30.04.2015 йилдаги 106-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 04.05.2015 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида таълим жараёнини янада такомиллаштириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Avtotest Report» масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда «Avtotest Report» МЧЖ деб аталади) томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича «Avtotest» ва «Avtotest 2.0» маҳаллий электрон ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим муассасалари ўқитувчилари учун ихтисослаштирилган ўқув қўлланмаси яратилганлиги маълумот қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Avtotest Report» МЧЖга ва устав фондида улушларнинг (акцияларнинг) камида 51 фоизи «Avtotest Report» МЧЖга тегишли бўлган ташкилотларга Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг барча минтақаларида «Avtotest Report» МЧЖнинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, илғор ўқув воситалари, тренажерлар ва ўқув аэродроми билан жиҳозланган замонавий ўқув-методик комплексларини (кейинги ўринларда ўқув комплекслари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексларини қуриш ва жиҳозлаш учун ўз маблағлари ҳисобидан камида 4 млрд сўм инвестиция қўйиш мажбуриятини олганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари «Avtotest Report» МЧЖнинг мурожаатига кўра вилоят марказларига туташ туманларда ўқув комплекслари қуриш учун камида 3 га ер участкалари бепул фойдаланиш учун берилишини бир ой муддатда таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ўқув комплекси қуриш учун Вазирлар Маҳкамасининг «Зарар кўриб ишловчи, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ва ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорига мувофиқ берилаётган ер захираси ҳисобига «САР» авиакомпанияси аэродромининг шарқий қисмида, Сергели тумани, «Баҳор» маҳалласи манзилида жойлашган умумий майдони 3 га ер участкасини ўқув комплекси қуриш учун «Avtotest Report» МЧЖга бепул фойдаланиш учун берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ-1392-сон қарори)» 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 76-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Белгилаб қўйилсинки, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш давлат таълим муассасалари, шунингдек Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, «Transkasb» уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Автомотоҳаваскорлар кўнгилли жамияти, «Avtotest Report» МЧЖ ва устав фондида улушларнинг (акцияларнинг) камида 51 фоизи «Avtotest Report» МЧЖга тегишли бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири А.А. Ахмедбаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 209-модда; 2017 й., 36-сон, 958-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2018 й., 09/18/139/0818-сон)