Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Шимолий Атлантика шартномаси Ташкилоти (НАТО)га аъзо мамлакатлар ва «Тинчлик йўлида шериклик» дастурига аъзо мамлакатлар ўртасида уларнинг қуролли кучлари мақоми тўғрисидаги шартномани ҳамда Шимолий Атлантика шартномаси Ташкилоти (НАТО)га аъзо мамлакатлар ва «Тинчлик йўлида шериклик» дастурига аъзо мамлакатлар ўртасида уларнинг қуролли кучлари мақоми тўғрисидаги шартномага Қўшимча баёнини ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Шимолий Атлантика шартномаси Ташкилоти (НАТО)га аъзо мамлакатлар ва «Тинчлик йўлида шериклик» дастурига аъзо мамлакатлар ўртасида уларнинг қуролли кучлари мақоми тўғрисидаги шартнома ҳамда Шимолий Атлантика шартномаси Ташкилоти (НАТО)га аъзо мамлакатлар ва «Тинчлик йўлида шериклик» дастурига аъзо мамлакатлар ўртасида уларнинг қуролли кучлари мақоми тўғрисидаги шартномага Қўшимча баён ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
293-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 156-модда)