Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
«Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 156-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорига мувофиқ, шунингдек корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу қарорнинг мақсади, моҳияти ва мазмунини тадбиркорлик субъектлари ўртасида тушунтириш тадбирлари ташкил этилишини ва ўтказилишини таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2015 йил 30 апрель,
107-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 30 апрелдаги 107-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Банкротлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 156-моддасига мувофиқ корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартибини белгилайди ҳамда юридик шахсларга, шу жумладан устав фондида (капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган корхоналарга нисбатан қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
шаҳарни ташкил этувчи корхона ва унга тенглаштирилган корхона — ходимлари, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки ходимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитларида товарлар ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан банд бўлган хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс).
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш мезонлари
3. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига қуйидаги мезонлардан биттасига жавоб берадиган юридик шахслар киритилади:
корхонанинг ходимлари сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил қилади;
корхона ходимларининг сони камида уч минг кишини ташкил қилади;
корхона давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлайди;
корхона табиий монополия субъекти ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритилган корхоналарни Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига киритиш тартиби
4. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига (кейинги ўринларда Реестр деб аталади) ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ схема бўйича киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Реестрни юритиш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат рақобат қўмитаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритилган корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Давлат рақобат қўмитасига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан — корхона ходимларининг сони, уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этишини тасдиқлайдиган маълумот;
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан — давлат статистика ҳисоботлари маълумотларига кўра ишловчиларнинг ўртача йиллик сони камида уч минг кишини ташкил қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумот ҳамда тегишли аҳоли пунктларидаги аҳоли сони тўғрисидаги статистика маълумотлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан — корхонанинг давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини сақлашни таъминлашини тасдиқлайдиган маълумот (ушбу маълумот иқтисодий судлар ва бошқа давлат органлари сўрови бўйича тақдим этилади);
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан — корхонанинг табиий монополия субъекти эканлигини тасдиқлайдиган маълумот тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган маълумот (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумот бундан мустасно) Давлат рақобат қўмитасига ҳар йили 1 февралдан кечикмай, шунингдек ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан биттасига жавоб берадиган янги корхоналар ташкил қилинган тақдирда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тақдим этилган маълумотни кўриб чиқиш ва корхоналарни Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳамда уларни Реестрдан чиқариш учун Давлат рақобат қўмитаси томонидан тегишли Комиссия тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Комиссия таркиби ва унинг иш регламенти Давлат рақобат қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Комиссия ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ Давлат рақобат қўмитасига тақдим этилган маълумотни ва унга илова қилинган материалларни бир ой муддатда кўриб чиқади, кўриб чиқиш натижалари бўйича корхонани Реестрга киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат рақобат қўмитаси Реестрга киритилган шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар мониторингини доимий равишда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Корхоналар мониторинги натижаларига кўра ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган мезонлардан бирортасига ҳам жавоб бермайдиган корхона аниқланган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси томонидан Комиссия билан биргаликда уни Реестрдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Реестрдан кўчирма Давлат рақобат қўмитаси томонидан иқтисодий судлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар сўровига биноан, сўров олинган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда берилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарнинг банкротлик тартиботлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Якунловчи қоидалар
15. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш бўйича қабул қилинган қарорлар муносабати билан пайдо бўладиган баҳслар ва келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Корхоналарни шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар жумласига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналарни Шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрига киритиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 210-модда, 2017 й., 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон; 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)