28.04.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1898-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 28.04.2015 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1898-2
Кучга кириш санаси
04.05.2015
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1898-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2008 йил 31 декабрдаги 46 ва 121-сон қарори (рўйхат рақами 1898, 2009 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 65-модда) билан тасдиқланган Ота-оналар томонидан болаларнинг болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқиши учун ҳақ тўлаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 24-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«24. Ўқиш учун ота-оналар тўловидан тушган маблағлар биринчи навбатда болалар мусиқа ва санъат мактабларини сақлаш харажатларига (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) йўналтирилади. Тушумларнинг қолган қисми қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 40 фоизгача — мактаб педагог ходимлари умумий сонининг кўпи билан 50 фоизини қамраб олган ҳолда ўқитувчи ва концертмейстерлар базавий тариф ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик устамалар шаклида рағбатлантиришга, шунингдек ўқувчилари халқаро кўрик-танлов ва фестивалларда 1, 2, 3, 4-ўринларни эгаллаган ўқитувчи ва концертмейстерларга тегишинча энг кам ойлик иш ҳақининг 10, 9, 8, 7 баробари миқдорида, республика танловларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаганлиги учун эса тегишинча энг кам иш ҳақининг 6, 5, 4 баробари миқдорида мукофотлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 20 фоизгача — ўқувчи, ўқитувчи ва концертмейстерларни танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари ҳамда ижодий мактаблардаги машғулотларга бориши, шунингдек ўқувчиларнинг театр, музей, концертларга ташрифи билан боғлиқ харажатларини тўлашга, мактабда маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қолган маблағлар — мавжуд кредиторлик қарзларини қоплашга ва моддий-техник базани мустаҳкамлашга (бино ва иншоотларни, мебель, мусиқа асбоблари ва жиҳозларни капитал ва жорий таъмирлашга, шунингдек мебель, ускуналар, мусиқа асбоблари, ўқув қўлланмалари, адабиётлар ва бошқа зарур жиҳозлар сотиб олишга).».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 8 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2015 йил 8 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 17-сон, 212-модда)