
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 19-сон, 238-модда)