Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлашга, касалликларнинг олдини олишга, шунингдек тиббиёт фани талабларига мувофиқ аҳоли турли гуруҳларининг соғлом овқатланишга бўлган эҳтиёжлари қондирилишини таъминлайдиган шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган соғлом овқатланиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлашнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли соғлом турмуш тарзининг асоси сифатида соғлом овқатланишга доир кенг тушунтириш ишлари олиб боришни ташкил этиш ва шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан фаол фойдаланган ҳолда тарғиб қилишни кучайтириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
2.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқатланиш билан боғлиқ касалликлар тарқалишини камайтиришга қаратилган соғлом овқатланиш масалалари бўйича аҳолининг турли гуруҳлари учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш, соғлом овқатланиш соҳасида фундаментал тадқиқотларни устувор ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоаларда ташкил этилган овқатланишни ташкил этишни такомиллаштириш, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларнинг, шунингдек 3 ёшгача бўлган болаларнинг тўлақонли овқатланишини ташкил этиш, даволаш жараёнининг ажралмас қисми сифатида даволаш-профилактика муассасаларида парҳезли (даволаш ва профилактик) овқатланишни яхшилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат ва хавфсизликка қўйиладиган замонавий талабларга мувофиқ озиқ-овқат хом ашёсининг асосий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришини кенгайтириш, алмаштириб бўлмайдиган компонентлар билан бойитилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва болалар овқатланиши учун ихтисослаштирилган маҳсулотлар, парҳезли (даволаш ва профилактик) озиқ-овқат маҳсулотлари ва овқатга биологик актив қўшимчалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсига тегишли бўлган техник регламентлар ва миллий стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.15.00 Маҳсулот сифати хавфсизлиги, белгиланган нормаларга ва савдо қоидаларига риоя этиш устидан назорат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва чет элдан етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва озиқ-овқат хом ашёсининг сифати устидан назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш, белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган ва қалбакилаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлиги учун ишлаб чиқарувчининг жавобгарлигини кучайтиришни қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибда овқатланишнинг махсус тадқиқотларини ўтказиш асосида аҳолининг овқатланиши ва соғлиғи соҳасида мониторинг дастурларини, шу жумладан хавфсизлик ва тарқалган алиментар-боғлиқ ҳолатлар ривожланиши масалаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Республика комиссиясининг ишчи органи функцияси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида чора-тадбирлар комплекси амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган вазирликлар, идоралар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар муассасалар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш соҳасида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва янгиларини ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат саноати тизимига ва қишлоқ хўжалигига халқаро ташкилотлар, хорижий инвесторларнинг маблағларини жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
[ОКОЗ:
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг соғлом овқатланиши соҳасида чора-тадбирлар комплекси бажарилиши устидан мунтазам мониторинг олиб борилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги Концепцияни ва чора-тадбирлар комплексини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида Республика диетология ўқув-илмий маркази (кейинги ўринларда Диетология маркази деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Диетология маркази юридик шахс ташкил этмасдан Тошкент тиббиёт академиясининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Диетология марказининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигининг замонавий халқаро стандартларига мувофиқ соғлом овқатланиш ва диетология соҳасида ягона илмий ва амалий сиёсатни олиб бориш бўйича бош ташкилот функцияларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлиқни сақлаш тармоқлари мутахассислари ва аҳолининг турли гуруҳлари учун соғлом ва парҳезли овқатланиш масалалари бўйича самарали методикалар ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, соғлом овқатланиш масалалари бўйича мутахассислар, бакалаврлар, магистрлар ва клиник ординаторларни ўқитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат ва соғлом овқатланишнинг замонавий талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг овқатланиши таркибини яхшилаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган илмий тадқиқотлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент тиббиёт академияси ва Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги Республика диетология ўқув-илмий марказининг тузилмаси 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тиббиёт академияси ректорига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Тошкент тиббиёт академияси ва Диетология марказининг тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тиббиёт академияси таъминоти учун ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, давлат илмий-техник дастурларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грант маблағлари, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ва донорлик ташкилотларининг грантлари, пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган бюджетдан ташқари маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Диетология маркази фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институтининг ҳудудий бўлинмалари томонидан республика ҳудудларида аҳоли орасида соғлом овқатланиш тамойиллари фаол тарғиб қилинишини таъминлайди.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги 266-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 342-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда — «диетология» мутахассислигининг магистратура ва клиник ординатура олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ўзгартиришлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда — турғун даволаш-профилактика муассасалари штат нормативларига диетолог врач лавозими киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда — Диетология марказининг янги биноси қурилиши учун Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси ҳудудида ер участкаси ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Республика комиссияси Диетология маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширсин, шунингдек Диетология маркази амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали ташаббускор кадрлар билан бутланишига кўмаклашсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Диетология маркази биноси қурилиши бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Бирлашган қурилиш дирекцияси — буюртмачи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎзшаҳарсозликЛИТИ» акциядорлик жамияти — бош лойиҳа ташкилоти этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош пудратчи ташкилот — танлов савдолари натижалари бўйича белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳа ташкилоти билан биргаликда 2015 йил учун «Соғлиқни сақлаш» тармоғи бўйича соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш учун назарда тутилган Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига 3 ой муддатда Тошкент тиббиёт академиясининг 1-клиникаси ҳудудида Диетология марказининг янги биносини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Диетология марказининг янги биноси қурилишини молиялаштиришнинг аниқ манбалари бўйича таклифлар киритсинлар, давлат мақсадли жамғармалари ва халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобига уни зарур асбоб-ускуналар ва инвентарь билан босқичма-босқич жиҳозлашни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича «Таълим» тармоғига йўналтириладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрларида Диетология марказининг жорий таъминотига 2015 йилда зарур бюджет маблағларини ажратсин ва кейинги йилларда ажратишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 28 ноябрдаги ПҚ-1652-сон қарорига мувофиқ республикага олиб кириладиган тиббиёт инвентари ва асбоб-ускуна, уларга эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материаллари 2018 йил 1 январгача бўлган муддатда божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент тиббиёт академияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 29 июлдаги 178-сон қарорининг 1-банди ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 25 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасидаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича Республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тиббиёт академияси ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси профессори
Худойбергенов А.С.
—
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг овқатланиш гигиенаси бўйича бош мутахассиси
Ахмедова Д.И.
—
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош педиатри, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори
Шукуров Ш.У.
—
«Саломатлик-3» лойиҳасининг мувофиқлаштирувчиси («Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси ва уларни назорат қилиш тизимларини мустаҳкамлаш компоненти»)
лавозимига кўра
—
Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия котиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимларига тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функциялар юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 сентябрдаги 731-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 38-сон, 1040-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тиббиёт академиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 86 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибий бўлинмаларнинг штатдаги ходимлари сони қонун ҳужжатларида олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Лаборатория таъминоти харажатлари Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказиладиган грант танловлари натижаларига кўра ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.