Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида Шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси, бир томондан, ва Европа Ҳамжамиятлари ҳамда уларга аъзо-давлатлар, иккинчи томондан, ўртасида Шерикчилик таъсис этувчи шерикчилик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 30 август,
292-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 155-модда)